язык интерфейса

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 31 январдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Транспорт воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни, шунингдек шаҳар электр транспортини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда "техник кўрик" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда "ДЙҲХХ" деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда ТХС деб аталади) шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар - М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектларга мурожаат қилишлари мумкин.

3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;

транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларни аниқлаштириш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;

йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш.


4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар (кейинги ўринларда матнда "транспорт воситалари" деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.

5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:


а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;


б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;


в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;


г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг "а" кичик банд ида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

6. Мазкур Низомнинг 5-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилади.

Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси - юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДЙҲХХнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.

7. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.


II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТЕХНИК

ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш:

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари;

ТХС;

Субъектлар (йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўтириш учун саккизтадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга М1 тоифадаги транспорт воситалари) томонидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарур.


9. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, ТХС ва Субъектлар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлиши зарур.


10. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун Субъектларнинг ишлаб чиқариш-техник базаси:


а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:

М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;

автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ва уларнинг баллонларини текшириш учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган и табиий газда (кейинги ўринларда СТГ деб аталади), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда СНГ деб аталади) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;


б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:

ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;

тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;

рул бошқарувдаги умумий люфтини ўлчаш приборига;

рул бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;

шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;

газанализатори - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори;

тутун ўлчаш прибори - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори;

двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқин ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;

компрессорга;

қинчали манометрга;

зарур компьютер техникасига.

Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкин.

Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши зарур.

ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва ТХСнинг ишлаб чиқариш-техник базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, N1, N2, N3) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.


11. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

Техник диагностика воситаларининг сони ва тавсифларига, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

12. Транспорт воситаларини текширишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.


13. Субъектлар жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ўтказиш бўйича фаолиятларини бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Субъектнинг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Субъект уставининг нусхаси;

автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник база Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан берилган аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги хулоса;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.


13-1. Ҳудудий ЙҲХБ Субъектнинг мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этилган хати қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни ўрганади, Субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини текширади ва улар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Субъектни жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ҳисобини юритиш реестрига киритади ҳамда бу ҳақида икки иш куни ичида Субъектни хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Субъект хабардор қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни ичида уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган реестрга киритади.

Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга Субъектлар ҳақида хабардор қилиш учун юритилади.


13-2. Субъект томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий ЙҲХБ 2 иш куни ичида Субъектга йўл қўйилган камчиликларни кўрсатган ҳолда хабар беради.

Субъект мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


13-3. Субъект ўзи ёки унинг филиали рўйхатга олинган ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширади.

Ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда икки ёки ундан ортиқ Субъектлар мавжуд бўлган ҳолларда, Субъект транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра танланади.


13-4. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони Субъектлар томонидан текшириладиган транспорт воситаларининг сонидан кўп бўлса ва бунинг натижасида транспорт воситасининг техник ҳолати ўз вақтида текширилишини таъминлаш имкони бўлмайдиган ҳудудларда бошқа транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХ органи томонидан мазкур Низомнинг 28, 29 ва 33-бандларига мувофиқ белгиланади.


13-5. М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун техник кўрикдан олдин унинг эгаси - жисмоний шахс ёки у томонидан вакил қилинган шахс (кейинги ўринларда аризачи аталади) реестрга киритилган Субъект ходимига (операторига) мурожаат қилади, транспорт воситасини ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган транспорт воситанинг тури учун назарда тутилган, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

газ ёқилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.

Транспорт воситаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда ва у идентификация қилингандан кейин мазкур транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишга рухсат этилади.


13-6. Субъектнинг транспорт воситаси техник ҳолатини текшириш хизматлари учун мазкур хизматни кўрсатадиган Субъект томонидан тасдиқланган, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан ошмайдиган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.


13-7. Транспорт воситасининг техник ҳолати Субъект ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда текширилади.

Автотранспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари (опрессовка) уланган жойларнинг ишончлилиги Субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилади.


13-8. Текширувдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига Субъект ва ТХС томонидан мазкур Низомга 2- иловага мувофиқ шаклда унинг техник ҳолати ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва берилади.


139. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этган автотранспорт эгаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилган (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқ.) ҳолатлар аниқланган тақдирда, Субъект вакили бу ҳақида дарҳол ДЙҲХХ органларига хабар бериши шарт.


13-10. Транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган Субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.


13-11. Субъект қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда Субъект ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни ичида ҳудудий ЙҲХБни кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.


14. Субъект ёки ТХС томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситасининг техник ҳолати ҳақида берилган маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва ДЙҲХХ органларида транспорт воситалари техник ҳолатини текширмасдан, уларнинг техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.



III. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техника хизмати кўрсатиш станцияларида;

ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида;

ДЙҲХХ органлари томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.


16. Техник кўрикни ташкил этиш жадвал тузиш билан режалаштирилади, жадвалда техник кўрик ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Жадвал юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво-иқлим, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олган ҳолда ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан тузилади.

17. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.


18. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ҳар йили 15 февралгача Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли тумани (шаҳари) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бўлинмаси, трамвай-троллейбус парклари, бошқа давлат органлари, шунингдек нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

ДЙҲХХ ҳудудий органининг (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда - ДЙҲХХ ходими) комиссия раиси ҳисобланади.

19. Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади, унга транспорт воситалари гуруҳлари (3-илова) ёки алоҳида транспорт воситаси (4-илова) техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари бланклари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.

20. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.


21. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтади.

22. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;

техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция);

мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисида сертификатининг (сертификатлари) нусхаси.


IV. ТРОЛЛЕЙБУСЛАР ВА ТРАМВАЙЛАРНИ ТЕХНИК

КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


23. Троллейбуслар ва трамвайлар техник ҳолатининг Трамвай ва троллейбусдан техник фойдаланиш қоидалари, нормативлар ва стандартларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми талабларига мувофиқлиги троллейбуслар ва трамвайларни давлат техник кўригидан ўтказишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.


24. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб ҳисобланади.


25. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслар фойдаланиш учун қўйилмайди.


26. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.



V. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


27. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин.

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

28. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

ДЙҲХХ диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолати мазкур Низомнинг 13-4-банди талабларига риоя этилган ҳолда баҳоланиши лозим);

ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Субъектлар томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

29. Транспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланади. Транспорт воситаларининг техник кўриги иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларининг бирида ўтказилади.

30. Техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситаси эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:

паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар - шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари  тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар - ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар - Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);

техник кўрикдан ўтказишга берилган транспорт воситасига мувофиқ тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ҳайдовчи гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси;

қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция);

ТХС ва Субъектнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси - шундай маълумотнома бўлганда.

31. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда унинг эгаси белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза ва ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно). Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга носозлик тўғрисида "NOSOZ" ёзувини қайд қилади ва шахсий имзо ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди.

Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда техник кўрикка қўяди.


32. Эгасининг йўқлиги ёки касаллиги оқибатида техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган транспорт воситалари эгаси қайтиб келгандан ёки соғайгандан кейин 10 кун мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.



VI. ТЕХНИК КЎРИКНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


33. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга ДЙҲХХ органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилиши лозим (Субъектлар томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳоллари бундан мустасно).

34. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.

35. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.

Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.

36. Тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник ҳолати ҳам автопоезд таркибида, ҳам алоҳида турган ҳолатида текширилади.


37. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига тегишли далолатнома тузилади (3, 4 ёки 4а-иловалар).

Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга ДЙҲХХ органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида "SOZ" сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон беради (5-илова).

Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.

Техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.


38. Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс - транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг рўйхатдан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказилган жойдаги органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади.

Кўрикдан ўтганлиги факти тасдиқланганда ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар кўрсатилганда талон дубликати расмийлаштирилади ва берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.


39. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.

40. Махсус ва тезкор хизматлар транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.

41. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда транспорт воситасини ғилдиракларини чиқариш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлай олиши текширилади.


42. Техник кўрик натижалари транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳудудий органларининг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади.


43. Жисмоний шахс томонидан транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа узрли сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказишга қўйиш имконияти бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки (битта транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини албатта тақдим этиш талаб қилинадиган) бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан у жойлашган жойда, битта транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин. Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

44. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси ҳам носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади.

Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади.

Бундай транспорт воситасини такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйичагина ўтказилади.

Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штампларни тайёрлаш, шунингдек улар билан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.

Талон бланкаларини тайёрлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш

учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база

жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир

ТАЛАБЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Талаблар ДЙҲХХ диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база (лабораториялар) (кейинги ўринларда ишлаб чиқариш-техник база деб аталади) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.


2. Ишлаб чиқариш-техник база белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техника жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.



2-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИК БАЗАНИНГ

ҲУДУДИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


3. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудудининг ўлчамлари қуйидаги мажбурий элементларнинг жойлаштирилиши имкониятини назарда тутган бўлиши керак:

ишлаб чиқариш хоналари;

техник ҳолати баҳоланиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситалари учун майдон;

хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.


4. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

сунъий ёритиш чироқлари, шу жумладан куннинг қоронғи вақтида ҳамда кириш йўли ва ҳудуди;

қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальтбетонли ёки цементбетонли) бўлган кириш йўли, майдон;

периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.


5. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техник базанинг иш режими ва техник ҳолати, баҳолашдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборотли стенд ўрнатилган бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш-техник база биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида "Texnik ko`rik" ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.


6. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги талаблар асосида бажарилади:

транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;

транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;

ишлаб чиқариш-техник база ҳудудида транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.


7. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


8. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди майдонининг юзаси текис, сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.


9. Ишлаб чиқариш-техник базага кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган ҳолдаги схемаси ҳудудида ишлаб чиқариш-техник база жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Йўлнинг кенглиги енгил автомобиллар учун - 3 метрдан, юк автомобилари ва автобуслар учун - 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.


10. Техник ҳолати баҳоланиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситаларини жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг бир соатдан кам бўлмаган вақтдаги ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган транспорт воситаларининг айнан бир вақтда майдонда бўлиши эътиборга олиниши керак.


11. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдоннинг кенглиги ишлаб чиқариш хонаси кенглиги билан тенг бўлиши, узунлиги эса - 20 метрдан кам бўлмаслиги керак.


12. Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларини баҳолашга мўлжалланган хоналарнинг ертўлада, аҳоли яшаш уйларига ва бошқа корхоналар биноларига туташган ҳолда жойлаштирилишига рухсат этилмайди.



3-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИК БАЗАНИНГ

ХОНАЛАРИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


13. Ишлаб чиқариш-техник база таркибига қуйидагилар киритилиши керак:

ишлаб чиқариш хонаси;

транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун хона;

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижаларини расмийлаштириш учун хона;

санитария-гигиена хоналари.


14. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда режалаштирилади:

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;

қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;

ёнғинга қарши хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.


15. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонаси ўлчамлари мазкур Талабларнинг иловасига мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


16. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонаси режаси ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача баландлиги енгил автомобиллар учун - 4,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун - 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.


17. Хонада барча технологик жараёнларни меҳнатнинг санитария-гигиена шароитларга тўлиқ мувофиқ ҳолда хавфсиз ва рационал бажарилиши таъминланиши керак.


18. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва вибрация даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган, рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.


19. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

иш жойларида хонанинг поли сатҳида - камида 200 лк;

ишчи хоналарда (кабинетларда) полдан 0,8 метр баландликдаги сатҳда - камида 200 лк;

кўрикдан ўтказиш хандағида транспорт воситаларининг таг қисми сатҳида - камида 150 лк.

Авария (фавқулодда) ҳолатлар учун ёритилиши иш юзасининг умумий ёритилиши учун белгиланган нормаларнинг 5 фоиздан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 лк бўлиши керак.


20. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов методларига доир норматив ҳужжатлар нормаларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техник базаси биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида - 15°С дан 25°С гача, иссиқ даврида - 22°С дан 30°С гача оралиқда бўлиши керак.


21. Транспорт воситаларининг корхона ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги очиқ йўлларда - 10 км/с дан, хона ичида - 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.


22. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хонасига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хонасидан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.

Кириш дарвозаси устида 3.13 "Чекланган баландлик", 3.14 "Чекланган кенглик" ва 3.24 "Юқори тезлик чекланган (5 км/с)" йўл белгилари жойлаштирилади.


23. Ишлаб чиқариш-техник база хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:

ишлаб чиқариш-техник базанинг тегишлилиги (кимнинг тасарруфидалиги), жойлашган жойи, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун текширишдан ўтиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;

транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш учун қонунчиликка мувофиқ тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.


24. Ишлаб чиқариш хонаси электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив ҳужжат талабларига мувофиқ жиҳозланади.


25. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасининг иккитадан кам бўлмаган эвакуацион чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуацион чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.


26. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


27. Транспорт воситалари эгаларини (кейинги ўринларда транспорт эгалари деб аталади) қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси (биноси) ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хона ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасида ёки унга бевосита яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш тегишли кўрсатгичлар билан белгилаб қўйилади.


28. Транспорт эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун хоналарнинг ўлчамларини аниқлашда уларда ишлаб чиқариш-техник базанинг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойларининг ҳамда транспорт эгаларининг кутиб туриши учун жойлар назарда тутилиши керак. Транспорт эгаларининг кутиб туриши учун жойлар сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.


29. Ишлаб чиқариш-техник база ишлаб чиқариш хонасининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ваколатли санитария-эпидемиология назорат органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.



4-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИК БАЗАНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОНАСИНИ ТЕХНОЛОГИК

РЕЖАЛАШТИРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


30. Ишлаб чиқариш-техник базанинг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга доир талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.


31. Транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш двигатель ишлаб турган пайтда бажариладиган постлар (ишлаб чиқарилган газлардаги тутун ва заҳарли газ миқдорини, шовқин даражасини, тормозланиш самарадорлиги кўрсаткичларини текшириш ва бошқалар) транспорт воситасидан газларни чиқариш қувури (қувурлари)дан чиқаётган ишлаб чиқарилган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.


32. Транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш-техник база ишлаб чиқариш хонасига кириши (чиқиши) учун ҳар бир техник кўрик линиясида:

универсал линиялар учун - кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган;

М1 ва N1 тоифасидаги транспорт воситаларини текшириш бўйича линиялар учун - кенглиги 2,5 метрдан ва баландлиги 2,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамли кириш (чиқиш) дарвозалари қурилади.


33. Техник кўрик линияларида транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш кўрикдан ўтказиш хандағидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда:

ишлаб чиқариш хонасидаги кўрикдан ўтказиш хандаклари сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;

кўрикдан ўтказиш хандағининг узунлиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган транспорт воситасининг максимал узунлигини ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;

кўрикдан ўтказиш хандағининг кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги керак. Максимал кенглиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли транспорт воситасининг хандақдан ўтиши имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;

кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланиши керак.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ХУЛОСАЛАР


34. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган транспорт воситаларининг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


35. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилишнинг мажбурийлиги назарда тутилади.


36. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик карталар жойлаштирилади.


37. Ишлаб чиқариш-техник базада техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), автомобиль маълумотномалари ва бошқа зарур маълумотномалар мавжуд бўлиши керак.


38. Ишлаб чиқариш-техник базада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт дори воситалари ва анжомлари тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак.






Талабларга

ИЛОВА



Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш

учун техник кўрик линияларининг ўлчамлари

Т/р

Техник ҳолати баҳоланадиган транспорт

воситаларининг тоифалари

Технологик постлар сони


1


2


3


Техник кўрик линиясининг

узунлиги, метрдан кам эмас


1.

M1, M2, N1, O1


12

18

24

2.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1


18

30

42

3.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2


21

36

51

4.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3


24

42

60

5.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3, О4


27

45

66

     





Низомга

2-ИЛОВА


Жисмоний шахсга тегишли транспорт

воситасининг техник ҳолати тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

ТХС/Субъект томонидан

          

  

(ТХС/Субъект номи)

             

                

га тегишли

                                    (эгасининг Ф.И.О)      

       

русумидаги,

                                                                (транспорт воситасининг русуми)


     

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

       

бўлган

     


манзили

                                                                       (транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган манзил)


         

        

бўйича рўйхатдан ўтказилган транспорт воситасининг техник ҳолати текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.

     

Раҳбар

          


                                  (масъул шахснинг имзоси, Ф.И.О)

       

"_____" ______________________ 20__ й.

  

М.Ў.

          

     

Изоҳ: ушбу маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини ДЙҲХХ органларида уларнинг техник ҳолатини текширмасдан расмийлаштириш учун асос бўлади.






Низомга

3-ИЛОВА



Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси: 20__ йил "__"_______

20__ йил "___" ________дан 20___ йил "___" _________гача

           


(юридик шахснинг номи)


______________га қарашли транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди.

  

Т/р

Транспорт

воситаси-

нинг тури


Давлат

рўйхати-

дан

ўтказиш

рақами


Мар-

каси

Ишлаб

чиқарил-

ган йили


Агрегатлар рақами


Техник ҳолати,

носоз транспорт

воситасининг

рўйхатдан ўтказиш

гувоҳномаси олиб

қўйилганлиги ва

давлат рўйхатидан

ўтказиш рақами

белгилари ечиб

олинганлиги

тўғрисидаги белги


Изоҳ:

бензин, дизель

ёнилғиси,

сиқилган табиий

газда ёки

суюлтирилган

нефть газида

ишлайди


двига-

тель


кузов


шасси

(рама)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

1.











2.











...











        

Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:



Корхона раҳбари __________________

_________________________________

                        (имзо, Ф.И.О.)


            

Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ РЭО (МРЭО, РЭП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган


РЭО (МРЭО, РЭП) ходими ________

________________________________

(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О.)


Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни

юритувчи шахс) ___________________

_________________________________

_________________________________

                         (имзо, Ф.И.О.)


                      М.Ў.

                     М.Ў.


             

Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.

____ автомобиль, ____ мототранспорт воситаси, _____ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ____ автомобиль, ____ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.

Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.

Шу жумладан:

__ та транспорт воситасининг тормоз системасида;

__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;

__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;

__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;

__ та транспорт воситасининг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.

Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газ билан ишлайди.

Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___си ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __дан __ таси носоз деб топилди.

                 

(лавозими, ДЙҲХХ органининг номи, унвони, Ф.И.О., имзо)

  

Далолатнома нусхасини олдим:

  

Юридик шахс раҳбари



(Ф.И.О., имзо)".

     





Низомга

4-ИЛОВА



Алоҳида транспорт воситасини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси 20__ йил "___"_________

Техник кўрик



(ДЙҲХХ органининг номи,


томонидан ўтказилди

мансабдор шахснинг лавозими, унвони, ФИО)


1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели __________________________


6. Шасси (рама) рақами __________

________________________________

2. Тури _________________________

7. Двигатель рақами _____________

________________________________


3. Ранги ________________________

8. Кузов рақами _________________


4. Ишлаб чиқарилган йили _______

9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги

гувоҳномаси (техник паспорт)

серияси, рақами _________________


5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ________________


10. Транспорт воситаси



(юридик шахснинг тўлиқ номи,


га қарашли

якка тартибдаги транспорт воситаси эгасининг ФИО)


11. Жойлашган жойи (турар жойи)


12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди:


           

         


          

          


            

            


13. Автошинанинг ҳолати


14. Радиотўсиқларни йўқотиш мосламаларининг мавжудлиги


      

     


15. Спидометрнинг ҳолати


16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса



(техник жиҳатдан соз, носоз)

ДЙҲХХ ходими



(имзо, ФИО)

Далолатнома нусхасини олдим



(имзо, ФИО)

             





Низомга

4а-ИЛОВА



Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган алоҳида

транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси: 20___ йил "___" ___________________

            

(ДЙҲХХ,

             

мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

томонидан техник кўрикдан ўтказилди.


1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели __________________________


6. Шасси (рама) рақами ____________

__________________________________


2. Тури __________________________


7. Двигатель рақами _______________

__________________________________


3. Ранги _________________________


8. Кузовнинг рақами _______________


4. Ишлаб чиқарилган йили ________


9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги

гувоҳномаси (техник паспорт)нинг

серияси, рақами ___________________


5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

белгиси __________________________


9а. Газ ёнилғиси тури ______________

__________________________________

(суюлтирилган газ, сиқилган газ)


9б. Газ баллони ишлаб чиқарилган

йил ________


9в. Газ баллони рақами ____________


9г. Газ баллонидан фойдаланиш

муддати _____


9д. Газ баллони синовдан ўтказилган

сана ______________________

9е. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси


10. Транспорт воситасининг тегишлилиги



(юридик шахснинг тўлиқ номи,

                

якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.)

11. Турган жойи (яшаш жойи)


12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди


             

13. Автошинанинг ҳолати


14. Радиотўсиқни бартараф этиш учун мослама мавжудлиги


15. Спидометрнинг ҳолати


16. Техник ҳолати тўғрисидаги хулоса



(техник соз, техник носоз)

ДЙҲХХ ходими



(имзо, Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим



(имзо, Ф.И.О., сана)





Низомга

5-ИЛОВА


Техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талон

НАМУНАСИ