Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Диспансер кузатишнинг тахминий схемаси (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 9-илова давоми)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Пневмокониозлар билан оғриган

беморларни врач-терапевт томонидан

диспансер кузатишнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ

Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

1

2

3

4

5

6

7

1. Пневмокониозга шубҳа /0-1/













1.1. Пневмокониоз (асоратланмаган)

Йилига

1 марта

Отоларинголог, кўрсатма бўйича - фтизиатр

Йилига 1 марта йирик кадрли флюорография, қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, ЭКГ кўрсатмалар бўйича рентгенография, томография, бронхоскопия

Тартиб, жисмоний нафас олиш гимнастикаси (ЖНГ) билан физиотерапия, намланган ва бошқа ингаляциялар, адаптогенлар, витаминлар. Йилига 1 марта профилакторияда даволаниш. Курортда даволаниш. Сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш.

Пневмосклероз, юқори нафас йўллари ва бронх-ўпка аппарати илк белгилари зўрайишининг қайд қилинмаслиги. Ишлаш қобилиятининг сақланиб қолиши.

Мунтазам кузатиб борилганда ва профилактик даволашда ўз касбида ишлаш қобилияти сақланиши.

1. Диффуз-склеротик шакли /1/

Йилига

2 марта

Кўрсатмалар бўйича фтизиатр, отоларинголог ва бошқалар.

Ўпка рентгенографияси йилига 1 марта йирик кадрли флюорография, қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, ЭКГ кўрсатмалар булганда стационарда текшириш

Индивидуал тартиб (Режим). (ЖНГ) комплекслари билан, ингаляциялар, физиотерапия, адаптогенлар, витаминлар, йилига 1 марта профилакторий, курортда даволаниш, сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш.

Патологик жараённинг барқарорлашуви, ишлаш қобилиятининг сақланиши. Асоратлар бўлмаслиги, вақтинча ишга қобилиятсизликнинг камайиши.

Қўзғатувчи ва заҳарли таъсир этувчи моддалар билан таъсирда бўлмаганда ишга қобилиятли бўлади. 40 ёшгача шахсларга ВТЭК орқали моддий зарарни қоплаган ҳолда қайта малакасини ошириш тавсия қилинади.

2. Тугунчали шакли /1-2/

Йилига

2 марта

Йилига 2 марта ото- ларинголог йилига1 марта фтизиатр. Патологик процесс, тугунчалар зўрайганда, қушилиб кетганда, (А, В, С) шакллари пайдо бўлганда силга қарши курашиш, диспансерида текшириш. Кўрсатмалар бўлганда онколог консультацияси тавсия қилинади.

Йилига 1 марта ўпка рентгенографияси, кўрсатмалар бўлганда томография, брохоскопия. Йилига 2 марта қон, сийдик, балғам таҳлили, спирография, йилига 2 марта ЭКГ

Индивидуал тартиб, (ЖНГ) комплекси асосан нафас комплекси, кўрсатмалар бўлганда, физиотерапия, ингаляциялар, йилига 1 марта профилакторий, ўпка касалликларини даволовчи санаторийларда даволаниш. Сурункали инфекция ўчоқларида санация қилиш.

Патологик жараённинг барқарорлашуви, ишлаш қобилиятининг сақланиши. Асоратлар бўлмаслиги, вақтинча ишга қобилиятсизликнинг камайиши.

Ишлашга қобилият чекланган ерости шароитларида, оғир жисмоний меҳнат қи- лишга алоқадор чанг қўзғатувчи ва заҳарли таъсир қиладиган моддалар билан ишлаш ман қилинади. Беморлар ВМЭКга юборилади. Ишга қобилиятсизлик даражаси касаллик зўрайишининг шакли ва нафас етишмовчилиги даражасига қараб белгиланади.

III. Пневмокониоз /асоратланган/







1. Деструкциясиз ўчоқли, инфильтратив диссеменяцияланган тугунли /А, В, С/ кониотуберкулёз. Кониотуберкулёз ва бронхоаденит

Дастлабки йилда ўткир даврдан кейин йилига 3 марта, кейин йилига 2 марта умр бўйи.

Фтизиатр, отоларинголог, кўрсатмалар бўлганда онколог.

Фаол силда стационарда даволаниш, ўткир даврдан кейин йилига 1 марта рентгенография, томография /кўрсатмалар бўлганда/, кўрсатмалар бўйича бронхоскопия, экиш усули билан Кох микроблари (бациллалари) (КБ) борўқлигини текшириш, қон, сийдик, балғам таҳлили йилига 1 марта, ЭКГ йилига 2 марта.

Кўпи билан 4 ойдаги ўткир даврда силга қарши курашиш диспансерида даволаниш кейин 10-12 ойгача санаторийда даволаниш, касаллик фаоллиги сусайганда силга қарши диспансерда ёки йилига 2 марта камида 2 ой қайталанишга қарши даво.

Сил жараёни сусайиши ҳисобига ўпкада патологик ўзгаришларнинг ижобий динамикаси. Ўпкада патологик жараённинг барқарорлашуви. Қўшимча асоратларнинг бўлмаслиги, ишга қобилиятсизлик вақтининг қисқариши.

Оғир жисмоний иш билан боғлиқ бўлган ер ости шароитларида чанг қўзғатувчи ва заҳарли таъсир этувчи моддалар билан ишлаш касаллигининг барча шаклларида ман қилинади. Беморлар ВМЭКга юборилади. Жараён фаоллиги сусайганда индивидуал ишга жойлаштириш

2. Кониотуберкулёз деструкция билан /ўчоқли, инфильтративдиссеминирланган, фиброз-каверноз, тугунли, А, В, С, ёйилган.

Асосий даво курсидан кейин, биринчи йили 3 марта, кейин йилига 2 марта умр бўйи.

Фтизиатр, отоларинголог, кўрсатмалар бўлганда онколог.

Стационарда даволаниш.

Ўткир даврда стационарда даволаниш 6-8 ой давом этади. Бал- ғам ташлашда КБ текширилади. Кейинчалик 1,5-2 йилгача санаторийда даволаниш. Касаллиги сусайганидан кейин йилига 2 марта 2-3 ой мобайнида силга қарши диспансерда ёки санаторийда даволаниш ва кузатииш.


Беморларнинг ишга қобилияти жараённинг оғир-енгиллигига ва даволаш самарадорлигига боғ- лиқдир /-гуруҳга мансуб кониотуберкулёзга қарши/ барча ҳол- ларда оғир жисмоний меҳнат билан боғлиқ бўлган ер ости шароитларида, қитиқловчи ва заҳарли таъсири бўлган чанг ва моддалар билан ишлаш ман қилинади. Беморлар ВМЭКга юборилади.

3. Сурункали бронхит, бронхиал астма, пневмония поликистоз ўзгаришлар ва бронхоэкстазлар, ўпкадаги бошқа жараёнлар, нафас аъзоларида қилинган операциялар билан оғирлашган пневмокониозлар

Йилига камида 2 марта, яхшиси куз-қиш ва баҳор фаслларида

Пульмонолог, отоларинголог, фтизиатр. Кўрсатмалар бўлганда аллерголог ва онколог консультацияси.

Йилига 1 марта ўпка рентгенографияси, кўрсатмалар бўлганда томография, РСПГ, қон, сийдик ва балғам таҳлили /БКга умумий, антибиотикларга сезувчанлик/. Монеликлар бўлмаганда спирография. Кўрсатмалар бўйича қонни иммунологик текширув, қоннинг протеолитик фаоллигини аниқлаш, бронхоскопия

Индивидуал тартиб, сурункали инфекцион ўчоқларини санация қилиш, юрак-ўпка етишмовчилиги ифодаланганда ДЖ нафас комплекслари билан, ингаляциялар, физиотерапия адаптогенлар, массаж, витаминлар. Йилига 2 марта профилакторий, ўпкани даволовчи санаторийда даволаниш. Касаллик қўзиганда профатологик, пульмонологик стационарда даволаниш.

Ўпкада патологик жараённинг барқарорлашуви. Асоратлар ремиссияси даврининг узайиши. Ишга вақтинча қобилиятсизликнинг қисқариши.

Оқир жисмоний мехнат билан боғлиқ бўлган чанг ва қўзғатуви таъсир қиладиган моддалар билан таъсирда иш ва ер ости ишларида ишлаш ман этилади. Беморлар ВМЭКга юборилади. Ишга қобилиятсизликнинг йўқотганлик даражаси асорат шаклига ва ўпка-юрак етишмовчилигининг даражасига боғлиқ бўлади.

Касбий этиологияли (чанг, токсик, токсик-чангли) сурункали бронхит (СБ)

билан оғриган беморларни врач-терапевт томонидан диспансер кузатишнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

СБ-латент даври, СБ-1 босқич

Йилига

2 марта.

ЛОР, профпатолог йилига 1 марта

Йилига 1 марта рентгенография, гемоглобин, лейкоцитлар, ЭЧТ. Спирография йилига 1 марта, кўрсатмалар бўлганда - сальбутамол билан синамалар ўтказиш, бронхофиброскопия.

Ишлаш шароитларини яхшилаш. Ҳар йили амбулаторияда ёки санатория-профилакторияда даволаш-профилактика курслари /нафас йўллари ҳолатига қараб ишқорлар ёки бошқа воситалар билан ингаляциялар қилиш, адаптогенлар, витаминлар, кислород билан даволаш, ЖНГ комплекслари, ФТ- УФО, гидро- ва электротерапия, уқалаш/, сурункали юқори нафас органларидаги сурункали инфекцион ўчоқларини санация қилиш, санатория- курортларда даволаниш.

Саломатлик ҳолати ташқи нафас олиш кўрсаткичлари, яхшиланиши касалликнинг қўзғалишини ва зўрайишининг бўлмаслиги.

Мунтазам кузатиб борилганда ва даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилганда ўз касбида ишга қобилияти сақланиб қолади.

2-3 даражадаги СБ

Жараён оғирлигига, зўрайишларнинг даврийлигига қайталинишига қараб йилига 2 ва ундан ортиқ.

ЛОР, профпатолог йилига 1 марта, пульмонолог 1 марта.

Йилига 1 марта рентгенография, гемоглобин, лейкоцитлар, ЭЧТ, ЭКГ, спирография, сальбутамол билан синама қўйиш, кўрсатмалар бўлганда бронхофиброскопияскопия

Меҳнат ва дам олишнинг оқилона тартиби. Йилига 2 марта қайталанишга қарши даво, яхшиси куз-баҳор фаслларида амбулаторияда ёки са- наторий-профилакторийда даволаниш. Йилига 1 марта стационарда даволаниш. Санаторий-курортда даволаниш.

Клиник ва функционал кўрсаткичларнинг яхшиланиши, қайталаниши даврийлиги камайиши, узоқ муддатли ишга қобилиятсизликнинг қисқариши.

Зарарли омилларсиз ишларга жойлаштириш. Касбини ўзгартириш мақсадида неча фоиз миқдорда ишлаш қобилиятсизлигини ёки ногиронлик гуруҳини аниқлаш. Касалликнинг оғир-енгиллигига қараб ишга қобилияти чекланган ёки ишга қобилиятсиз.

Сурункали астматик бронхит

Қайталаниш частотаси ёки жараёнининг оғир-енгиллигига қараб 2-3 марта.

ЛОР, аллерголог, профпатолог йилига 1 марта

- -

яна аллергологик синамалар қўйиш.


- -


- -


Касбга алоқадор бронхиал астма билан оғриган беморларни врач-терпевт томонидан диспансер кузатишнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ








Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

1. Атопик турдаги /енгил кечувчи/ касбга алоқадор бронхиал астма, ишга жойлашти- рилгандан кейин 1 йил мобайнида ҳисобга олинади.

Йилига

2 марта

Дерматолог ва отоларинголог томонидан кўздан кечирилиши. Кўрсатмалар бўлганда аллерголог, гинеколог, психоневролог ва эндокринолог.

Умумий қон таҳлили, балғам таҳлили, йилига 1 марта спирография, рентгенография, аллергологик текширув. Кўрсатмалар бўлганда  сийдик таҳлили, бронхоскопия қўшимча равишда специфик иммунологик тестлар /РСК, РОК-ал/ йилига 1 марта

Касбга алоқадор омиллардан беморларни албатта четлатиш. Овқатидан юқори аллергенли маҳсулотларни чиқариб ташлаш. Беморнинг дорини қанчалик кўтара олишига қараб антибиотиклар билан даволаш, эмлаш тақиқланади, игна санчиб даволаш, шифобахш микроиқлим, психотерапия, санаторий-курортда даволаниш.

Бўғилиш хуружларининг камайиши ёки бутунлай бўлмаслиги. Ишга вақтинчалик қобилиятсизликнинг камайиши.

1. Малакасини сақлаб қолган ҳолда ишга жойлаштириш.

2. Ёш беморларда ойлик камайганда - неча фоиз ишга қобилиятсизлигини (касбини ўзгартириш мақсадида) аниқлаш.

2. Кимёвий ва бактериал аллергия билан бирга кечадиган касбга алоқадор бронхиал астма /ўртача оғир даражаси/

Йилига

3 марта

Атопик бронхиал астмада бўлгани каби

Худди ўша лаборатор-диагностик текширувлар /йилига 2 марта/. Иммунологик специфик тестлар /РСК, РОК-ал/ йилига 1 марта

Инфекцион-яллиғланиш белгилари бўлганда - бемор дорини кўтара олишига қараб антибиотиклар билан даволаш. Кўрсатмалар бўлганда стероид препаратлар. Овқатдан юқори аллергенли маҳсулотларни чиқариб ташлаш. Эмлаш  ман қилинган. Иглорефлексотерапия, шифобахш микроиқлим, психотерапия, санатория ва курортда даволаниш.

Бўғилиш хуружларининг камайиши, нафас олиш кўрсаткичларининг яхшиланиши. Ишга вақтинчалик қобилиятсизликнинг камайиши, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш ёки камайиши.

Этиологик касбга алоқадор омилларнинг таъсирисиз ишга жойлаштириш Ишга қобилиятсизлик фоизини ва ногиронлик гуруҳини бўғилиш гуруҳлари частотасига ва нафас етишмовчилигининг ифодаланганлик даражасига қараб аниқлаш.

3. Сурункали астматик бронхит

Йилига

3 марта.

-""-

-""-

-""-

-""-

-""-

4. Оғир кечадиган касбга алоқадор бронхиал астма.

Йилига

4 марта

-""-

Юқоридагилар йилига 2 марта. Гормонлар қабул қилинганда йилига 2 марта қонда қанд бор-йўқлигига текшириш.

3-гуруҳдаги каби, қўшимча равишда йилига 1-2 марта стационарда давола- ниш.

Дастлабки 3-гуруҳдагиларда бўлгани каби.

Ишга қобилиятсиз, кўрсатмалар бўйича 2-чи ва 1-чи гуруҳларни аниқлаш.

5. Ремиссия босқичидаги касбга алоқадор бронхиал астма /ишга жойлаштирилгандан кейин/

Йилига

1 марта.

-""-

Специфик иммунологик текширув 1 марта, спирография, ацетилхолин билан синама ўтказиш 1 марта, сийдик, қон таҳлили /кенгайтирилган/, балғам таҳлили /агар бўлса/.

1-гуруҳдаги каби. Даволаш чоралари фақат уларга кўрсатмалар бўлганда.

Бўғилиш хуружларининг бўлмаслиги.

Касбга алоқадор аллергенларнинг таъсири бўлмаган ишга жойлаштириш. Агар мумкин бўлмаса касбини ўзгартириш мақсадида ишга қобилиятсизликни қанча фоиз йўқотганлигини аниқлаш.

Қўрғошиндан сурункали заҳарланган беморларни врач-терапевт томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ








Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Қўрғошиндан сурункали заҳарланишнинг бошланғич шакли

Йилига 2 марта. Касбий касаллик варақасидан (ККВ) фойдаланган ҳолда даволаб бўлгандан кейин иккинчи кўрик ўтказилади.

Невропатолог йилига 1 марта.

Қон таҳлили  гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бўлган эритроцитлар - йилига 2 марта. Йилига 2 марта сийдикни копропорфирин (КП) ёки аминолевулин кислотаси (АЛК) борлигига таҳлил қилиш.

Соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш. Ташхис биринчи марта аниқлангандан кейин специфик антидотлар билан даволаш. ККВни ишлатган ҳолда санаторий-профилакторий шароитларида 10-14 кун мобайнида кунига 450-600 мг ДПАМ қабул қилиш /перорал/. Махсус ишлаб чиқилган рационни қўллаш. Юқорида кўрсатилган даволаш усулини даволовчи врач қон таҳлили ва порфирин алмашувининг назорати остида олиб боради.

Лаборатория кўрсаткичларининг яхшиланиши. Диспансер кузатувидаги (ДК) гуруҳига кўчириш.

Қўрғошин билан таъсирда бўлмайдиган ишга ККВни ишлатган ҳолда 1-2 ойга вақтинчалик ишга кўчириш. Лабораторияда текширилганда қон ва сийдик ўзгаришлари кузатилмаганда эски ишга қайтариш.

енгил шакли

Йилига

1 марта

Невропатолог, йилига 1 марта такроран

Қон таҳлили: гемоглобин, эритроцит- лар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бўлган эритроцитлар, йилига 1 марта, қон таҳлили: йилига 1 марта сийдикни  АЛК ёки КП бор-йўқлиги текширилади.

Соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, йилига 1 марта стационарда даволаниш, антидотлар билан даволаш, физиотерапевтик даво ўтказиш, махсус овқатланиш рационини ишлатиш. Санатория ва профилакторияда ва курортда даволаниш.

Касаллик зўрайишининг кузатилмаслиги. Клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг яхшиланиши. Қайталаниш частотасининг камайиши. Ногиронлик гуруҳидан чиқариб ташлаш ёки ишга қобилиятсизлик фоизларининг камайиши. Диспансер кузатувидаги гуруҳ (ДК) кўчириш.

Даволашдан кейин беморни 1-2 ойга қўрғошинли таъсирдан вақтинча четлатиш, кейин динамик кузатувда олдинги ишга қайтариш. Заҳарланиш қайталаганда нерв системасининг ўзгариши барқарор бўлганда иш қобилиятини неча фоизга йўқотганини аниқлаш учун ВМЭКга юбориш.

ифодаланган шакли

Йилига

1 марта

Невропатолог йилига 1 марта

Қон таҳлили: гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ЭЧТ, ретикулоцитлар, базофил донадорлиги бор эритроцитлар, Йилига 1 марта сийдикни АЛК ёки КП бор йўқлигига текшириш, электромиография (ЭМГ).

Стационарда давола- ниш. Йилига 1 марта, кўрсатмалар бўлгандан ортиқроқ, яъни 2-3 марта специфик антидотлар қўллаш усули билан даволаш. Ихтисослашган касб касаллик шифохонасида даволаниб чиққандан сўнг тавсия қилинган физиотерапевтик даво усулларини ва махсус ишлаб чиқилган овқатланиш рационини қўллаш.

Касалликнинг кам зўриқиши ёки бўлмаслиги. Клиник ва лаборатор кўрсаткичларнинг яхшиланиши, қайталанишлар сонининг камайиши.

Қўрғошин ва бошқа заҳарли моддаларнинг таъсирини бартараф этиш, қайта малака ошириш. Янги ҳунар олиш даврига касби бўйича қобилиятининг неча фоиз йўқотганлиги ёки ВМЭК орқали касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳини аниқлаш.

Органик эритувчилардан (ароматик углеводлардан) заҳарланган беморларни

врач-терапевт томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


(Органик эритувчилардан сурункали заҳарланишнинг ягона таснифи йўқлиги муносабати билан асосий клиник синдромлар санаб ўтилади. Санаб ўтилган иккита ёки бундан кўпроқ синдромлар мавжуд бўлгандагина заҳарланишга ташхис қўйилади)


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Енгил шаклли а/ қон ўзгаришлари/ енгил ифодаланган цитопения, нормохром гипергенератор анемия

б) неврологик ўзгаришлар /астеновегетатив, астеноневротик синдромлар, вегетатив, томир ўзгаришлари, вегетатив полиневропатия/

Йилига

2 марта

Невропатолог йилига 2 марта

Коннинг таҳлили, эритроцитлар, ранг кўрсаткичи; лейкоцитар формула, тромбоцитлар, ретикулоцитлар. Қон геморрагик синдроми. Жигарнинг функционал кўрсаткичлари /кўрсатмаларга қараб/, ЭКГ йилига 1 марта. Кўз туби /кўрсатмалар бўлганда/.

Даво ўтказиш: умумқувватловчи, витаминлар, темир препаратлари билан даволаш, ЖОК, амбулатор ёки санатория ва профилактория шароитларида бальнеофизиологик даво. Даволаш-рофилактика комплекслари асосий клиник синдромга қараб белгиланади.

Клиник лаборатор кўрсаткичларининг яхшилиниши, Д-2 гуруҳига кўчириш.

Органик эритувчилар (ОЭ) билан мулоқотда бўлмайдиган ишга вақтинча кўчириш. Клиник лаборатор белгилари йўқолганда олдинги ишга қайтариш мумкин. Барқарор гематологик силжишлар кузатилганда ОЭ билан мулоқотдада бўлмайдиган бошқа ишга оқилона ишга жойлаштирилиши лозим. Агар қайта малака ошириш зарур бўлса (айниқса ишга қобилиятли ёшда) иш қобилиятини неча фоиз йўқотганлигини аниқлаш учун ВМЭК га юборилади.

Заҳарланишнинг ифодаланган шакли: қон ўзгариши, гипорегенератор анемия /камқонлик/, қон яратилиши депрессияси, геморрагик синдром, гемолитик синдром. Асаб системаси бузилишлар: микроўчоқли симптомлари бўлган вегетатив бузилишларнинг ифодаланган шакллари.

Йилига

2 марта

Гематологик /кўрсатмалар бўлганда/ невропатолог йилига 2 марта, гинеколог йилига 2 марта.

Қоннинг клиник таҳлили: эритроцитлар, ранг кўрсаткичи, лейкоцитар формула, тромбоцитлар, ретикулоцитлар, коагулограмма, ЭКГ, функционал жигарнинг функционал кўрсаткичлари /кўрсатмалар бўлганда/.

Ҳар йили ихтисослашган профпатология бўлимда ёки санатория-профилакторияда даволаниш. Даволаниш-профилактика комплекслари асосий клиник синдромга қараб белгиланади.

Касалликнинг зўриқмаслиги. Клиник - лаборатор кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси.

ОЭ таъсирида ишлашни тўхтатиш, оқилона ишга жойлаштириш, қайта малака ошириш, янги ҳунар олиш даврига қадар касбга қобилиятининг неча фоиз йўқотганликни ёки ВМЭК орқали касб касаллиги бўйича но- гиронлик гуруҳини аниқлаш.

Сурункали нейроинтоксикация (марганец, симоб ва бошқалар)дан

зарарланган беморларни врач-терапевт томонидан кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Сурункали нейротоксикозларнинг бошланғич босқичи:

а) астеник синдром

б) астеновегетатив

в) астеноневротик

г) вегетатив-сенсор полиневропатия синдром.

Невропатолог йилига 2 марта

Психоневролог, терапевт, офтальмолог, гинеколог, стоматолог, отоларинголог- кўрсатмалар бўлганда.

Қон таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, симоб бор-йўқлигига сийдик таҳлили /симобдан заҳарланганда /ЭКГ, ЭМГ /марганец/, кўрсатмалар бўлганда кўз тубини текшириш ва ЭЭГ.

Йилига 2 марта даволаниш /баҳор-куз фаслларида/, умумқувватловчи терапия, психотерапия, уқалаш. Дори-дармонлар билан даволаш /седетатив препаратлар/, метоболизм ва марказий гемодинамикани яхшиловчи дорилар. Сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш, санатория ва курортларда даволаниш.

Патологик ўзгаришларнинг камайиши (регрессия бўлиши).

Зарарли омил таъсирни бартараф этиш ва оқилона ишга жойлаштириш.

Сурункали нейротоксикозлар- нинг ифодаланган босқичи:

а) гипоталамус стреополидар (марганецли паркинсониз) зарарланиши билан кечадиган токсик энцефалопатия синдроми

б) энцефаломие- лополиневрит синдроми.

Йилига 2 марта невропатолог, профпатолог, йилига 1 марта психоневролог

Терапевт, окулист, гинеколог  йилига 1 марта. Зарурат туғилганда эндокринолог, отоларинголог стоматолог.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, қоннинг биокимёвий текшириш, яъни қондаги қандни, холестеринни липидлар, қанд, холестерин, оқсилларни ва липидларни текшириш. Зарур бўлганда медиатор алмашинув текшируви /катехоламинлар, глюкокортикоидлар/ ЭЭГ, ЭМГ, ЭКГ, кўз туби йилига 1 марта. Кўрсатмалар бўлганда кўриш майдонини текшириш, йилига 1 марта-Рентгенрафия (калла суяги, умуртқа поғонасининг бўйин бўлимлари) Л-допа олувчи шахсларда йилига 2-3 марта қондаги ретикулоцитларни текшириш. Психологик синамаларни ўтказиш.

Неврологик стационар шароитларида /яхшиси, махсус профпатологик/ ва амбулатор даволаниш - баҳор-куз фаслларида/ йилига атиги 2 марта. Бош мия метоболизмини, церебрал гемодинамикани яхшиловчи препаратлар. Экстропирамидал етишмовчиликда -Л-допа препаратлари, мидаптам, наком, модепар, холинолитиклар. Транквилизаторлар антидепрессантлар қатъий индивидуал дозаларни пухта танлаб тайинланади. Психотерапия, рефлексотерапия, физиотерапия. Санаторий-курортда даволаниш /ўрта минтақа/.

Патологик бузилишларнинг қисман регрессияси. Жараённинг барқарорлашуви. Секин зўрайиб бориши.

Ишга оқилона жойлаштириш, ишлаш қобилияти пасайганда ВМЭКга юбориш /3-ногиронлик гуруҳи/. Ишга қобилиятсиз ёки 1 ногиронлик гуруҳи. Ишлаш қобилиятининг тўла йўқотганлик мезонлари: тез-тез диэнцефал криз юз бериши, руҳий бузилишларнинг ифодаланганлиги, астениянинг чуқурлашуви, марганецдан сурункали заҳарланганда ҳаракатнинг бузилишлар даражаси.

Нефт маҳсулотлари (тўйинган ва тўйинмаган ароматик углеводлар)дан сурункали

заҳарланганда беморларни врач-терапевт томонидан кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Нефть маҳсулот- лридан заҳарланиш /астено-вегетатив синдром, жигар заҳарланишининг “Биокимёвий синдроми”/, гоҳо-гоҳо касалликнинг зўриқиши билан давом этадиган компенсацияланган кечиши.

Йилига

2 марта

Невропатолог, гинеколог, психоневролог /кўрсатмалар бўлган- да/.

Қоннинг умумий таҳлили, АСТ, АЛТ, ишқорли фосфотаза фаоллигини, холестерин, билирубинни текшириш, электротермометрия. Стационарда текширилганда лейкоцитларнинг осмотик чидамлилигини аниқлаш, адреналин, пирогенал синамалар. Ўт /сафрода/ холин кислотаси борлигини аниқлаш. Кўрсатмалар бўлганда  реоэнцефалогра- фия, энцефалография.

Синдромал ва умум- қувватловчи даво алмашинув жараёнларини меъёрлаштирувчи воситаларни қўллаш. Санаторий-профилакторий, касб касалликлар клиникасида соғломлаштириш.

Ишга вақтинча қобилиятсизлик кунларининг қисқариши, клиник аломатларнинг барқарорлашуви ёки регрессияси.

2 ой муддатга заҳарли моддалар билан ишламасдан меҳнатга доир касаллик варақаси бўйича ишга жойлаштириш (ККВ).

Клиник аломатлари шакллари ифодаланган, компенсацияланган ёки компенсацияланмаган бўлиб кечадиган заҳарланиш /астено-вегетатив синдром, вегетатив томир дистонияси (ВТД) кризислари билан, жигар заҳарланиши синдроми/.

Йилига

2 марта

Невропатолог, гинеколог, психоневролог /кўрсатмалар бўлганда/

-""-


Янги ишда ишга қобилиятсизлик кунларининг қисқариши, ишга қобилиятсизлик фоизининг камайиши, ногиронлик гуруҳини ўзгартириш.

Қайта малака ошириш даврида ишга қобилиятсизлик фоизини йўқотганлигини аниқлаган ҳолда ишга оқилона жойлаштириш

Заҳарланишнинг барқарор қолдиқ аломатлари /астено-органик, гепатобиллиар синдром/

Йилига

1 марта

Невропатолог

Юқорида кўрсатилгани каби

Синдромал ва реабилитацион /тиклов/ даво, санатория-профилакторияларда, бальнеологик даво

Ишга қобилиятни йўқотиш фоизининг камайиши, ногиронлик гуруҳининг камайиши, ишлаш қобилиятининг тикланиши.

Ишга қобилиятни йўқотиш фоизини ёки ногиронлик гуруҳини аниқлаган ҳолда ишга жойлаштириш

Пестицидлардан заҳарланган беморларни врач-терапевт томонидан заҳарланишнинг

(неврологик симптомлар устун турадиган шаклида диспансеризация терапевт иштирок

этган ҳолда невропатолог томонидан олиб борилади) диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Енгил ўткир заҳарланишнинг қолдиқ аломатлари ёки сурункали миксинтоксикациянинг енгил даражаси  астеник синдром, астено-вегетатив синдром, нейроциркулятор дис- тония, полиневропатия. Жигар айрим функционал синамаларининг бузилиши, бронхоспастик синдром, қон ўзгариши /камқонлик/, контакт ва аллергик дерматит.

Йилига

2 марта

Йилига 1 марта невропатолог, кўрсатмалар булганда офтальмолог, дерматолог, отоларинголог аллерголог.

Йилига 2 марта қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, қон зардобида органоспецифик ферментлар фаоллигини, билирубин, қанд, холестерин, сийдикдаги уробилинни аниқлаш, йилига 1 марта ЭКГ, ФОБдан заҳарланган беморлар учун холинэстразанинг динамикада фаоллигини аниқлаш. Кўрсатмалар бўйича: ЭЭГ, РЭГ, ташқи нафас функцияси /спирография, пневмотахиметрия/. Ихтисослашган стационарда текширилганда  қонда ва сийдикда пестицидлар ва метоболитларни аниқлаш.

Ихтисослашган профпатологик бўлимда йилига 1 марта даволаш. Патогенетик ва симптоматик даво, санатория-профилакторияда соғломлаштириш захарланишнинг асосий клиник синдромлари билан аниқланади.

Заҳарланишнинг клиник-лаборатор аломатларининг яхшилиниши.

Пестицидлар таъсирини йўқотиш. Заҳарли моддалар билан таъсирда бўлма- ган ишга оқилона жойлаштириш

Оғир даражадаги ўткир заҳарланишнинг асоратлари ёки сурункали миксинтоксикациянинг ифодаланган шакллари, бунда қуйидаги клиник синдромлар кузатилади: энцефалопатия, тез-тез юз берувчи симпато-адренал кризлар ёки алмашув-эндокрин бузилишлар билан кечувчи гипоталамик синдром, ифодаланган полиневропатия, токсик гепатит, бронхиал астма, қон яратилиши депрессияси /гипопластик анемия-камқонлик, буйракларнинг ажратиш функцияси бузилиши билан кечувчи нефропатия, токсик-аллергик миокардит, токсидермия.

Йилига

2 марта

Невропатолог йилига 2 марта, офтальмолог, отоларинголог, дерматолог, эндокринолог-кўрсатмаларга қараб.

Лаборатор текширувлар ҳажми асосий клиник синдромларга қараб белгиланади. Қонда ва сийдикда пестицидлар ва метоболитлари ихтисослашган профпатологик стационарда текширишда аниқланади.

Йилига камида 1 марта ихтисослашган профпатологик стационарда даволанади. Заҳарланишнинг асосий клиник синдромларига қараб санаторий ва профилакторийларда патогенетик ва симптоматик даволаш олиб борилади

Заҳарланиш қайталаниш частотасининг камайиши, зўрайишининг кузатилмаслиги. Ногиронлик гуруҳининг ўзгариши, ишга қобилиятни йўқотиш фоизининг камайиши.

Пестицидлар ва заҳарли моддалар таъсирни тўхтатиш. Касб хасталиги бўйича ногиронлик ёки ишга қобилиятини неча фоиз йўқотганлигини белгилаш.

Терининг касб касалликлари билан оғриган беморларни врач-дерматолог

томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Касбий тери касалликлари:

1. экзема

а) маҳаллий (локал) шакли

Йилига

2 марта.

Терапевт, невропатолог, стоматолог, ЛОР, гинеколог  йилига 1 марта кўр- сатмалар бўйича.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, ахлатни гижжалар борлигига таҳлил қилиш.

Йилига 1 марта ёки кўрсатмалар бўлганда дорилар билан даволаш /стационарда/. Поликлиникада, тиббий-санитария қисмда, (ТСҚ)да, тери касалликлари диспансери (ТКД) йилига 2 марта кузатиб бориш ва даволаш. 2 йилда 1 марта санатория-курортда даволаниш.

Турғун ремиссия. Патологик жараённинг қисман регрессияси ва йилига кўпи билан 1-2 марта қайталаниши.

Ишлаб чиқариш аллергенлар /касал- ликка сабаб бўлган/ билан таъсири бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш

б) тарқалган шакли

Йилига

4 марта


Йилига 1 марта аллергологик текширув /терида синамалар қўйиш/. Тез-тез қайталанишларда  йилига 1 марта иммунологик /специфик реакциялар/ ихтисослашган муассасаларда, кўрсатмалар бўлганда  биокимёвий жигар синамалари.


Жараённинг секин- аста зўрайиб бориши. Қайталанишлар сонининг камайиши.

Ҳар 2 йилда ВМЭКга юбориш /ишга қобилиятни йўқотганлик ва ногиронлик гуруҳини аниқлаш учун/.

2. Аллергик дерматит

Йилига

2 марта

Терапевт, невропатолог, стоматолог, кўрсатмаларга қараб  гинеколог ва бош- қа мутахассислар йилига 1 марта.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдик, меъда шираси таҳлили, аллергологик текширув /тери синамалари/  2 йилда 1 марта /касаллик тез-тез қўзиганда йилига 1 марта/. Йилига 1 марта иммунологик реакциялар /ихтисослашган муассасаларда/. Кўрсатмалар бўлганда  биокимёвий текширувлар-жигар синамалари.

Кўрсатмалар бўлганда йилига 1 марта стационарда даволаниш. ТКД ёки тиббий санитария қисмида йилига 2 марта кузатиш ва даволаш. Санаторий ва курортда даволаниш.

Барқарор ремиссия. Патологик жараённинг қайталанишнинг камайиши.

Ишга касалликка сабаб бўлган ишлаб чиқариш аллергени билан мулоқотда бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш. ҳар йили ВТЭКдан ўтиш.

3. Токсикодермия

Йилига

2 марта

Терапевт, стоматолог, отоларинголог невропатолог, аллерголог, йилига 1 марта  ги- неколог ва бошқа мутахассислар кўрсатмалар бўлганда.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдик, меъда шираси таҳлили, аллерген билан иммунологик реакция. Анамнезда Квинке шиши бўлмаганда 1,5-2 йилда 1 марта аллергологик тери синамалари.

Шифохонада дорилар ва физиотерапевтик усуллар билан йилига 1 марта даволаш. ТСҚ ва ТКДда йилига 4 марта даволаниш ва кузатиш.

Патологик жараённинг барқарорлашуви. Аста-секин кечиши.

Касалликка сабаб бўлган ишлаб чиқариш ва моддаларининг таъсири бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш.

4. Контакт дерматит

Йилига

2 марта

Терапевт, отоларинголог  йилига 1 марта. Кўрсатмалар бўлганда бошқа мутахассислар.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, терини функционал текшириш /терининг алкарезистентлигини аниқлаш/  йилига 1-2 марта. Йилига 1 марта аллергологик текширув /тери синамалари/.

ТСҚ ва ТКДда /поликлиникада/ медикаментоз ва физиотерапевтик даво йилига 1-2 марта. Соғломлаштириш шохобчаларида йилига 4 марта кузатиш ва даволаш. Профилакторийда даволаниш.

Барқарор ремиссия. 2 ойдан сўнг иккинчи диспансер гуруҳига кўчириш.

Касбий касаллик варақасидан фойдаланган ҳолда 2 ой қўзғатувчи моддаларнинг таъсирисиз бошқа ишга кўчириш.

5. Фотодерматит.

Йилига

2 марта

Терапевт, невропатолог, йилига 1 марта бошқа мутахассислар

кўрсатмаларга биноан.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили, йилига 1 марта қонни биокимёвий текшириш. Йилига 1 марта биодозани аниқлаш.

Йилига 2 марта стационарда, тибсанқисмда ёки ТКДда дорилар ва физиотерапевтик усуллар билан даволаш.

Барқарор ремиссия. Д2 гуруҳга кўчириш.

Ишга оқилона жойлаштириш. Касалликнинг келтириб чиқарган моддаларни бартараф этиш. Йилига 1 марта ВТЭКга юбориш.

6. Токсик меланодермия

Йилига

1 марта

Терапевт, отоларинголог, невропатолог, йилига 1 марта  ги- неколог ва бошқа мутахассислар  кўрсатмалар бўлганда.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдик, меъда шираси таҳлили. Йилига 1 марта биокимёвий текширувлар /кўрсатмалар бўлганда.

Стационарда йилига 1 марта, ТКД /поликлиникада/ йилига 2 марта дорилар билан даволаш ва физиотерапия.

Барқарор ремиссия. Қайталанишлар сонининг камайиши.

Ишга оқилона жойлаштириш. Касалликни чақирган моддалар билан таъсирни бартараф этиш. 2 йилда 1 марта ВМЭКга юбориш.

7. Ёғли фолликулит

Йилига

1 марта

Йилига 1 марта кўрсатмалар бўлганда терапевт ва бошқа мутахассислар.

Йилига 1 марта қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили.

Дорилар билан даволаш. Пиодермия асорат берганда стационарда даволаш. Тибсанқисмда ва ТКДда кузатиш ва даволаш.

Барқарор ремиссия. Д2 гуруҳга кўчириш.

Касаллик чақирган моддани бартараф этиш ва оқилона ишга жойлаштириш.

8. Эпидермитлар

Йилига

2 марта

Йилига 2 марта терапевт.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили. Биокимёвий текширишлар шох парда ўтказувчанлигини ва терининг бартараф этувчи қобилиятини аниқлаш. Аллергологик текширув (тери синамалари). Барча текширувлар йилига

Поликлиника, ТСҚ, ТКДда умумқувватловчи дорилар билан даволаш. Яллиғланишга қарши суртма дорилар билан касалланган жойларни даволаш. Профилакторийда даволаш.

Барқарор ремиссия ва диспансер 2-чи гуруҳига ўтказиш.

Касалликнинг этиологиясини бартараф этиш ва оқилона ишга жойлаштириш.

9. Кандидоз дерматит.

Йилига

4 марта

Терапевт, гинеколог  йилига 2 марта.

Қоннинг клиник таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили (йилига 2 марта). Биокимёвий ва аллергологик текширувлар (тери синамалари), иммунологик текширувлар агглютинация РСК, қон зардобида лизоцимни аниқлаш, иммуноглобулин миқдори (Биосубстратлар) бурунҳалкум, сийдик, ахлат, зарарланган аъзоларда тери тангачасида замбуруғлар бор-йўқлигига экиш.

Йилига 4 марта ТСК ва ТДК шароитларда антимикотикдаво. Умумқувватловчи даво. Профилакторийда даволаш.

Жараённинг барқарорлашуви. Барқарор ремиссия.

Касалликни чақирган биологик моддалар ва терини қўзғатувчи ҳамда сенсибилизацияловчи кимёвий моддаларнинг таъсири бўлмаган ишга оқилона жойлаштириш.

Вибрация (тебраниш) касаллигига чалинган беморларни невропатолог томонидан кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

1-даражали ифодаланган вибрация касаллиги

Йилига 1 марта невропатолог

Терапевт, отоларинголог  йилига 1 марта, кўрсатмалар бўлганда ангиохирург.

Қон, сийдикнинг умумий таҳлили, паллеостизиметрия, альгезиметрия, совук (адреналин) синамаси, термометрия, динамометрия, РВГ, ЭМГ, кўрсатмалар бўлганда суяк-бўғим системасини рентгенда текшириш.

Умум - соғломлаштирувчи тадбирлар. Медикаментоз ва физиотерапевтик даво, уқалаш соғлиқни сақлаш шохобчаси (санаторий-профилакторий), 2 курси  ихтисослашган стационар, санаторий-профилакторий чекиш, ичишни ман этиш.

Субъектив шикоятлар ва диагностик текширув кўрсаткичларида ўзгаришларнинг камайиши ёки йўқолиши. Аҳволнинг яхшиланиши. Ишлаш қобилиятининг сақланиши.

Ишлаш қобилияти сақланган. Вақтинча енгиллаштирилган ишга 1-2 ойга кўчириш (касбий касаллк варақаси бўйича).

2 ва 3 даражали ифодалангани.

Йилига

2 марта  невропатолог.

Терапевт, отоларинголог  йилига 1 марта, кўрсатма бўлганда ангиохирург ва ортопед.

Қон, сийдикнинг умумий таҳлили, паллестезиометрия, альгезиметрия, савуқ (адренал) синамаси. Термометрия (термография), динамометрия  йилига 1 марта, РВГ, ЭМГ, суяк- бўғим синамасининг рентгенографияси  кўрсатма бўлганда.

Умумқувватловчи тадбирлар медикаментоз ва физиотерапевтик даво. 1 курси ихтисослашган стац., 2 курс соғлиқни сақлаш шохобчаси (санаторий- профилакторий). Вақтинча 2 ойга енгиллаштирувчи иш шароитларига кўчириш (қўшимча ҳақ тўланадиган касаллик варақаси бўйича).

Диагностик текширув кўрсаткичларида субъектив шикоятлар ва ўзгаришларнинг камайиши. Аҳволнинг барқарорлашуви. Ишлаш қобилиятининг сақланиши.

Тенг ихтисосли ишга жойлаштириш ВМЭКга ишлаш қобилиятини йўқотганлик фоизини аниқлаш учун малакасини қайта оширишга, шу- нингдек нафақага чиқиш олди ёшда бўлган шахслар юборилади. Ногиронларнинг 3 гуруҳи бўлган беморларнинг қобилияти турғун камайиши билан кечувчи касб касаллиги бўлганда ёки янги ма- лакани ўрганишга тусқинлик қилувчи асоратлари мавжуд бўлганида берилади.

Касбга кўра қулоғи оғир бўлиб қолган беморларни отоларинголог томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ








Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

1-даражали касбга доир неврит

Йилига

1 марта

ЛОР, терапевт, невропатолог.

Йилига 1 марта аудиметрия. Артериал босимни (АБни) ўлчаш.

Шовқинга қарши индивидуал воситалар. Ишлаш ва дам олиш тартибига риоя қилиш. Йилига 1 марта даволаш тиклаш тадбирлари, томир, метаболик рағбатлантирувчи даво курслари, ички қулоқнинг рецептор аппаратини созловчи воситалар.

Қулоқ оғирлиги зўрайишининг бўлмаслиги. АБнинг меъёрлашуви.

Ўз касбида ишлашга қодир.

2-даражали касбга доир кохлеар неврит.

Йилига

2 марта

ЛОР, терапевт, невропатолог.

Йилига 2 марта аудиметрия. АБни ўлчаш.

Шовқинга қарши индивидуал воситалар. Ишлаш ва дам олиш тартибига риоя қилиш. Йилига 1 марта даволаш тиклаш тадбирлари, томир, метаболик рағбатлантирувчи даво курслари, ички қулоқнинг рецептор аппаратини созловчи воситалар.

Қулоқ оғирлиги зўрайишининг бўлмаслиги. АБнинг меъёрлашуви.

Ўз касбида ишлашга қодир.

3-даражали касбга доир кохлеар неврит.

Йилига

2 марта.

ЛОР, терапевт, невропатолог.

6 ойда 1 марта аудиметрия, АБни ўлчаш.

Йилига 2 марта даволаш-тиклаш тадбирлари. Томир, метаболик, рағбатлантирувчи курслари, ички қулоқнинг рецептор аппаратини созловчи воситалар.


Ишлаб чиқаришда бўладиган жадал шовқин шароитларда, ҳаракатланаётган механизмлар яқинида ва баландликда ишлашга қобилиятсиз бўлади.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари таъсирида ишловчилар устидан

терапевт томонидан назорат қилиб, диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Ўткир нур касаллигининг асоратлари:

енгил даражаси (1)

Яқин орадаги 2 йил мобайнида йилига 2 марта, кейин йилига 1 марта.

Яқин орадаги 2 йил мобайнида невропатолог, офтальмолог йилига 2 марта, кейин эса йилига 1 марта. Кўрсатмалар булганда бошқа мутахассислар.

Яқин орадаги 2 йил мобайнида йилига 2 марта қоннинг клиник таҳлили, кейин эса йилига 1 марта сийдикнинг умумий таҳлили, қон, билирубин, липидлар, трансаминазанинг биокимёвий таҳлили, кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси ёки флюорография, ЭКГ 1 марта.

Кўрсатмалар бўйича санаторий-профилакторий, санаторий-курортларда даволаниш. 3 йил мобайнида умумқувватловчи ва санаторий-курортларда даволаниш. Кейинчалик кўрсатмалар бўйича.

Барқарор ремиссия, ишлаш қобилиятининг сақланиши.

Яқин 1-2 йилда ионлаштирувчи нурланишнинг таъсирида ишламаслик. Кейинчалик баъзи бир касблар учун ишлаш ҳақидаги масала индивидуал тарзда ҳал қилинади.

Ўрта (2) ёки оғир (3) даражаси.

Яқин 3 йил мобайнида йилига 3-4 марта, кейин эса йилига 2 марта.

Яқин 3 йил ичида йилига 3-4 марта офтальмолог, йилига 2 марта невропатолог, отоларинголог.

Яқин орадаги 3 йил мобайнида қоннинг кенгайтирилган клиник таҳлили, қоннинг биокимёвий текшируви (билирубин, АЛТ ва АСТ-трансаминаза).

3 йил мобайнида йилига 1 марта умумқувватловчи ва санаторий-курортларда даволаниш. Кейинчалик кўрсатмаларга кўра.

Барқарор ремиссия, айрим касалликлар белгилари регресси, лаборатор кўрсаткичларнинг яхшиланиши.

Ионлаштирувчи нурланишнинг таъсирида ишламаслик.

Жисмоний зўриқишдан келиб чиққан периферик нерв системаси касалликлари билан

оғриган беморларни врач-невропатолог томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Периферик нерв системаси:

а) қўллар полиневропатияси;

б) туннель синдромлари (компрессион невропатиялар);

в) бўйин-елка плексопатияси;

г) белдумғаза радикулопатияси;

) координатор (мувозанат) невроз.

Йилига

1-2 марта

Кўрсатмалар бўйича: терапевт, травматолог-ортопед ва бошқа мутахассислар.

Қон таҳлили, сийдик- нинг умумий таҳлили - йилига 1 марта. Кўрсатма бўлса, умуртқа поғонаси рентгенографияси.

Умумсоғломлаштирувчи тадбирлар, уқалаш (массаж)  йилига 2-3 марта. Медикаментоз ва физиотерапевтик даволаш. Касаллик росмана ифодаланганда йилига 1 марта  ихтисослашган стационарда, санаторий-курортда даволаниш.

Барқарор ремиссия, вақтинча ишга қобилиятсизликнинг бўлмаслиги.

Ишлаш қобилиятининг сақланиб қолиши. 2 ойга вақтинча қўшимча ҳақ тўланадиган касаллик варақасига кўчириш. Ишга оқилона жойлаштириш. Касаллик тез- тез қайталанганда, функциялар бузилганда ВМЭКга юбориб, ишлаш қобилиятининг йўқотганлик фоизини ёки ногиронлик гуруҳини аниқлаш.

Таянч-ҳаракат аппаратининг касб касалликлари билан оғриган беморларни

хирург-травматолог томонидан диспансер кузатиб боришнинг


ТАХМИНИЙ СХЕМАСИ


Нозологик шакли

Кузатувлар даврийлиги

Бошқа ихтисосликдаги врачлар томонидан кўздан кечирилиши

Лаборатор ва бошқа текширувлар номи ва даврийлиги

Асосий даволаш- соғломлаштириш тадбирлари

Самарадорлик мезонлари

Ишга жойлаштириш бўйича асосий тавсиялар

Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари: сурункали миофиброзлар, тендовагинитлар, елка эпикондилитлари, елка-курак периартозлари, деформацияловчи артрозлар ва бошқ.

Йилига

1 -2 марта невропатолог

Кўрсатмалар бўйича терапевт

Қон таҳлили, сийдикнинг умумий таҳлили  йилига 1 марта, ЭМГ, Р-графия ва бошқа текширувлар-кўрсатмаларга қараб.

Умумсоғломлашти- рувчи тадбирлар, ДЖК, уқалаш, дори-дармонлар билан да- волаш. Физиотерапевтик даво, санаторий-профилакторийда даволаниш. Зарурат туғилганда-ихтисослашган стационарда даволаниш.

Жараённинг барқарорлашуви

Ишга қобилият сақланган. 2 ойга вақтинча енгиллаштирилган ишга ўтказиш. Тенг малакали ишга ўтказишда оқилона ишга жойлаштириш шароитларида ишлаш қобилияти сақланган. Ишга оқилона жойлаштиришнинг иложи бўлмаганда /оёқ-қўллар функциялари издан чиққанда, беморнинг нафақага чиқиш олди ёши/ ишга қобилиятсизлик фоизларини аниқлаш учун ВМЭКга юборилади.

Время: 0.0370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск