Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар / ЎзР ВМ қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2006 й. 92-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2006 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини

қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш

тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 майдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 3.3-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ҳақида қарор қабул қилган ёки корхонани тугатиш вазифаси уларга суд қарори билан юкланган корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи рўйхатдан ўтказувчи органга тугатишни амалга ошириш тартиби ва муддатларини кўрсатган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги қарорни тақдим этадилар. Корхонани тугатиш вазифаси суд қарори билан корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органига юкланган тақдирда улар рўйхатдан ўтказувчи органга тугатиш комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар";

б) 3.6-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн учинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда оралиқ тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди";

в) 3.8-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди".




"Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш

учун аудиторлик ташкилотларига лицензия

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия



Серия ________                                                                      N_________


Тошкент шаҳри                                                             200 __ йил "__" _______



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг


200__ йил "__"__________даги буйруғига мувофиқ _____________________


___________________________________________________________________

(аудиторлик ташкилотининг номи)


________________________________________________________________ га

(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, СТИР ва бошқа реквизитлари)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.



Ваколатли шахснинг имзоси


М.Ў."



9. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялар бланкалари тайёрлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 78-модда),

а) қарорга 1-илова 3-бандининг тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилиш муддати (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун)";

б) қарорга 2-илова 7-бандининг тўртинчи ва бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензияларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун);

лицензияларни қайта расмийлаштириш уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун), амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш асослари ва саналари".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия бланкасини ҳамда лицензиялар бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига 1-илованинг "Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________________"

(аниқ муддат ёки амал қилиш муддати чекланмаган)

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида" 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимларда ва фаолият шартларида муайян даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, кўрсатиб ўтилган даврда хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналишини ўзгартириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) қарорга иловада:

1-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди";

2-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш";

II бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин";

4-9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-банднинг иккинчи хат бошидаги "рухсат гувоҳномаси" сўзлари "лицензия" сўзи билан алмаштирилсин;

III бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

...
Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск