Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар / ЎзР қонунлари /

Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.11.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2012 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2012 й.

N ЎРҚ-345



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 9 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 5 декабрда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 41-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу жумладан, берилган кредитлар юзасидан банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди";


2) 66-1-модданинг биринчи қисмидаги "185-2-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)" деган сўзлар "180-моддасида (сохта банкротлик), 181-моддасида (банкротликни яшириш), 185-2-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 79-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 178 - 184, 185 - 185-2, 189 - 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 183-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"183-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузиш


Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";


5) 223-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўша ҳаракатлар:

а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан;

д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан содир этилган бўлса";


6) саккизинчи бўлимдаги "анча миқдор", "анча миқдордаги зарар", "жуда кўп зарар", "жуда кўп миқдор", "кўп бўлмаган зарар", "кўп миқдор", "кўп миқдордаги зарар" атамаларининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анча миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор";

"Анча миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар";

"Жуда кўп зарар - энг кам ойлик иш

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск