Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 30.08.2009 й. 2000-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 16.07.2009 й. 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 августда 2000-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2009 йил 16 июлдаги

2009-40-сон буйруғига

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмиссиявий қимматли қоғозларни (бундан буён матнда қимматли қоғозлар деб юритилади) чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Қоидалар талаблари давлат қимматли қоғозларига татбиқ қилинмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


акция - ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз;


акцияларни бирламчи чиқариш - акциядорлик жамиятининг муассислари орасида жойлаштириладиган акцияларнинг пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;


акцияларни қўшимча чиқариш - акциядорлик жамиятининг бирламчи чиқарилган акциялар жойлаштирилгандан сўнг амалга ошириладиган акцияларнинг пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;


ёпиқ обуна - қимматли қоғозларни олдиндан маълум бўлган, сони чекланган инвесторлар орасида оммавий эълон бермаган ва реклама кампанияси ўтказмаган ҳолда жойлаштириш;


корпоратив облигациялар - акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар;

корпоратив ва инфратузилма облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) муомала муддатларининг тугаши тўғрисидаги билдиришнома - эмитентнинг облигацияларни сўндириш даврида номинал қиймати тўланганлиги ёки облигацияларни муддатидан олдин қайтариб сотиб олганлиги тўғрисидаги ҳисоботи;

очиқ обуна - қимматли қоғозларни сони чекланмаган инвесторлар орасида рекламадан фойдаланган ҳолда жойлаштириш, шу жумладан қимматли қоғозларни оммавий таклиф этиш орқали жойлаштириш;

рўйхатдан ўтказувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

чиқариш натижалари тўғрисидаги билдиришнома - қимматли қоғозларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги эмитентнинг ҳисоботи;


эмиссиявий қимматли қоғозлар - битта чиқарилиши доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлар;


Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри (бундан кейинги ўринларда ЯДР деб юритилади) - рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг рўйхати;


эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;

эмитентнинг бошқарув органи - акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши, шунингдек, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси - депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;

қимматли қоғозларни жойлаштириш - қимматли қоғозларни уларнинг дастлабки эгаларига бериш;

қимматли қоғозларнинг муомаласи - қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар;


қимматли қоғозларни сўндириш - эмитентнинг ўз қимматли қоғозларини мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ЯДРга тегишли ёзувларни киритган ҳолда қайта сотиб олиши ва ушбу қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш;

қимматли қоғозларни чиқариш - юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларининг объекти сифатида қимматли қоғозлар пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;


қимматли қоғозлар эгаси - қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (бундан кейинги ўринларда рисола деб юритилади) - эмитент ва у чиқарадиган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек инвесторнинг қимматли қоғозлар олиш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ахборотни акс эттирувчи ҳужжат;


қимматли қоғозлар эмиссияси - эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш;


қимматли қоғозларнинг янги чиқарилиши - акциядорлик жамиятининг илгари чиқарилган қимматли қоғозлари тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг номинал қийматининг камайиши, ҳуқуқларнинг ўзгариши, йириклаштириш ёки майдалашда қимматли қоғозларни пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;

инфратузилма облигациялари - ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва бошқа инфратузилмани барпо этиш ва (ёки) реконструкция қилишни молиялаштириш учун пул маблағларини жалб этиш мақсадида хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқариладиган облигациялар;

айирбошланадиган қимматли қоғозлар (бундан буён матнда АҚҚ деб юритилади) - эмитентнинг оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари.


II. АКЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ


2. Эмитент акциядорлик жамияти шаклида тузилаётганда барча акциялар унинг муассислари орасида жойлаштирилиши лозим.


3. Эмитент акциядорлик жамияти шаклида тузилаётганда муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг типлари, улар бўйича тўлов миқдори, шакли ва тартиби, шунингдек устав капиталининг миқдори қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда уни тузиш тўғрисидаги таъсис шартномаси ёки эмитент устави билан белгиланади.


4. Эмитент уставида акциядорлар томонидан сотиб олинган акцияларнинг (жойлаштирилган акциялар) типлари, сони ва номинал қиймати белгиланган бўлиши керак.

Эмитент уставида эмитент жойлаштирилган акцияларга (эълон қилинган акциялар) қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган акцияларнинг сони, номинал қиймати ва типлари белгиланиши мумкин. Уставда ушбу Қоидалар мавжуд бўлмаганда эмитент қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Эмитентнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан ошириш тўғрисидаги қарорининг қабул қилиниши фақат уставга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда эмитентнинг эълон қилинган акциялари сонини аниқлаш ёки ошириш қисмига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин амалга оширилиши мумкин. Қўшимча акциялар фақат эмитент уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасида жойлаштирилиши мумкин.

Агар эмитент уставида муайян типдаги эълон қилинган акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилган бўлса, уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган ушбу типдаги қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари эмитент уставининг кўрсатилган қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.


5. Акцияларни қўшимча чиқариш фақат эмитентнинг илгари жойлаштирилган барча акциялари тўлиқ тўлангандан кейингина амалга оширилиши мумкин. Акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисидаги қарор фақат эмитент уставига киритиладиган акцияларнинг олдинги чиқарилиши натижаларига кўра жойлаштирилган ва эълон қилинган акциялар сонининг янги миқдорига нисбатан киритилган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қабул қилиниши мумкин.


6. Акцияларнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланиши лозим.


7. Эмитент бир чиқарилиш доирасида оддий ва имтиёзли акцияларни жойлаштиришни назарда тутувчи акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Бунда агар барча имтиёзли акциялар жойлаштирилганда ва бир дона ҳам оддий акциялар жойлаштирилмаганда эмитент имтиёзли акцияларининг номинал қиймати унинг устав капиталининг 25 фоизидан ошса, обуна йўли билан жойлаштирилаётган оддий ва имтиёзли акцияларнинг чиқарилишларини бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш мумкин эмас.

Бир чиқарилиш доирасида турли қимматли қоғозлар турларини чиқаришга йўл қўйилмайди.


8. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати эмитент устав капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим. Бир ёки бир нечта типдаги имтиёзли акцияларнинг чиқарилиш эҳтимоли, уларнинг ҳар бири бўйича дивиденд миқдори ва (ёки) тугатилиш қиймати, улар берган ҳуқуқлар ҳажми эмитент устави билан белгиланади. Бир типдаги имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига бир хил ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

9. Эмитент қўшимча акцияларни жойлаштиришни обуна ёки айирбошлаш орқали амалга оширишга ҳақлидир.

Эмитент томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш усуллари (очиқ ёки ёпиқ обуна) эмитент уставида белгилаб қўйилади, эмитент уставида бу хусусда кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Эмитентнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида эмитентнинг акцияларини ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларини жойлаштириш усули тўғрисида кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, жойлаштириш фақат очиқ обуна воситасида амалга оширилиши мумкин.

Акцияларнинг очиқ обунаси қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидагина ўтказилади.

10. Эмитент акциядорлари очиқ обуна воситасида жойлаштирилаётган қўшимча акцияларни эмитент уставида белгиланган тартибда уларга тегишли ушбу типдаги акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.


11. Акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

Ушбу банднинг қоидалари, шунингдек акцияларни айирбошлаш шартномаси бўйича бошқа шахсга беришда қўлланилади.



III. УСТАВ КАПИТАЛИ ҲАЖМИНИНГ ЎЗГАРИШИ

СОДИР БЎЛГАНДА АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИШ


12. Акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритувчи эмитентнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

14. Устав капиталини кўпайтириш эмитентнинг жалб қилинган инвестициялари, ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Эмитент устав капиталини ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси типдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша типдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Эмитентнинг акциядорлари орасида қўшимча акцияларини тақсимлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган реестрни ёпиш санасига амалга оширилади. Кўрсатилган сана акцияларнинг қўшимча чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан бошлаб ўттиз кундан кечикмасдан бошланиши лозим.

Қўшимча акцияларни тақсимлаш натижасида акциядорларнинг - бутун акциялар эгаларининг касрий акциялари пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.


14-1. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига эмитент устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан эмитентнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

16. Акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритаётган эмитентнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини пасайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, эмитент томонидан акцияларнинг бир қисмини уларни кейинчалик бекор қилиш шарти билан сотиб олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

17. Устав капиталини жойлаштирилган акциялар номинал қийматини пасайтириш йўли билан камайтиришда эмитент томонидан пасайтирилган номинал қийматга эга акцияларнинг янги чиқарилиши амалга оширилади.

Бунда, юқори номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акциялар янгидан чиқарилган номинал қиймати пасайтирилган акцияларга айирбошланади.


18. Эмитент устав капиталининг камайтирилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни мазкур Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.



IV. АКЦИЯЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРИШ ВА

МАЙДАЛАШДА АКЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ


19. Эмитент акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жойлаштирилган акцияларни устав капитали миқдорини ўзгартирмаган ҳолда худди шу типдаги акцияларнинг янги чиқарилишини амалга ошириш йўли билан майдалашни ёки йириклаштиришни ўтказиши мумкин.

Майдаланган ёки йириклаштирилган тақдирда касрий акцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.


20. Жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ёки майдалашда эмитент томонидан кўпайтирилган ёки камайтирилган номинал қийматга эга акцияларнинг янги чиқарилиши амалга оширилади.

Бунда, жойлаштирилган акциялар бошқа номинал қийматга эга янги чиқарилган акцияларга айирбошланади.



V. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ


21. Эмитент томонидан облигацияларни чиқариш агар эмитентнинг уставида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, кузатув кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилади.

22. Корпоратив облигациялар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

сўнгги бир йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлган эмитентлар томонидан;

облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади.

Бунда, корпоратив облигациялар очиқ обуна орқали қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда жойлаштирилади:

а) ўз капитали миқдори доирасидан юқори бўлган тақдирда, эмитент ортиқча бўлган суммага учинчи шахснинг қўйидаги таъминотидан бирини тақдим этади:

кўчмас мулк гаров таъминоти;

пул ёки уларга тенглаштирилган маблағлар;

банк кафолати;

суғурта ташкилотининг суғурта полиси;

б) мустақил рейтинг баҳоси мавжудлиги;

в) мажбурий тартибда андеррайтерни (андеррайтерлар гуруҳини) жалб этган ҳолда.

22-1. Инфратузилма облигациялари қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги, ўз капитали миқдори доирасида. Агар инфратузилма облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

облигация чиқарилишидан олдинги йил учун молиявий ҳисобот бўйича ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инфратузилма облигацияларини жойлаштиришдан олинган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган лойиҳани молиялаштириш учун фойдаланилса.

Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, давлат корхоналари инфратузилма облигацияларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқаради.

23. Облигациялар уларнинг эгаларига эмитентни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

24. Эмитент томонидан чиқарилган ва сўндирилмаган (бекор қилинмаган) барча корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати ўз капиталининг миқдоридан ошмаслиги керак.

25. Облигация унинг олинган вақтидан қатъи назар, бир чиқарилиш ичида ҳуқуқларни амалга оширишда тенг ҳажмлар ва муддатларга эга.


26. Устав фондининг шаклланганига қадар (тижорат банклари устав фондининг шаклланиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек, уни тўлдириш ёки эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун корпоратив облигациялар чиқаришга йўл қўйилмайди.

27. Облигациялар ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.

29. Фоизли, дисконтли, ютуқли, серияли (облигациявий дастурга асосланган) ва мақсадли (фоизсиз) облигациялар чиқарилиши мумкин.

Фоизли облигациянинг даромади чиқарилиш шартлари билан белгиланадиган номинал қиймати бўйича белгиланган муддатда сўндириш ва қайд этилган фоизларни тўлаш ҳисобига ташкил этади.

Дисконтли облигациянинг даромади номинал қиймати бўйича белгиланган муддатда сўндириш ҳисобига, бунда даромад сотиш баҳоси ва облигациянинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига ташкил этади.

Ютуқли облигацияларни чиқаришда номинал қийматга фоиз ёки дисконт кўринишида белгиланган даромадга қўшимча равишда мунтазам ўтказиб туриладиган тиражлар бўйича ютуқ кўринишида тўланадиган даромад белгиланиши керак. Даромади мунтазам равишда ўтказиб туриладиган тиражлар бўйича ютуқ кўринишида белгиланадиган облигацияларни чиқаришга йўл қўйилмайди.

Мақсадли (фоизсиз) облигациялар бўйича даромад товар (хизмат) кўринишида белгиланади. Қайси товар (хизмат) асосида чиқарилганлигини кўрсатиш мақсадли облигацияларнинг мажбурий реквизити ҳисобланади.

Серияли (облигациявий дастурга асосланган) облигациялар тўлов муддати даврий равишда тегишли эмиссия қарори (рисоласи) билан белгиланган муддатларда юзага келадиган облигациялар ҳисобланади.

Облигацияларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини муомалага чиқаришга йўл қўйилади.


30. Банкнинг берилган кредитлар ва бошқа активларини таъминлаш бўйича қимматли қарз қоғозлари мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда облигациялар кўринишида чиқарилиши мумкин.



VI. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ


31. Қимматли қоғозлар эмиссияси, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва тасдиқлаш;

б) рисолани тасдиқлаш (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

г) қимматли қоғозлар чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш;

д) қимматли қоғозлар чиқаришни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга олиш;

е) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ахборотни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ошкор қилиш;

ж) чиқарилишдаги қимматли қоғозларни жойлаштириш;

з) рўйхатдан ўтказувчи органга қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш.



VII. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР


32. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатлари ва эмитент уставига мувофиқ эмитентнинг бошқарув органи томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.


33. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор:

акциялар чиқаришда (қўшимча, янги чиқаришда) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ;

облигациялар чиқаришда мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасига мувофиқ барча ахборотни ўз ичига олиши лозим.


34. Қимматли қоғозларнинг ҳар бир чиқарилиши бўйича бу тўғрисида алоҳида қарор рўйхатдан ўтказилиши лозим.


35. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Давлат активларини бошқариш агентлиги деб юритилади) ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланган рисола давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори бўлиб ҳисобланади.

36. Эмитент мажбуриятларининг бажарилиши гаров, банк кафолати ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланадиган облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор, шунингдек, таъминот тақдим этган шахс тўғрисидаги ва таъминот шартлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. Бунда, облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор, шунингдек, таъминот тақдим этган шахс томонидан имзоланиши керак.

37. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор бир вақтнинг ўзида бир чиқарилишдаги қимматли қоғозларни хусусий ва оммавий жойлаштиришни назарда тутмаслиги керак (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорларидан келиб чиқувчи ҳолатлар бундан мустасно).


38. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан қимматли қоғозлар учун тўлов сифатида олинган маблағларни инвесторга қайтариш тартиби назарда тутилган бўлиши керак.


39. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ўз навбатида чиқариш тўғрисидаги қарорда мавжуд барча ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқловчи эмитентнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи ёки коллегиал ижроия органи раҳбари вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек эмитентнинг бош ҳисобчиси (унинг вазифасини бажарувчи бошқа шахс) томонидан имзоланиши керак. Агар эмитентнинг жорий фаолиятини бошқариш тижорат ташкилотига берилган бўлса, чиқариш тўғрисидаги қарор мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши керак.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот мажбурий тарзда жалб этилган тақдирда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор унда кўрсатилган мол-мулкнинг баҳолаш қиймати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган ҳолда баҳоловчи ташкилот томонидан ҳам имзоланиши шарт.


VIII. РИСОЛАНИ ТАЙЁРЛАШ


40. Рисола эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланади ва қуйидагиларга мувофиқ барча ахборотни ўз ичига олади:

давлат корхоналари акциядорлик жамиятларига айлантирилаётганда - мазкур Қоидаларнинг 2а-иловасига;

бошқа акциядорлик жамиятлари, шунингдек масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлари учун - мазкур Қоидаларнинг 2б-иловасига;

инвестиция фондлари учун - мазкур Қоидаларнинг 2в-иловасига;

Эмитентнинг молиявий ҳисоботлари аудитор томонидан текширишдан ўтказилганлигини тасдиқлаш учун қимматли қоғозлар эмиссия рисоласига сўнги йил бўйича аудиторлик хулоса илова қилинади.

Эмитентнинг охирги йил учун молиявий ҳисоботининг аудитор томонидан текшируви тугагунига қадар эмитент рисолани охирги тугалланган йил учун аудиторлик хулосаси нусхасини илова қилмаган ҳолда тақдим этишга ҳақли, бундан корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқариш ҳолатлар мустасно.

41. Агар эмитент объектив сабабларга кўра рисолада талаб қилинадиган бирон-бир ахборотни кўрсата олмаса, рисоланинг тегишли бандига ахборот йўқлигининг сабаби кўрсатилган ҳолда (масалан: "Операциялар ўтказилмади", "Жазолар қўлланилмади" ва шу кабилар), "маълумотлар йўқ" (ёки бошқа шунга ўхшаш мазмундаги) ёзуви киритилади.


42. Рисола ўз навбатида рисолада мавжуд барча ахборотнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқловчи эмитентнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи ёки коллегиал ижроия органи раҳбари вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек эмитентнинг бош ҳисобчиси (унинг вазифасини бажарувчи бошқа шахс) томонидан имзоланиши лозим. Агар эмитентнинг жорий фаолиятини бошқариш тижорат ташкилотига берилган бўлса, рисола мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши керак.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот мажбурий тарзда жалб этилган тақдирда, рисола унда кўрсатилган мол-мулкнинг баҳолаш қиймати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаган ҳолда баҳоловчи ташкилот томонидан ҳам имзоланиши шарт.

Қўшимча таъминотга эга облигациялар чиқарилган тақдирда қўшимча таъминот тақдим этган шахс қўшимча таъминот тўғрисидаги ахборотнинг тўғрилигини тасдиқлаган ҳолда рисолани имзолаши шарт.

Облигациялар чиқарилиши бўйича қўшимча таъминот тақдим этган шахс тугатилганда (вафот этганда), эмитент бу тўғрисида унга маълум бўлган пайтдан икки иш куни ичида мазкур чиқарилишдаги облигация эгаларини ва рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма хабардор қилиши шарт.


IХ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ЧИҚАРИЛИШИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


43. Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

а) қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза:

ташкилот номи;

ташкилотнинг юридик манзили;

қимматли қоғозларнинг сони, кўринишлари ва турлари;

бир дона қимматли қоғознинг номинал қиймати;

чиқарилишнинг умумий ҳажми;

қимматли қоғозлар чиқарилишининг тартиб рақами;

қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тўлов суммаси, тўлов қоғози санаси ва рақами (қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

эмитентнинг масъул ҳодими ҳақида маълумот ва унинг алоқа маълумотлари;

б) мазкур Қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор (уч нусхада);

в) мазкур Қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган рисола (уч нусхада) (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

г) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор чиқарилганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, агар мазкур қарор акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинган бўлса - овоз беришда иштирок этган акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

д) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг тасдиқланганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор тасдиқланган тақдирда эса - овоз беришда иштирок этган акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

е) рисола тасдиқланганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан рисола тасдиқланган тақдирда эса - овоз беришда иштирок этган кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

ж) қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун белгиланган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Аризаларга ҳужжатлар рўйхати илова қилиниб, нусхалар ва варақлар сони кўрсатилади.

Ариза ташкилот раҳбари ҳамда бош ҳисобчиси томонидан имзоланиши керак.

Агарда ушбу банднинг "г" - "е" кичик бандларида кўрсатилган қарорлар:

акциядорлик жамияти умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган тақдирда, қўшимча равишда саноқ комиссияси томонидан тузилган кворум ва овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома нусхаси ёки баённомадан кўчирма;

жамиятнинг ягона акциядори ёки иштирокчиси томонидан қабул қилинган тақдирда, акциядорнинг ёки жамият иштирокчисининг тегишли қарорининг нусхаси тақдим этилади.

44. Облигацияларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:

а) агар облигацияларнинг чиқариш мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга мол-мулкнинг тақдим этилса, Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мол-мулкни баҳоланганлигини тасдиқловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот нусхаси, шунингдек, ушбу мол-мулкнинг гаров фактини тасдиқловчи ҳужжат;

б) облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланишидан олдинги охирги тугалланган молиявий йил учун ва охирги чорак учун облигацияларни чиқариш бўйича

...
Время: 0.0249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск