Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2000 й. 250-сон "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2000 й.

N 250



ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ

ВА ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎFРИСИДА


Валюта бозорини эркинлаштириш, валюта алмаштириш операцияларини кенгайтириш ва миллий валютанинг ички конвертацияни босқичма босқич таъминлаш, нақд хорижий валютанинг республика ҳудудида муомалада бўлиши тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки:

- алмаштириш шохобчалари фаолияти тегишли детекторлар, тестерлар, хорижий валюталарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун бошқа зарур замонавий асбсоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади;

- алмаштириш шохобчаларида хорижий валюта чекланмаган миқдорда харид қилинади;

- жисмоний шахсларга йўл чеклари ваколатли банклар томонидан алмаштириш пунктларида операцияни амалга ошириш кунидаги сотиб олиш курси бўйича уларнинг хоҳишига кўра нақд миллий валютага ёки нақд хорижий валютага алмаштирилади.

3. Тижорат банкларига хорижий валютани хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб эркин курс бўйича харид қилиш ва сотиш тавсия қилинсин.

Алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валютани харид килиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқнинг энг кўп чегараси 5 фоизгача миқдорда белгиланган.


4. Белгилансинки:

- ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентларига паспорт (Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун - ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) кўрсатилган тақдирда сотилади;

- норезидентларга - сўмлар хорижий валютага улар томонидан алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси ёки банкомат чеки, шунингдек сўмдаги маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда илгари сўмга алмаштирилган хорижий валюта миқдорида алмаштирилади;

- жисмоний шахслар - резидентлар томонидан 5000 АҚШ долларига тенг миқдордан ошувчи хорижий валютани олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан амалга оширилади.

5. Алмаштириш шохобчаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алмаштириш шохобчаларида валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишга йўл қўйиладиган хорижий валюталар рўйхатини халқаро валюта бозорларидаги конвертацияланишдан ва курсларнинг барқарорлигидан келиб чиқиб белгилаш;

бир ҳафта муддатда марказий аппарат тузилмасида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф устидан мониторинг бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш;

15 кун мобайнида 1-иловада кўрсатиб ўтилган ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчалари ходимларини валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш қоидаларини билиш юзасидан аттестациядан ўтказиш, кейинчалик уларга аттестация гувоҳномалари бериш;

ваколатли банкларнинг валюта ресурслари кўпайишига қараб нақд хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банклар тармоғини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида алмаштириш шохобчалари зарур даражада ишлашини, улар валюталарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун зарур замонавий асбоб-ускуналар, санаш-ҳисоблаш техникаси, қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси, телефон алоқаси билан жиҳозланишини, малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласинлар;

нақд хорижий валюта ноқонуний айланиши ва қалбаки банкнотлар муомалада бўлишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитасига тегишли ахборотни ўз вақтида тақдим қилсинлар.

Белгилансинки, ваколатли банкларнинг раҳбарлари алмаштириш шохобчаларида операциялар тўғри ўтказилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонуний айланишига барҳам бериш, қалбаки банкнотларни аниқлаш, айбдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиш чора-тадбирларини кучайтирсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 3 ва 3а (маҳфий) иловаларга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 июндаги

250-сон қарорига

3 ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва "Сўм-купон"нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбоши, 5-бандининг биринчи хатбоши, 6-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, 2-бандининг учинчи ва олтинчи хат бошлари, 4-банди, 7-бандининг иккинчи хатбоши ва 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада валюта бозорини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 27 августдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд миллий валютани эркин муомаладаги валютага алмаштиришнинг чекланган суммасини кўпайтириш тўғрисида" 1994 йил 9 сентябрдаги 457-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштиришга доир чеклашларни бекор қилиш тўғрисида" 1995 йил 12 июндаги 217-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада нақд хорижий валютанинг муомалада бўлишини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 1996 йил 31 октябрдаги 376-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарорига 2-илованинг 2.3-бандидаги "(ёхуд алмаштириш пунктлари)" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 6-сон, 34-модда












































Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск