Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (АВ томонидан 31.07.2012 й. 2383-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 24.07.2012 й. 2012-13-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 31 июлда 2383-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2012 йил 24 июлдаги

2012-13-сон буйруғига

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозорида ахборот

тақдим этиш ва эълон қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ахборотни ошкор қилиш - қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни олиш мақсадидан қатъи назар, ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш;


муҳим факт - қимматли қоғозлар баҳосига ёки улар бўйича олинадиган даромад миқдорига таъсир кўрсата оладиган эмитент молиявий-хўжалик фаолиятида ёки корпоратив ҳаракатларида юз берган ўзгаришлар;


қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари - қимматли қоғозлар эмитентлари, қимматли қоғозларнинг эгалари, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, биржалар ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси;

жамиятнинг аффилланган шахслари - жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


қимматли қоғозлар эгаси - қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;


инвестор - қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

2. Мазкур Қоидаларнинг талаблари давлат қимматли қоғозлари эмитентларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ахборотни ошкор қилиш:

оммавий ахборот воситаларида, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (бундан буён матнда Корпоратив ахборотнинг ягона портали деб юритилади) ва эмитентнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали амалга оширилади.


4. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, эмитент, фонд биржаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ахборотни инвесторларга ва қимматли қоғозларнинг эгаларига қоғозда тақдим этганлик учун ундан нусха кўчиришга сарфланадиган харажатлардан ошмайдиган миқдорда ҳақ олиши мумкин.


5. Агар мазкур Қоидаларга мувофиқ ахборотни ошкор қилиш муддатининг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни ахборотни ошкор қилиш муддатининг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.


6. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси нотўғри маълумотларни ошкор қилганлиги сабабли, у аниқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида ушбу маълумотларни ахборотни ўзгартириш сабабларини кўрсатган ҳолда яна шу йўсинда ошкор қилиш йўли билан тўғрилашга доир чоралар кўриши лозим.


6-1. Қимматли қоғозлар бозорида эмитентга ёки қимматли қоғозларга тааллуқли ахборотни ошкор қилмасдан қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш, шунингдек инсайдер ахборотдан фойдаланиш тақиқланади.


II БОБ. ЭМИТЕНТНИНГ АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШИ


7. Эмитент ахборотни:

қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида;

эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида;

эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади.

Шунингдек, эмитент мазкур Қоидаларда белгиланган ахборотларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор қилади.

8. Эмитент:

қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;

Корпоратив ахборотнинг ягона порталига ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали:

қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;

йиллик ҳисоботни акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;

эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;

эмитент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан;

эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт, бундан аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно.

Эмитент - акциядорлик жамияти:

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзининг расмий веб-сайтида мазкур банднинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомда кўрсатилган бошқа ахборотни ошкор қилишга мажбур;

акциялари фонд биржасининг листингига киритилган жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида жамият уставининг матнини, шу жумладан унга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

9. Эмитент қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инвесторларга мазкур Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган ахборотлардан ташқари бошқа ахборотни ҳам тақдим этиши мумкин.


10. Эмитентнинг ҳисоботи мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловасига мувофиқ тегишли шаклда ошкор этилади.

10-1. Эмитент ўз фаолиятида юз берган ҳамда ушбу Қоидаларнинг 2-1 - 2-8-иловаларга мувофиқ шаклдаги ахборотларни улар юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали ошкор этади.

11. Эмитент Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган ўз фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги ахборотни 3-иловада кўрсатилган рўйхатга асосан мазкур Қоидаларнинг 3-1 - 3-37-иловаларига мувофиқ тегишли шаклда ошкор этади.

12. Эмитент фаолиятида муҳим факт юзага келишига олиб келган қарорни қабул қилган эмитентнинг ваколатли бошқарув органи ушбу қарорни белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин дарҳол эмитентнинг ижроия органига тақдим этиши ва бу тўғридаги ахборотнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ошкор этилишини таъминлаши шарт.


13. Ахборотни электрон кўринишда ошкор қилиш эмитентдан ҳақ олинмасдан амалга оширилади.


14. Эмитент томонидан электрон кўринишда ошкор қилинадиган ахборот электрон рақамли имзо билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.



III БОБ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ

ИШТИРОКЧИСИ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИ

ТАШКИЛОТЧИСИ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭГАСИ

ҲАМДА ИНВЕСТОР ТОМОНИДАН АХБОРОТНИНГ

ОШКОР ҚИЛИНИШИ


15. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвесторларнинг талабига кўра "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддасида назарда тутилган ахборотларни тақдим этади ва инвесторларни ушбу ахборотни олиш ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилиши шарт.

16. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси:

йилнинг бир чораги давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;

бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, улар амалга оширилганлиги ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда ахборот беради.

Мазкур бандга мувофиқ ошкор қилинаётган ахборотда эмитентнинг номи, қимматли қоғозлар тури, миқдори, типи, шунингдек мазкур қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоизи акс эттирилиши лозим.

Инвестиция фондлари ахборотни Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунининг 44-моддасида назарда тутилган тартибда ошкор қилади.

17. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига лицензия битимига мувофиқ маълумотларни тақдим этади.


18. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси йилнинг ҳар чораги тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига:

ижроия органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бухгалтерия балансининг (банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) нусхасини;

ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда (инвестиция активларнинг ишончли бошқарувчилари учун) тақдим этади.


19. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари:

савдода битимлар тузиш қоидаларини;

савдога қўйишга рухсат берилган қимматли қоғозлар рўйхатини;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ошкор қилади.


20. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабига биноан инвесторларнинг аризаларини, таклифларини ва шикоятларини кўриб чиқиш якунлари ҳақидаги ахборотни тақдим этади.


21. Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошласа, эмитентга ушбу ахборотни битим тузилган санани, қимматли қоғозлар сони ва олинган улушни (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида), шунингдек ўзининг жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда мазкур битим тузилган санадан эътиборан беш кун ичида тақдим этиши шарт.

Эмитент ушбу ахборотни олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этиши лозим.

22. Акциялар эгаси мустақил равишда ёки аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур акциядорлик жамияти устав капиталининг жами 20 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни беш кун ичида мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда эмитентга ошкор қилиши шарт.

Эмитент ушбу ахборотни олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этишга мажбур.

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эмитентга хабарнома жўнатиш орқали хабардор қилиши шарт.

Эмитент ушбу хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этиши лозим.


III-1 БОБ. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АФФИЛЛАНГАН

ШАХСЛАРИ ТОМОНИДАН АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ

23-1. Акциядорлик жамиятининг аффилланган шахси Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ аффилланганлик асослари вужудга келган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жамиятни мазкур Қоидаларда белгиланган маълумотларни батафсил кўрсатган ҳолда ўзининг аффилланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.


23-2. Акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари ҳисобланган юридик шахслар тўғрисидаги хабар аффилланган шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган ери ва почта манзили, шунингдек мавжуд бўлганда электрон почта манзили ва веб-сайти;

солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);

улар мазкур акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари ҳисобланишининг асоси;

улар мазкур акциядорлик жамияти аффилланган шахслари ҳисобланишининг санаси;

уларга тегишли акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг сони, тури ва фоизи;

таъсис ҳужжати нусхаси.


23-3. Акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари ҳисобланган жисмоний шахслар тўғрисидаги хабар аффилланган шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

фамилияси, исми, отасининг исми;

яшаш жойи, шунингдек мавжуд бўлганда электрон почта манзили;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

улар мазкур акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари ҳисобланишининг асоси;

улар мазкур акциядорлик жамияти аффилланган шахслари ҳисобланишининг санаси;

уларга тегишли акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг сони, тури ва фоизи;

шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Агар ахборотни эмитент томонидан ошкор қилиш муддатининг тугаши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва (ёки) фонд биржаси веб-сайтининг ишлашидаги техник носозлик вужудга келган кунга тўғри келса, веб-сайтнинг ишлашидаги техник носозлик бартараф этилган кундан кейинги биринчи иш куни ахборотни ошкор қилиш муддатининг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

25. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси ўзи томонидан ошкор қилинган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.


25-1. Агар аффилланган шахснинг айби билан мазкур Қоидаларнинг 23-2 ва 23-3-бандларида кўрсатилган ахборот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

26. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Эмитентнинг ______ йил биринчи чорак/биринчи

ярим йил/тўққиз ой якунлари бўйича

ҲИСОБОТИ

1.

      

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

      

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

    

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

       

Жойлашган ери:



Почта манзили:



Электрон почта манзили:*



Расмий веб-сайти: *



3.

        

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

           

Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:



Ҳисоб рақами:



МФО:



4.

       

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ:

        

рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган:



давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган (СТИР):



        

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНИ ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН РАҚАМЛАР:

         

МШТ:



КТУТ:



ИФУТ:



МҲОБТ:



5.

        

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН

БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (минг сўмда)

            

Кўрсаткичлар номи


Сатр

коди


Ҳисобот даври

бошига


Ҳисобот даври

охирига






6.

       

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ

НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ (минг сўмда)

             

Кўрсаткичлар номи


Сатр коди


Ўтган йилнинг

шу даврида


Ҳисобот даврида


даро-

мадлар

(фойда)


хара-

жатлар

(зарарлар)


даро-

мадлар

(фойда)


хара-

жатлар

(зарарлар)










5.

    

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН

БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (минг сўмда)

          

Кўрсаткичлар номи


Сатр коди


Ҳисобот даври

бошига


Ҳисобот даври

охирига






6.

      

СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ

НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ (минг сўмда)

        

Кўрсаткичлар номи


Сатр коди


Ўтган йилнинг

шу даврида


Ҳисобот

даврида


даро-

мадлар

(фойда)


хара-

жатлар

(зарарлар)


даро-

мадлар

(фойда)


хара-

жатлар

(зарарлар)










5.

        

БАНКЛАР УЧУН БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ

       

Категория


Минг сўмда




6.

       

БАНКЛАР УЧУН МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ

   

Категория


Минг сўмда




      

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.Ш.:



Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.:



Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.Ш.:



*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

       





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Эмитентнинг _______ йил якунлари бўйича йиллик

ҲИСОБОТИ


Эмитентнинг ҳисоботни тасдиқлаган органи _________________


Ҳисоботни тасдиқлаш санаси ______________________

                  

1.

               

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ


Тўлиқ:



Қисқартирилган:



Биржа тикерининг номи:*



2.

           

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ


Жойлашган ери:

  


Почта манзили:

          


Электрон почта манзили:*

        


Расмий веб-сайти:*

      


3.

            

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ


Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:



Ҳисоб рақами:



МФО:



4.

        

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ:


рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган:



солиқ хизмати органи томонидан берилган (СТИР):



            

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНИ ТОМОНИДАН

БЕРИЛГАН РАҚАМЛАР:

  

МШТ:



КТУТ:


...
Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск