ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида (АВ томонидан 25.01.2000 й. 881-сон билан рўйхатга олинган 06.12.1999 й. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Қарори)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.01.2000 й.
N 881
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.12.1999 й. |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.12.1999 й. |
ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ 06.12.1999 й. |
ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан
касалланган шахслар ишлаши ман этилган
ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида
"ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшма Федерацияси Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тасдиқлансин:
ТАШҲИС ВА ДАВОЛАШ/ПРОФИЛАКТИК
МУОЛАЖАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ИШЛАР:
Азигография,
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакни зонд билан текшириш ва ичакларни ювиш,
Қон ва биологик суюқликларни текшириш бўйича хизмат кўрсатиш муассасалари,
Тирик шахсларни суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш,
Тиббиёт ва косметик асбобларни ювиш.
ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ИШЛАР
Жароҳат, яраларни боғлаш ва ювиш,
Куйган беморларга ёрдам кўрсатиш.
ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ВА ХИРУРГИК ОПЕРАЦИЯЛАР
Тўқима ва аъзолар,
Косметик ва пластик операциялар.
АКУШЕР-ГИНЕКОЛОГИК МУОЛАЖАЛАР
Туғиш,
ХАЛҚҚА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИШЛАРИ МУАССАСАЛАРИ
Янги туғилган чақалоқлар ва муддати етмай туғилган ҳамда оғир беморларни парвариш қилиш,
Мактабгача бўлган болалар билан ишлаш ва тарбиялаш.
СТОМАТОЛОГИК ИШЛАР
Хирургик,
ДОНОРЛИК, ҚОН ВА ҚОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
Қон, унинг маҳсулотлари ва бошқа биологик суюқликлар,
ВАКЦИНА ВА ФАРМАЦЕВТИК МАҲСУЛОТЛАР
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Дори маҳсулотлари,
Биомаҳсулотлар ва косметик воситалар.
МУОЛАЖАЛАР
Қўл билан уқалаш.
АҲОЛИГА КОММУНАЛ-МАИШИЙ ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИ
Косметик муолажалар,
КОНТАКТ СПОРТ ТУРЛАРИ
Бокс,
2. ОИВ/ОИТС ВИЧ/СПИД билан зарарланган ишчилар ва беморлар ишлаб турган ташкилотида иш фаолиятини давом эттириш мумкин, лекин юқорида қайд этилган касб ҳунарларда ишлашлари тақиқланади.
3. ОИВ/ОИТС ВИЧ/СПИД билан зарарланган ва беморлар ишлашларига йўл қўйган ташкилотларда жавобгарлик шу ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг "Одамни иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг олдини олиш тўғрисида"ги 1999 йил 19 августдаги Қонунни бузганлиги учун ташкилот раҳбарлари шахсан жавобгарликка тортилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу қарорни, барча соғлиқни сақлаш муассасаларига, мактабгача тарбия муассасаларига, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига ва спорт қўмиталарига етказиши юклантирилади.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ. Назиров
Ўзбекистон Республикаси
Касаба уюшма Федерацияси
Кенгаши Раиси Д.Н. Жохонгирова
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазири Ш.Г. Ибрагимов