язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банк фаолиятини назорат қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2000 й. 258-сон "Банк тизими фаолияти асосий кўрсаткичлари устидан мониторинг ўрнатиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2000 й.

N 258



БАНК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИ

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ УСТИДАН

МОНИТОРИНГ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА


Банк соҳасида иқтисодий ислоҳотларни фаоллаштириш, тижорат банкларини сармоялаштириш даражасини ошириш, банк тизими фаолияти кўрсаткичлари устидан мониторингни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан халқаро стандартларга мувофиқ ҳар бир банк учун мажбурий бўлган иқтисодий кўрсаткичлар тизимини белгиловчи норматив ҳужжатлар ҳамда тижорат банклари рейтингини баҳолаш тамойиллари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқлаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари фаолиятининг 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича асосий кўрсаткичлари устидан мониторинг ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ахбор Рейтинг" компаниясига, бошқа рейтинг агентликларига банклар рейтингини баҳолашда 1-иловада келтириб ўтилган иқтисодий кўрсаткичлар ўзгаришини ҳисобга олиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ҳар бир тижорат банки фаолияти ва умуман банк тизими асосий иқтисодий кўрсаткичларини ҳар ойда таҳлил қилсинлар, таҳлил натижалари бўйича уларни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсинлар.

3. Тижорат банклари Кенгашларига ва Бошқарувларига:

банклар фаолияти иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бунда аҳоли маблағларини жалб этишга, активларнинг сифат жиҳатидан ўсишини таъминлашга, иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмаларни, шу жумладан, хорижий валютадаги қўйилмаларни кўпайтиришга, шунингдек, банкларнинг ресурс базаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор бериш;

махфий;

хусусий ва хорижий сармоя инвестициялари тарзидаги қўшимча ресурсларни жалб этиш мақсадида, банкларнинг мажбуриятлар ва активлар бўйича фоиз ставкалари даражасининг мақбул таркиби ҳисобига дивидендларнинг банклар акциядорларини жалб этувчи миқдорини таъминлаш йўли билан банкларнинг фойда олиш даражасини ошириш юзасидан комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон банклар уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда республикада тижорат банкларини потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш тизимини (кредит-ахборот бюросини) ташкил этиш бўйича жорий йил охиригача таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкасининг

2000 йил 6 июлдаги

258-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тижорат банклари фаолияти

мониторинги учун асосий кўрсаткичлар

РЎЙХАТИ


БАНК САРМОЯСИ


1. Банкнинг жами сармояси, ҳаммаси

- банк тизимининг жами сармоясида банк сармоясининг салмоғи

2. Заҳира сармоя



АКТИВ ОПЕРАЦИЯЛАР


3. Банк активлари суммаси, ҳаммаси

4. Кредит қўйилмалар, ҳаммаси

5. Ўз ресурслари ва жалб этилган ресурслар ҳисобига иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалар, ҳаммаси

шу жумладан:

- юридик шахсларга кредитлар

- жисмоний шахсларга кредитлар

6. Кредит қўйилмаларнинг умумий активларга нисбати

7. Бир йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар

- кредитларнинг умумий миқдорида бир йилдан ортиқ

- муддатга берилган кредитлар салмоғи

8. Хорижий валютада берилган кредитлар, ҳаммаси

шу жумладан:

- киска муддатли кредитлар

- ўртача муддатли кредитлар

- ўзок муддатли кредитлар

9. Кредитларнинг умумий миқдорида қайта молияланадиган хорижий кредитлар салмоғи

10. Банкнинг ўз сармояси инвестициялари, ҳаммаси

11. Қарз билан боғлиқ қимматли қоғозларга қўйилмалар



ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР


12. Тижорат банклари ресурслари

13. Жалб қилинган депозитлар қажми

14. Ақолининг тижорат банкларидаги маблағлари

шу жумладан:

- аҳолининг муддатли омонатлари;

улардан 1 йилдан ортиқ муддатга қуйилган омонатлар:

- жамғарма депозитлари;

- талаб қилиб олинадиган депозитлар

15. Тижорат банклари ресурсларида ақоли маблағлари салмоғи

16. Аҳолининг тижорат банкларидаги маблағлари умумий миқдорида аҳолининг муддатли ва жамғарма омонатлари салмоғи

17. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар



БОШҚА КЎРСАТКИЧЛАР


18. Жорий ликвидлик коэффициенти

19. Банк фойдаси

20. Банк рейтинги:

- ички

- халқаро.