язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 7-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

7-ИЛОВА



Давлат мулки объектларини танлов савдоларида

ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан

сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг

энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат

мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг

харидорлар томонидан бажарилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат мулки объекти - мулк ҳуқуқи билан давлатга тегишли, қонун ҳужжатларига мувофиқ сотилиши керак бўлган мол-мулк;


танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдолар шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


тўғридан-тўғри музокаралар - харидорни танлов ўтказмасдан аниқлаш юзасидан инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар;


инвестициявий мажбуриятлар - пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

ижтимоий мажбуриятлар - пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

инвестициялаш объекти - давлат акциялари (улушлари) сотилиши керак бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида), давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш кўринишидаги кўчмас мулк;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори - давлат мулки объектини сотиш учун танловда ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан белгиланадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг дастлабки миқдори;


инвестициялар миқдори - давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида кўрсатилган инвестициялаш объектига харидор томонидан киритиладиган инвестицияларнинг пул баҳоси;

инвестиция даври - инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган муддат;


Давлат тендер комиссияси - Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;


ИИГ - танлов қатнашчиларини малакали танлаш ва танлов таклифларини баҳолаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг қарори билан ташкил этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимларидан иборат таркибдаги идоралараро ишчи гуруҳ;

ишчи орган - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади);

сотувчи - Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари;

харидор - қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

сотиб олиш тўлови - харидор томонидан сотилаётган давлат мулки объекти учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий валютадаги ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади) пул маблағлари.

3. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

ўтказилган пул маблағлари ва харидорнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;

таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;

инвестициялаш объектининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети олдидаги қарзларини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

ноу-хауни, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;

кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш;

фаолият соҳасини сақлаб қолиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар.

Давлат мулки объектига нисбатан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига эга бўлиши керак. Инвестиция мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган қиймат баҳосига ҳам эга бўлиши керак.


4. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинишининг мақсади ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар)нинг ҳажмини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш ва (ёки) маҳсулотларнинг (хизматларнинг) янги турларини ишлаб чиқаришни бошлаш, иш ўринларини яратиш (кўпайтириш) йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳисобланадиинвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилишнинг мақсади ҳисобланади.

5. Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан инвестициявий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва тури белгиланган давлат мулки объектлари бундан мустасно) инвестициявий мажбуриятларнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин:

моддий инвестициялар - моддий активларга (бинолар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва бошқаларга) инвестициялар;

молиявий инвестициялар - молиявий активларга инвестициялар;

номоддий инвестициялар - номоддий активларга инвестициялар.

Инвестициялаш комплекс турда (икки ва ундан ортиқ турда) амалга оширилиши ҳам мумкин.

Зарурият бўлганда, давлат мулки объектининг харидори томонидан қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашадиган ва (ёки) ўзига хос хусусиятларини таъминлайдиган, инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорини белгилашда ҳисобга олинмайдиган, бироқ давлат мулки объектини сотишнинг муҳим шарти ҳисобланадиган қуйидаги ижтимоий мажбуриятлар ҳам белгиланади:

муайян даврга инвестициялаш объектининг фаолият соҳасини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш;

иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш;

ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги экспорт улуши;

муайян истеъмолчиларга, қоидага кўра, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига, стратегик муҳим ташкилотларга маҳсулотлар етказиб бериш;

ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятлари;

давлат мулки объектини сотиш шартларида белгиланадиган бошқа мажбуриятлар.


6. Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ортиқ бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат мулки объектларини сотиш ҳолларидан ташқари.

Хусусийлаштирилган давлат мулки объектида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ҳисоблаш барча рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин, лекин олди-сотди шартномаси имзоланган санадан олти ойдан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.


II. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТАНЛОВЛАРДА СОТИБ

ОЛИШ ТЎЛОВИ БИЛАН СОТИШДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


7. Давлат мулки объектларини танловларда кўчмас мулк объектлари сифатида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори сотувчи томонидан ташкил этилган Хусусийлаштириш бўйича комиссия томонидан белгиланади.

8. Хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан қуйидагилар асосида таклифлар киритилади:

янги қурилиш, ишлаётган корхонани (объект)ни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун харажатлар тарзида асосий капиталга (асосий воситаларга), машиналар, асбоб-ускуналар, асбоблар, жиҳозлар, харид қилишга, лойиҳа-қидирув ишларига, иш ўринлари яратиш ёхуд уларни кўпайтириш ва бошқа харажатларга талаб қилинадиган инвестициялар миқдорини ҳисоб-китоб қилиш нормативлари (мавжуд бўлса);

тақдим этилган бухгалтерия балансининг маълумотларига, молиявий натижалар, асосий воситалар ҳаракати, пул оқимлари, охирги уч йилдаги ўз капитали ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотномага, кейинчалик молиявий активларга (кредиторлик қарзларни қоплашга, айланма маблағларни тўлдиришга ва бошқаларга) инвестициялар миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун тушунтириш хатини инобатга олган ҳолда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.


9. Давлат мулки объектларининг инвестицияларга бўлган эҳтиёжи икки даражада:

айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни, шунингдек инвестициялаш объекти фаолиятини (ишлашини) тиклаш заруриятига асосланган энг кам даражада;

бизнес-режалар бажарилишини таъминлайдиган эҳтиёжлар шакллантириладиган ривожлантириш ёки кенгайтирилган ишлаб чиқариш даражасида аниқланади.

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори давлат мулки объектининг ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган инвестицияларга (моддий ва молиявий) эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


10. Хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акцияларини (улушларини) сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг тури Давлат рақобат қўмитаси томонидан ушбу хўжалик жамиятларининг таклифлари асосида, уларнинг тегишли ҳисоб-китоблар ва хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш прогнози билан асосланган тақдирда белгиланади.



III. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЕНДЕР

КОМИССИЯСИ ҚАРОРИГА КЎРА ТАНЛОВЛАРДА

СОТИШДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ

МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


11. Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

ишчи орган устав фондида давлат мулки объекти бўлган ёки унга бириктириб қўйилган давлат мулки объекти бўлган хўжалик бошқаруви органига (мавжуд бўлганда) ва хўжалик жамиятига (эмитентга, балансда сақловчисига) хўжалик жамиятининг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳисоб-китоблар ва улардан фойдаланиш прогнози билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва турлари юзасидан таклифлар тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади;

олинган таклифлар асосида ишчи орган танлов ҳужжатлари пакети тўпламига киритиш учун давлат мулки объектини сотишнинг танлов шартларини тайёрлайди;

ишчи орган танлов ҳужжатларини ва танловнинг таклиф этилаётган шартларини хулоса тайёрлаш учун ИИГга юборади;

танловнинг узил-кесил шартлари, шу жумладан, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори, турлари ва уларни киритиш муддатлари Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади.



IV. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТАНЛОВЛАРДА "НУЛ"

ХАРИД ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА СОТИШДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


12. Уларни "нул" харид қиймати бўйича сотиш юзасидан қарор қабул қилинган давлат мулки объектлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ҳудудий тендер комиссиясига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори юзасидан таклифлар тақдим этилади;

давлат мулки объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу давлат мулки объектидан кейинчалик яхшироқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлган, бироқ мажбурий бўлмаган фаолият тури аниқланади;

ваколатли органларнинг хулосаларига биноан давлат мулки объекти негизида амалга оширилмайдиган фаолият турларининг рўйхати аниқланади;

давлат мулки объектининг мақбул фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган яратиладиган иш ўринларининг прогноз сони аниқланади.


13. Давлат мулки объектини "нул" харид қиймати бўйича сотишнинг танлов шартлари ҳудудий танлов комиссияси томонидан ишчи органга юборилади.

Тақдим этилган танлов шартлари ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Давлат солиқ қўмитасига келишиш учун юборилади, улар ўн иш кунидан кўп бўлмаган, такроран киритилганда эса - беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида кўриб чиқилади.


14. Ишчи орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида келишилган танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартлари улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи томонидан ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.


15. Танлов объекти бир нечта объектга бўлинган тақдирда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг йиғиндиси комиссиянинг тегишли қарорларида белгиланган мажбуриятлардан кам бўлмаслиги керак.



V. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ

ШАРТНОМАЛАРИНИНГ ХАРИДОРЛАР ТОМОНИДАН

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш сотувчи томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

шартномаларни ҳисобга олиш ва уларга мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўланиши ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;

харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ушбу Низомда ва шартнома шартларида назарда тутилган тартибда қабул қилиш.


17. Шартномаларни ҳисобга олиш сотувчи томонидан шартнома бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда шартномалар реестрини юритиш ва уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.


18. Харидорлар томонидан сотиб олиш тўловлари киритилиши юзасидан мониторинг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида кўчирмалар олиш йўли билан амалга оширилади.

Харидорлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги сотувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Сотиб олиш тўловларининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисоб рақамига тушган санаси сотиб олиш тўловлари киритилган сана ҳисобланади.

20. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига инвестициялар тушиши санаси бўйича (баланс ҳисобга олинган ҳолда ва ўрнатилган санаси, агар бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса: инвестициялаш объектида - юридик шахс янги ташкил этилганда ёки амалдаги юридик шахс тикланганда; инвестициялаш мажбуриятларини бажариш учун бошқа юридик шахс ташкил этмасдан мулк тарзида давлат активи сотиб олинганда - инвесторнинг объектида) ҳисобга олинади.

Шартномада инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня ҳисоблаш ёки жарима қўллаш назарда тутилиши мумкин.


21. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Ушбу ахборотга инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тўлов топшириқномаларининг нусхалари, юк божхона декларациялари, таққослаш далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ўрнатиш далолатномалари, асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилганлиги далолатномалари, уларнинг техник ҳолатини кўрсатган ҳолда;

харидор томонидан инвестиция дастури бажарилиши тўғрисида, шу жумладан, ҳисобот тақдим этиш санасида уларга назарда тутилган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот;

объектнинг сотишдан олдинги ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш пайтидаги молиявий-иқтисодий аҳволи ҳақидаги маълумотлар;

шартномада белгиланган ҳажмда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилганлигини ҳамда иш ўринлари сақлаб қолинганлигини ёки яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.



VI. ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади.


23. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

24. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил қилади, унинг таркибига қуйидагилар киради:

сотувчининг вакили;

шартнома қатнашчисининг ва манфаатдор томоннинг (агар шундай томон мавжуд бўлса) вакили;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг вакили;

инвестициялаш объектининг вакили;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг вакили;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакили - шартномада табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда;

ҳудудий қурилиш соҳасида ҳудудий назорати инспекциясининг вакили (таъмирлаш ва қурилиш-монтаж, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш тарзида инвестиция киритилган тақдирда);

зарурият бўлганда, келишув бўйича, давлат органлари, банклар, хўжалик бошқаруви тармоқ органларининг ходимлари ва бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.

Давлат мулки объектларини "нул" харид қиймати бўйича сотиш шартномасига доир инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишда Комиссия таркибига, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ҳам киритилади.

Комиссия фаолиятига раҳбарликни унинг раиси - сотувчининг вакили амалга оширади.

Комиссия мажлисларида харидорнинг вакили қатнашишга ҳақли.


25. Сотувчи Комиссия билан келишган ҳолда харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) жалб этиши мумкин.


26. Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг сўровномаси тушгандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни беради ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.

Комиссияда ишлаш даврида Комиссия аъзосининг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.


27. Комиссия харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни киритилган инвестицияларнинг шартнома шартларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган муддат доирасида ўрганиб чиқади. Зарурият бўлганда Комиссия инвестициялаш объектига боради.


28. Комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.

Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришда бизнес-режадан ва шартнома шартларидан четга чиқилганда, агар ушбу четга чиқиш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг мақсадлари ва суммасига таъсир кўрсатмаса, шунингдек инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлса, Комиссия инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


29. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартномаси бўйича (шартнома тузиш кунида инвестиция мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича камида 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этган) Комиссия харидорнинг ёзма мурожаати асосида Давлат тендер комиссиясига инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) юзасидан таклиф киритишга ҳақли, бунда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар албатта бажарилиши керак:

иш ўринлари яратиш (уларни кўпайтириш);

саноат маҳсулотини шартномада назарда тутилган ҳажмда ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормаларини таъминлаш.

Бунда инвестициялар миқдори инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдоригача камайтирилиши мумкин, инвестиция мажбуриятларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


30. Комиссия ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатиб ўтилган шартнома бўйича харидорларнинг мурожаатларини икки ой муддатда кўриб чиқади ва ишчи органга баённома билан расмийлаштирилган қарорни юборади.

Бунда Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Комиссия баённомаси расмийлаштирилгандан кейин беш иш куни мобайнида харидорга юборилади.


31. Ишчи орган беш иш куни мобайнида Комиссиянинг инвестициялар киритиш шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат тендер комиссияси қабул қилган қарор тўғрисидаги ахборот ишчи орган томонидан харидорга етказилади.


32. Давлат тендер комиссияси томонидан инвестиция мажбуриятлари миқдорини ўзгартириш (камайтириш) тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Комиссия сотувчи ва харидор ўртасидаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув тузилиши ҳақида қарор қилади.

33. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Комиссиянинг у қабул қилган қарорга рози бўлмаган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилиш ва уни баённомага илова қилиш ҳуқуқига эга.

34. Комиссия томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олинган давлат мулки объектларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва беш иш кунидан кўп бўлмаган муддат мобайнида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:

кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб харидорнинг хизмат кўрсатувчи воситачисига харидор сотиб олган акцияларни блокировкадан чиқариш юзасидан топшириқнома тақдим этади;

харидор томонидан масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи берилган сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин харидорда у сотиб олган улушни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этади;

харидор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилгандан кейин "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" ёзувини киритади.

35. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи шартномага мувофиқ қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида харидорни ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.



VII. ХАРИДОРНИНГ ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ

БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИГИ


36. Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи:

харидорга сотиб олиш тўловларини киритиш муддатларининг йўл қўйилган бузилишлари мавжудлиги ва (ёки) шартномада тегишли ахборот тақдим этиш назарда тутилган муддатларда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тўғрисида ёзма талабнома (билдиришнома) жўнатади;

сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун шартномага мувофиқ пеня ҳисоблаб ёзади;

шартнома шартларига мувофиқ харидордан жарима ушлаб қолади;

агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.

Жаримани қўллаш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.


37. Инвесторнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг шартномада назарда тутилган муддати тугаганидан камида уч ой олдин инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш тўғрисида асосланган илтимосномаси тушган тақдирда, Давлат рақобат қўмитаси давлат мулки объектини ушбу инвесторга сотиш тўғрисида қарор қабул қилган орган ва шартноманинг бошқа қатнашчилари билан келишган ҳолда, шартноманинг амал қилиш муддатини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин, бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддати беш йилдан ошиб кетмаслиги керак (инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш муддатини бир йилдан ортиқ муддатга ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришнинг умумий муддатини беш йилдан кўп муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат тендер комиссиясининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади.


38. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатларини бузган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу муддат бузилгани учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар суммасига, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестициявий мажбуриятларга қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилиши мумкин.


VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда