язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2014 й. 361-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2014 й.

N 361



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2014 ЙИЛ 13 ОКТЯБРДАГИ ПФ-4658-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда санаторийда соғломлаштириш ҳисобига уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази тузилмасида ходимларининг сони 4 нафардан иборат бўлган Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси ташкил қилсин;

ўн кун муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси тўғрисида низомни тасдиқласин, унда ходимларга бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устама белгилашни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 30 декабргача бўлган муддатда барча уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилишини таъминласин, унинг натижаларига кўра ҳар бир уруш ва меҳнат фронти фахрийсига санаторийда соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда:

2015 йил 20 январгача бўлган муддатда - уруш ва меҳнат фронти фахрийларини 2015 йилда санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари шакллантириш ишлари ташкил этилишини;

2015 йил 1 февралгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режасининг, ҳар бир санаторийда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар бир ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга тақдим этилишини;

2015 йил 15 февралгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган чекланган суткалик харажатларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан 2015 йилда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузилишини;

2015 йил 1 мартдан бошлаб - уруш ва меҳнат фронти фахрийларига 2015 йил учун соғломлаштиришга йўлланмалар берилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарори 3-иловасига мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

361-сон қарорига

2-ИЛОВА



1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига

ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли

санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга

йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

1-босқич

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

         

1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.

ҳар йили

1 сентябргача



2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.


ҳар йили

10 сентябргача



3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.


ҳар йили

15 октябргача



4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

        


ҳар йили белгиланган муддатларда

       


































2-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

      

1. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига мурожаат қиладилар.

2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

        

йилда 1 марта


































3-босқич

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

        

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у "Нуроний" жамғармасининг бўлинмаларида келишилади ҳамда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРҚПММ)га юборилади.

        

ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда


































4-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

       

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритади.

         

25 ноябргача


































5-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

          

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.


1 декабргача



2. Кейинги календарь йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига етказади.

        


тасдиқлангандан кейин


































6-босқич

Молия вазирлиги

       

1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.

10 ноябргача



2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва НРҚПММ харажатлари сметасини тасдиқлайди.


10 январгача



3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги НРҚПММ ҳисоб рақамига зарур маблағларни ўтказади.

           


ҳар чоракда


































7-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

       

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

          

ҳар йили белгиланган муддатларда


































8-босқич

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

        

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.

уч кун муддатда



2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмани уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

      


соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин

      


































9-босқич

Санаторий-соғломлаштириш муассасалари

           

1. Шартномага мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.

ҳар ойда



2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).


йўлланмани амал қилиш даврида



3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари НРҚПММга йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

          


муассасадан кетгандан кейин 10 кун муддатда


































10-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

        

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда, амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

         

ҳар чоракда

         






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

361-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни

соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини

ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон

қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"санаторий-соғломлаштириш муассасалари билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш".


2. 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ногиронларни соғломлаштириш

ва протезлаш миллий марказининг

ТУЗИЛМАСИ

       











Бош врач













































































Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари




































































































Ички органлар касалликларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(50 ўрин)



Протезлаш бўлими 

(40 ўрин)

















Бош врачнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Илмий-тадқиқот ишланмалари бўлими


























Асаб касалликларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(40 ўрин)



Жароҳатлар оқибатларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(30 ўрин)













Хизмат кўрсатувчи ходимлар  ва хўжалик ходимлари






































Жароҳатларни ва умуртқа патологиясини  тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(40 ўрин)



Клиник-биокимё лабораторияси









Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси

(4 киши)
















































Жарроҳлик ва жадал терапия блоки



Рентген кабинети













Бухгалтерия






















Физиотерапия бўлими 



Тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш бўлими

















Кадрлар бўйича инспектор".






























Диагностика ва функционал тест бўлими



Умумшифохона ходимлари























".

           

           

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 642-модда