ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 14.11.2005 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2005 й. 795-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.12.2005 й.
N 795-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
14.11.2005 й.
N 248
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари
ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган
маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
(2006 йил 7 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2005 йил 19 октябрдаги 10-сон мажлис баёнига асосан БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1999 йил 24 июлдаги 3-сон мажлис баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (1999 йил 6 август, рўйхат рақами 795) 20-бандининг учинчи хатбошидаги "25 фоизидан" сўзлари "30 фоизидан" сўзларига алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ғуломхўжаев зиммасига юклатилсин.
Бош вазирнинг ўринбосари,
Таълим муассасаларига қабул қилиш
бўйича Давлат комиссиясининг раиси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. Қосимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 393-модда.