Практическая Бухгалтерия
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Расчеты. Применение контрольно-кассовых машин и платежных терминалов /Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қўлланиладиган фискал хотирали назорат-касса машиналарига қўйиладиган Ягона техник талаблар (АВ томонидан 11.07.2014 й. 2601-сон билан рўйхатга олинган 28.06.2014 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2014-27-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2-к-сон қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2014 йил 11 июлда 2601-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон
стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлигининг
2014 йил 28 июндаги
ИЛОВА
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга
ошириш учун қўлланиладиган фискал хотирали
назорат-касса машиналарига қўйиладиган
ЯГОНА ТЕХНИК ТАЛАБЛАР
Мазкур Ягона техник талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги 147-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, фискал хотирали назорат-касса машиналари (бундан буён матнда НКМ деб юритилади) жавоб бериши шарт бўлган асосий техник ва функционал тавсифлар, шунингдек ахборотни ҳимоя қилиш бўйича мажбурий талабларни белгилайди.
1. Мазкур Ягона техник талаблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритиладиган ҳамда амалда фойдаланишда бўлган НКМларни техник талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади.
2. Мазкур Ягона техник талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
НКМ - кассир-операциячилар иш жойини (ишини) автоматлаштириш учун мўлжалланган ҳамда аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни тўлиқ фискал қайд қилишни таъминловчи аппарат-дастурий қурилма;
фискал хотира - НКМнинг таркибий қисми бўлган ва фискал маълумотларни қайд қилиш учун мўлжалланган, уларни ўзгартириш имкониятини истисно қилувчи энергияга боғлиқ бўлмаган ҳолда ахборотни узоқ вақт хотирада сақлашга мўлжалланган қурилма;
фискал маълумотлар - давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат қилиш учун зарур бўлган тезкор ва молиявий ахборот ёзувлари;
...