язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2003 й. 54-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2003 й.

N 54



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда:

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда мувофиқлиги текшириладиган стандартлар рўйхатини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;

мажбурий техник кўрикдан ўтказишда улар асосида транспорт воситаларининг техник ҳолати текшириладиган ишлаб чиқариш-техника базасига қўйиладиган талабларни ҳамда транспорт воситаларини техник диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари технологиясига қўйиладиган талабларни икки ой муддатда тасдиқласин.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида транспорт воситаларининг барча эгаларига, автомобилларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларга мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини етказишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1-2, 17-модда.