Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банкротлик ва санация / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.08.2003 й. 357-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 20 августдаги

357-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга

қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом:

тадбиркорлик субъектларини айни пайтда давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида (кейинги ўринларда матнда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини;

муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирмасдан объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни ўз вақтида расмийлаштириш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишлар тартиби ва муддатларини белгилайди.

Мазкур Низомнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга оид қисми давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.

Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахс ларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади.

2. Давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:

аудиторлик ташкилотлар, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.


4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:

муассисларнинг ўзлари томонидан;

шартнома асосида - Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.

5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;

суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари ва бозорлар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.

Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекциялар томонидан давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олинган маблағлар Инспекциялар ихтиёрида улар фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қолади ва фақат уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:

деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди;

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади;

6. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадни таъмирлаш) учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассисининг аризасига кўра Инспекция томонидан таъминланади.

7. Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассиси) Инспекцияга:

тадбиркорлик субъектини, айни пайтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бунда давлат божи ундирилмайди.

8. Тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даражасига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.


9. Инспекция томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганда тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги учун ваколатли органлар хизматларига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.


10. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар ҳам рухсат берувчи тартиб-қоидалардан ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ўтадилар, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, исиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартлар олиш, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконстукция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш, мазкур Низомга мувофиқ, Инспекцияга мурожаат қилиш билан боғлиқ нормалар бундан мустасно.

Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар томонидан турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш мазкур Низомга мувофиқ Инспекциялар орқали амалга оширилади.


II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


11. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари - устав ёки таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса - фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун - фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);

фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда - фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);

икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари.

11-1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар, 12-банднинг "г" кичик банди тўртинчи хатбошида ва 72-банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно, шу жумладан бир вақтнинг ўзида рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда Интернет тармоғи орқали бир нусхада тақдим этилади ва ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади.

Мансублигига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган, фойдаланиш ташкилотлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда - ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси деб аталади), туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган, ушбу Низомда назарда тутилган электрон ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи уларнинг асл нусхаларини Интернет тармоғи орқали тақдим этишга ҳақлидир.

12. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) бозорлар учун - бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори;

б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:

хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса - муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;

кредит ташкилотлари учун - муассислардан ҳар бирининг корхона устав фондидаги улуши миқдоридан 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинча жамғариладиган сўм ва валюта ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);

в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун - туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун;

қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);

қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади);

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмалари ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори.

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали кеча-кундуз амалга оширилади.

Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.

Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.

Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 4 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.

Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.

Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.

16. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); паспорт нусхаси.

17. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;

муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра);

паспорт нусхаси.

17-1. Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг 3 х 4 см ўлчамдаги иккита фотосурати;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра);

паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

18. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш:

юридик шахсларни - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича;

якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини - мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ схема бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади.

19. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб:

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича - 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;

юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


21. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли реестрларга ушбу Низомнинг , ва 3в-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича киритилади.

22. Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР ва ХТУТ кодларини беради.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича:

юридик шахслар бўйича - статистика ва солиқ органларига, акциядорлик жамиятлари ҳисобланган юридик шахслар бўйича эса, - шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳам;

юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини - солиқ органига расман тақдим этадилар.

23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:

солиқ органлари - юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган оилавий тадбиркорлик субъектини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди;

давлат статистика органлари - рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади.

24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.


24-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади.


III. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ЮРИТИШ УЧУН РУХСАТ БЕРУВЧИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


25. Ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконстукция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун зарур бўлган турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, исиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартларни расмийлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

лойиҳаолди (архитектура-режалаштириш топшириғи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар);

лойиҳалаштириш;

қуриш.


26. Лойиҳаолди босқичида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш 5, , 5б-иловаларга мувофиқ схема бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади, ариза фақат рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга берилган ҳоллар бундан мустасно.


26-1. Объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда), юкламалари ҳажмларини ўзгартирмасдан турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришда (фасадини таъмирлашда), юкламалари ҳажмларини ўзгартирмасдан ёки ўзгартириб турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мажбурий риоя қилиш;

объектни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция қилишда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш), турар жойларни қурилиш лойиҳасида ёки фасад эскизида кўрсатилган нотурар жойлар тоифасига ўтказиш;

юкламаларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш.

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишда қуйидагилар қўшимча рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:

хонанинг турар жой биносининг албатта пастки қаватида жойлашган бўлиши;

турар жойнинг мақсадли йўналишдаги коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;

алоҳида кириш жойи қуриш имкониятининг мавжудлиги;

турар жойнинг авария ҳолатида эмаслиги ёки нотурар жой тоифасига ўтказиш учун яроқсиз бўлмаслиги;

низо суд тартибида ҳал этилгунгача - турар жойнинг судда кўриб чиқиш предмети эмаслиги.

Нотурар жойларни турар жойлар тоифасига қайта ихтисослаштиришда қуйидагилар қўшимча рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:

биноларнинг конструкциясига уларнинг бардошлилиги камайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритмаслик;

хона бинонинг ертўласида ёки ярим ертўласида жойлашмаган бўлиши керак;

хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек қўшни турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланган бўлиши керак;

қайта ихтисослаштирилаётган хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак;

зарур санитария-техник ва гигиена шароитлари яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;

хона муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг, ирригация иншоотларининг, дарё ва сув ҳавзаларининг, ишлаб чиқариш корхоналарининг, қабристонларнинг қўриқланадиган зоналарида, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли химикатларни қўллаш зоналарида жойлашмаган бўлиши керак;

хона турар жойларни жойлаштириш назарда тутилмаган зоналарда жойлашмаган бўлиши керак, (ушбу зоналар аҳоли пунктининг бош режасида ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида белгиланмаган бўлса). Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда кўриб чиқилаётган аҳоли пункти ҳудудини зоналаштириш тегишли бош лойиҳалаш ташкилотлари томонидан улар билан қурилиш учун ер участкаларини танлашни келишиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда аниқланади;

низони ҳал этиш тугагунгача - хона судда кўриб чиқиш предмети бўлмаслиги керак.


Б. Объектларни қайта ихтисослаштиришда ва реконструкция

қилишга, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини

ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) рухсат

берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

40. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун ариза берувчи ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловаларга асосан шакл бўйича Инспекцияга ариза беради.

Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш учун аризага мавжуд объектнинг кадастр ҳужжатлари ва лойиҳа ҳужжатлари (мавжуд бўлганда) нусхалари илова қилинади.

Нотурар жой турар жойга қайта ихтисослаштирилган ҳолларда аризага ариза берувчининг нотурар жойга мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун аризага камида 30х40 см. ҳажмли қоғозда чизилган фасаднинг эскиз лойиҳаси илова қилинади.

Инспекция ариза олинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай тегишли буюртманомани ва мавжуд объект бўйича тақдим этилган ҳужжатларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

40-1. Объектни қайта ихтисослаштириш дейилганда объектнинг белгиланган мақсади ўзгартирилиши, шу жумладан хоналарни (биноларни) унинг норматив-техник ёки лойиҳа ҳужжатларида илгари назарда тутилмаган фаолият тури учун, муҳандислик таъминоти учун юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан қайта жиҳозлаш, шу жумладан нотурар жойни турар жой тоифасига қайта ихтисослаштириш тушунилади.

Объектни реконструкция қилиш деганда объектнинг баландлиги, қаватларининг сони, майдони, ҳажми параметрларини ўзгартириш, шу жумладан объектга қўшимча қуриш, уни қайта қуриш, кенгайтириш, шунингдек муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан асосий қурилиш конструкцияларини алмаштириш ва (ёки) тиклаш тушунилади.

Бино ва иншоот фасадини ўзгартириш дейилганда асосий ва ён фасадлари архитектуравий элементларининг (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, пилястрлар, парапетлар, устунлар, карнизлар ва шу кабиларнинг) ранги ва конфигурацияси ва ўлчамларини ўзгартириш тушунилади.

Объект шаҳар ва туман аҳамиятига эга бўлган магистрал кўчалар (аҳоли пунктлари доирасидаги), халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасадни ўзгартиришга рухсатнома талаб қилинади.

41. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) беш кун мобайнида муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) имкониятини ўрганади.

Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) имконияти, объектлардан фойдаланиш мақсадидан, аҳоли пунктининг бош режасида ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида назарда тутилган тегишли аҳоли пункти тегишли ҳудудини зоналаштириш ва ривожлантириш истиқболидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан аниқланади.

41-1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш учун мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда, ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган муддат доирасида объектни ўрганади.

Объектни ўрганиш бутун бинони, хонани, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини ҳамда уларга биркитилган ер участкасини, туташ ҳудудни ва яқин атрофдаги биноларни, иншоотларни (зарурат бўлганда махсус анжомлар ва инструментлардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечиришдан иборат бўлади.

42. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш мумкин бўлган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) кўрсатилган муддатда Инспекцияга тегишли рухсатномани юборади. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномасининг асл нусхаси Инспекция томонидан бир кун мобайнида объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун тадбиркорлик субъектига юборилади.

42-1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ шакл бўйича объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишга амал қилиш муддати чекланмаган рухсатнома беради.

43. Нотурар жойлар (ёки уларнинг бир қисми) кўп квартирали турар жой ёки ётоқхона сифатида фойдаланиладиган турар жой тоифасига қайта ихтисослаштирилган ҳолларда нотурар жойни (унинг бир қисмини) турар жойга қайта ихтисослаштиришга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг рухсатномасида, қўшни бинолардан ёнғинга қарши ва санитария масофаларини, кириб келиш йўллари, тротуарлар, автомобиллар тўхтаб туриш жойи, спорт ва болалар майдончалари, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш учун майдончалар жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, кўп квартирали турар жойга ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун ер участкаси майдони кўрсатилади.

Нотурар жойлар (ёки уларнинг бир қисми) якка тартибдаги турар жой сифатида фойдаланиладиган турар жой тоифасига қайта ихтисослаштирилган ҳолларда нотурар жойни (унинг бир қисмини) турар жой тоифасига қайта ихтисослаштиришга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг рухсатномасида якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мулкдорга (фуқарога) биркитиладиган (умрбод мерос қилиб қолдириладиган) ер участкаси майдони кўрсатилади.

Турар жойга (кўп квартирали турар жойга, ётоқхонага, якка тартибдаги уй-жойга) хизмат кўрсатиш учун биркитилган ер участкасининг қолган майдони турар жойга айлантирилаётган нотурар жойнинг кадастр йиғмажилдида кўрсатилган мақсадларда, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мулкдорда қолдирилади.

Нотурар жой биносини турар жой биносига ўтказиш билан боғлиқ ердан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш ер ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Нотурар жой биносини турар жой биносига қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан кейин у белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиб олинади. Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда турар жой биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида комиссиянинг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг турар жой биносини қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори турар жой биносига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхалари уч иш куни мобайнида бинонинг мулкдори

...
Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск