ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тиббиёт олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2014 й. 287-сон "Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2014 й.

N 287


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА   УНИНГ   МОДДИЙ-ТЕХНИКА   БАЗАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ШУНИНГДЕК ТИББИЁТ ОЛИЙ

ТАЪЛИМ     МУАССАСАЛАРИ     СТОМАТОЛОГИЯ

ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИНГ КЛИНИК БАЗАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникаларини 2-иловага мувофиқ Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультетларининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилансинки, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади.

4. Қуйидагилар:

Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шу жумладан, илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар бўйича ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Тошкент давлат стоматология институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти филиаллари ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқласин ва ажратсин.


6. Тошкент давлат стоматология институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси;

бош лойиҳалаш ташкилоти этиб - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК;

бош пудратчи ташкилот этиб - танлов савдолари асосидаги ташкилот белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда Тошкент давлат стоматология институти янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашнинг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга жорий йилда маблағ ажратиш тўғрисида таклиф киритсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат стоматология институтининг ўқув биноларини ва талабалар яшаш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар киритилишини назарда тутсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзметкомбинат" ОАЖ буюртмачи ва лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича Тошкент давлат стоматология институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда:

стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этишни ҳисобга олган ҳолда стоматология соҳасидаги амалдаги стандартлар ва клиник протоколларни танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда стоматологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни кейинчалик республикада маҳаллийлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 14 октябрдаги

287-сон қарорига

2-ИЛОВА


Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари

ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали

стоматология факультетларига клиник базалар сифатида

белгиланаётган стоматологик поликлиникалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Факультет номи


Факультетларга

клиник базалар сифатида

белгиланаётган стоматология

поликлиникалари номи


Поликлиникалар

манзили


1.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали стоматология факультети


Республика болалар стоматология поликлиникаси


Нукус шаҳри,

Шамуратов кўчаси, 88-уй


Республика стоматология поликлиникаси


Нукус шаҳри,

К. Айымбетов кўчаси, 33-уй


2.

Андижон тиббиёт институти стоматология факультети


Вилоят стоматология поликлиникаси


Андижон шаҳри,

Бобур шоҳ кўчаси, 87-уй


Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Андижон шаҳри, Байналминал кўчаси, 1-уй


3.

Бухоро тиббиёт институти стоматология факультети

Бухоро тиббиёт институти ҳузуридаги стоматология илмий-амалий ўқув маркази


Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси, 7-уй


2-сон вилоят стоматология поликлиникаси


Бухоро шаҳри,

Пиридастгир кўчаси, 18-уй


Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Бухоро шаҳри,

Мустақиллик кўчаси, 17/1-уй


4.

Самарқанд тиббиёт институти стоматология факультети

Вилоят стоматология поликлиникаси


Самарқанд шаҳри,

Озод Шарқ кўчаси, 10-уй


Шаҳар болалар стоматология поликлиникаси


Самарқанд шаҳри,

Нодирабегим кўчаси, 5/4-уй"


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 522-модда













































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск