ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2014 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2014 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2014 ЙИЛНИНГ ДЕКАБРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q 2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка - 7,5%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-2099-сон Қарор).
q Январь-август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 768 840 сўмни (96 105 х 8) ташкил этади (Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган). Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон) билан 1 сентябрдан 15 декабргача ЭКИҲ 107 635 сўм деб белгиланган. Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон) билан 15 декабрдан ЭКИҲ 118 400 сўм деб белгиланган.
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - СК).
Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган ЭКИҲ 1 153 260 сўмни (96 105 х 12) ташкил қилади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
5 766 300 сўмгача (5 х 1 153 260) |
Даромад суммасининг 7,5 фоизи |
5 766 301 сўмдан 11 532 600 сўмгача (10 х 1 153 260) |
432 472,5 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
11 532 601 сўм ва ундан юқори |
1 355 080,5 сўм + 11 532 600 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
q 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақ
...