язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2003 й. 37-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2003 й.

N 37



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати штатдаги ходимларининг чекланган сони 176 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида вазирнинг бир нафар биринчи ўринбосари, вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари мақомига кўра вазирга, вазир ўринбосарлари эса вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда бош бошқармалар, шаҳар ва туман иқтисодиёт бўлимлари тўғрисидаги Намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимларини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирликка бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига ходимларнинг юқори малакаси ва муайян хизмат муддати учун уларга устама белгилашига рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари юқори малакаси ва муайян хизмат муддати учун кўрсатиб ўтилган устамалар манбаи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда юқори малака ва муайян хизмат муддати учун устамалар белгилаш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


8. Қуйидагилар:

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда унга қарашли ташкилотлар эгаллаб турган хизмат бинолари, шунингдек белгиланган техник хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида қолдирилсин;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ходимлари учун белгиланган моддий ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун сақлаб қолинсин.


9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


10. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 22 майдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 18-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 11 октябрдаги 474-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 14-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 10-модда.