язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.03.1994 й. 132-сон қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармация" Республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Уюшма "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида", "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дорихона муассасалари, Ўзбекистон Республикаси, ўзга давлатларнинг бошқа юридик шахслари Уюшманинг таъсисчилари ҳисобланадилар.


4. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, молия-кредит муассасаларида тегишли счётлар очади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчак муҳрга эга бўлади.


5. Уюшма давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.


6. Устав тасдиқлангунга қадар ўз фаолиятида мазкур Вақтинчалик низомга амал қилади.


7. Уюшманинг тўлиқ номи: "Дори-дармон" давлат-акционер"лик уюшмаси, манзили: Ўзбекистон Республикаси, 700069, Тошкент шаҳри, Мирзамавлон Мирпўлатов кўчаси, 1-а уй.



II. УЮШМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ТУРИ


8. Уюшма Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида ташкил этилади.


9. Уюшма асосий мақсадга эришиш учун қуйидагиларни амалга оширади:

бозор коньюнктурасини таҳлил қилиш, маркетинг фаолиятини амалга ошириш;

дори-дармонлар тўғрисидаги ахборотнинг республика тизимини ташкил этиш;

дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

дорихона муассасаларига уларни мулкчиликнинг турли шаклларига айлантиришда ташкилий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида пул маблағларини (инвестицияларни), шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг пул маблағларини (инвестицияларини) жалб қилиш;

дори-дармонлар савдоси ва таъминоти тизимини такомиллаштириш;

янги дори-дармонларни ва тиббиёт буюмларини яратиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этишни жадаллаштириш;

аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлашнинг ташкил этилишини ва тартибини, дори-дармонлар сифатини, доришунос кадрларни қайта тайёрлашни назорат қилиш;

акционерлик, жамоа ва хусусий дорихоналарда бухгалтерия ҳисоби усулларини такомиллаштириш.



III. УЮШМАНИНГ МУЛКИ


10. Таъсисчилар томонидан бадал сифатида берилган асосий ва айланма маблағлар Уюшманинг мол-мулкини ташкил этади.

Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг 26 фоиз миқдордаги акциялар пакети ва мавжуд республика дорихона омбори негизида ташкил этилган акционерлик жамияти акцияларининг 100 фоизи давлат мулкчилигида сақланади.

Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг 26 фоиз миқдордаги акциялар пакети ва мавжуд республика дорихона омбори негизида ташкил этилган акционерлик жамияти акцияларининг 100 фоизи давлат мулкчилигида сақланади.


11. Қуйидагилар мол-мулкни шакллантириш манбалари ҳисобланади:

таъсисчиларнинг пул ва моддий бадаллари;

маҳсулотларни сотишдан, ишларни бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқалар;

ташкилотлар ва фуқароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, хайр-эҳсонлари;

уюшма ходимларининг шахсий маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



IV. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


12. Уюшма ўз мақсадларига эришиш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз номидан ҳам Республикада, ҳам чет элларда юридик шахслар ва фуқаролар билан шартномалар, контрактлар тузиш;

молия-кредит муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очиш ҳамда улар орқали миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

миллий ва чет эл валютасидаги кредитлардан фойдаланиш;

хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш;

ўзининг корхоналарини ва шўъба корхоналарини, фирмаларни, шу жумладан, чет элларда ташкил қилиш ва таъсис этиш;

мустақил равишда маъмурий тақсимот фаолиятини белгилаш;

Уюшма фойдасини тасарруф этиш;

турли ташкилотларнинг ва фуқароларнинг, шу жумладан, чет эл фуқароларининг пул маблағларини (инвестицияларини) жалб этиш;

белгиланган тартибда ташқи бозорда экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш;

ички ва ташқи бозорда таъминот-сотиш операцияларини, шу жумладан, бартер, клиринг ва консигнация битишувларини амалга ошириш;

биноларни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва бошқа кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олиш, ҳисобдан чиқариш, олиш, ижарага бериш.


13. Уюшмага қуйидагилар юклатилади;

давлатга тегишли акцияларни бошқариш вазифасини амалга ошириш, ва шунга мувофиқ акционерларнинг умумий йиғилишида давлатнинг ҳамда унинг бошқарув органлари манфаатларини ифодалаш;

дори-дармонлар сифатини ва акционерлик дорихона муассасаларининг фармацевтика фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш.


14. Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва мазкур Вақтинчалик низомга қатъий мувофиқ равишда амалга ошириши шарт.



V. УЮШМАНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


15. Уюшма ўз молия-хўжалик фаолиятини мустақил белгилайди.


16. Фойда Уюшма молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирилган кўрсаткичи ҳисобланади.


17. Уюшма белгиланган тартибда жамғармалар ташкил этади.



VI. ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА ҲИСОБОТ


18. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат буюртмасини ҳисобга олган ҳолда ўз фаолият истиқболини мустақил равишда белгилайди.


19. Уюшма ўз фаолият натижаларини ҳисобга олишни амалга оширади, бухгалтерия ва статистик ҳисобот ишларини олиб боради ҳамда уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


20. Уюшма фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисобот ҳисобот йили тугагандан кейин, белгиланган тартибда, таъсисчиларнинг умумий йиғилишида (конференциясида) тасдиқланиши керак.


21. Уюшма бошқарувининг қарори бўйича йиллик ҳисобот аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши ва тасдиқдан ўтказилиши мумкин.



VII. УЮШМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


22. Уюшма бошқарувининг юқори органи таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Умумий йиғилишнинг мутлақ ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

Уюшма Уставини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

устав фондини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

Уюшма бошқарувини сайлаш ва уни тасдиқлаш, Уюшма бошқаруви раисини тасдиқлаш ва лавозимидан озод қилиш;

тафтиш комиссиясини сайлаш, унинг тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

Уюшма фаолиятини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

кузатиш кенгашини сайлаш, унинг низомини тасдиқлаш;

таъсис этиш тусидаги қарорларни қабул қилиш ҳамда Уюшма фаолиятини тугатиш (қайта ташкил этиш).


23. Уюшма бошқаруви раиси сметани, бошқарув тузилмасини, ходимларни ишга ёллаш, ишдан бўшатиш тартибини мустақил равишда белгилайди ҳамда Уюшманинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади.


24. Уюшма бошқаруви раиси давлат ҳамда бошқа муассасалар ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Уюшма номидан ишончномасиз вакиллик қилади, шартномалар, контрактлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Уюшма Устави тасдиқлангандан кейин мазкур Вақтинчалик низом ўз кучини йўқотади.