Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.1999 й. 342-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 12 июлдаги

342 -сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий таълим

муассасаларининг бакалавриатига талабаларни

қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.


2. Республика олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.

Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.


3. Тест синовлари уч тилда - ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.

Таълим йўналишлари бўйича тест синовларининг тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова).


4. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ ёки туркман тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади Ушбу таълим йўналишларига аризалар ўрта мактабни фақат кўрсатилган тилларда тугатган абитуриентлардан қабул қилинади.


5. Ўрта мактабда испан (араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур) тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар, мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.

Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.


6. Республика тиббиёт олий таълим муассасалари қошида ташкил этилган 3 йиллик "Олий малакали ҳамшира" таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур йўналиш абитуриентлари касбий имтиҳон билан биргаликда бошқа белгиланган фанлар бўйича тест синовларидан ўтадилар.


7. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун давлат грантлари ҳисобидан мутахассисларни мақсадли тайёрлаш шартнома асосида амалга оширилади.

Мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш йўналишлари ва тегишли квоталар давлат эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда вазирликлар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


8. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) фуқароларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқиш учун қабул қилиш, шунингдек, республика фуқароларини МДҲ мамлакатларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.



ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида" 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.



ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссиялари ташкил этилади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Бадиий академия олий таълим муассасаларида эса 20 июндан 10 июлгача қабул қилинади.

Абитуриент ўқишга кириш чоғида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

№086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат;

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни олий таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар. Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.

Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари 21 июлга қадар бўлган муддатда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.



КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР


13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари, Олий таълим вазирлиги белгилаган тартибда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссиясига олий таълим муассасалари томонидан 27 июлгача тақдим этилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар белгиланган шакллар бўйича олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади:

кундузги бўлимлар учун - 1 августда;

сиртқи бўлимлар учун - 11 августда.



ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ


14. Тест синовлари:

кундузги бўлимларда - 1 августда;

сиртқи бўлимларда - 11 августда ўтказилади.


15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар 1 ва 2- иловаларга мувофиқ икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.

Тест топшириқлари ўрта умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


16. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.

Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

а) 72 саволга - 2 соат;

б) 108 саволга - 3 соат.


Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:

1. Она тили: ўзбек тили ва адабиёти

2. Она тили: рус тили ва адабиёти

3. Она тили: қорақалпоқ тили ва адабиёти

4. Иккинчи тил: ўзбек тили ва адабиёти

5. Иккинчи тил: рус тили ва адабиёти

6. Иккинчи тил: қорақалпоқ тили ва адабиёти

7. Математика

8. Физика

9. Кимё

10. Биология

11. Тарих

12. География

13. Чет тили: инглиз

14. Чет тили: немис

15. Чет тили: француз


Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.

Тест синови ўтган хонада синовнинг меъёрий қоидалар талабларига қатъий риоя этилган тарзда ҳалол ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.

Тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда бошланади.

Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.

Тест қоидаларини купол равишда бузган абитуриент таълим муассасасида ўқишга нолойиқ саналиб синовдан четлатилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.



АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ


17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланклари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов контрактга мувофиқ ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.

Ўқиш учун тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта. махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.



ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган мактаб, лицей,t коллеж ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли вазирик, идоралар томонидан 1 ҳар йили. ўтказиладиган педагогика ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбиячиларининг "Тарбиячи" республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг "Ҳамшира" республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари мазкур вазирликлар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.

Республика мактаб олимпиадаси фани билан олий таълимнинг йўналиши ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланади (7-илова).

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида" 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда, тест синовларида улар, тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшиш имтиёзи берилади.

Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ушбу тоифага кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда белгиланган шакллар бўйича Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар:

кундузги бўлимлар учун - 1 августда;

сиртқи бўлимлар учун - 11 августда.



ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


20. Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 15 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 20 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск