язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернининг Устави (ЎзР ВМ 11.11.1993 й. 542-сон қарори билан таcдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлаp Маҳкамасининг

1993 йил 11 ноябрдаги

542-сон қарори бнлан

ТАCДИҚЛAНГАН



Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат")

давлат-акционерлик концернининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концерни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 2 июндаги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорига биноан ташкил қилинган.


2. Концерн мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни, уларнинг хўжалик мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда, ихтиёрий равишда ва акциялаштириш асосида бирлаштирадиган юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади.


3. Концерн ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради.


4. Концерн ва унинг таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, мазкур Устав ва концерн бошқарувининг қарорларига амал қиладилар.


5. Концерн ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


6. Концерн таркибидаги барча корхоналар, агар бу концерн ва республикага зарар етказмаса, бошқа концернлар, корпорациялар, тармоқлараро давлат бирлашмалари таркибига киришлари мумкин.


7. Концерн банк муассасаларида узининг мустақил ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, алоҳида мулкга, мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлади ва улар бўйича жавоб беради, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бўйича тўлов мулк ҳисобидан ундириладиган ўзига тегишли бўлган мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.

Концерн ўзининг таркибига кирувчи корхоналар (концерн аъзолари)нинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, шу билан бир қаторда корхоналар (концерн аъзолари) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.

Концерн ва концерн таркибига кирувчи корхоналар мол-мулкини, шунингдек, уларнинг фойдаланиши учун берилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган мол-мулкни мусодара қилишга фақат концерн ва корхоналар мажбуриятлари бўйича тўловлар мулк ҳисобидан ундириладиган ҳолларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.


8. Концерн Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


9. "Ўзфармсаноат" концернининг юридик номи:

ўзбек тилида: Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акционерлик концерни;

рус тилида: Узбекский, государственно-акционерный концерн фармацевтической промышленности.


10. "Ўзфармсаноат" концерни бошқаруви қуйидаги манзилда жойлашган:

Ўзбекистон Республикаси, 700084, Тошкент шаҳри, Мавлонов кўчаси, 37-уй.



II. КОНЦЕРННИНГ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


11. Концерннинг асосий мақсадлари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

дори-дармонларни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг, даволаш-профилактика муассасаларининг доривор воситаларга, биопрепаратларга, тиббий ва санитария-гигиена мақсадларидаги бошқа маҳсулотларга бўлган талабини қондириш чоратадбирларини амалга ошириш;

фармацевтика саноатини комплекс ривожлантириш, бу тармоқ корхоналарини ҳудудий жойлаштиришни такомиллаштириш, табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини ўтказиш масалаларида давлат ҳокимиятининг республика ва маҳаллий органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда юқори самарали доривор воситалар ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш;

доривор препаратларни республиканинг ўзида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига уларнинг импортини камайтириш, хорижий шериклар билан илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш ва кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш.


12. Концерн ўз вазифаларини бажариш учун унга берилган ваколатларга мувофиқ:

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, давлат органлари ва бошқа органларда уларнинг манфаатларини ифодалашни;

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда ягона илмий-техника сиёсати ўтказилишини, илмий-техника ва ишлаб чиқариш имкониятларини илғор технологиялар, доривор воситалар, биопрепаратлар ва бошқа материалларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга жамлашни;

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқбол режаларини, яхлит илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишни, концерн ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашнинг умумий вазифаларини ҳал қилиш учун инвестиция соҳасида ягона стратегияни амалга оширишни;

бошқарувни ташкил қилиш, хўжалик юритиш усуллари ва шаклларини, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотларда хўжалик ҳисобини ривожлантиришни, корхоналар ва умуман республика манфаатларининг мустаҳкам бирлигини таъминловчи ўзаро иқтисодий муносабатларни бошқаришни такомиллаштиришни;

корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган ишлаб чиқариш режаларини, тармоқни ривожлантириш дастурларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва материалларга давлат буюртмаларини маъқул ҳолга келтириш ва келишишни;

ишлаб чиқаришнинг оқилона ихтисослашувини ва кооперациялашувини ўтказиш, бозор конъюнктурасини ўрганиш ва шунинг асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар таркибини такомиллаштиришни, чет эллик шериклар билан ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги шаклларини, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни;

хом ашё базасини жадал ривожлантириш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, тармоқлараро экологик дастурларни ҳал қилишда иштирок этишни;

лицензия, патент, ноу-хау сотиб олиш, улардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишни ташкил этишни;

корхоналар ва ташкилотлар томонидан ватанимизда ҳамда чет элда ишлаб чиқарилган доривор воситаларининг ва таркибида биологик фаол қўшимчалар ва компонентлар мавжуд бўлган бошқа воситаларнинг сифатини тартибга солувчи давлат ва тармоқ стандартларига, фармокопия моддаларига ва бошқа, тасдиқланган илмий-техника ҳужжатларига риоя қилинишини назорат этишни;

биринчи марта ишлаб чиқарилаётган препаратларни ва сифати ёмонлашганлиги туфайли назоратнинг мазкур турига ўтказилган препаратларни олдиндан назорат қилишни;

ҳамма ишлаб чиқарилаётган препаратларни танлаб назорат қилишни;

меҳнат жамоаларини ижтимоий ривожлантиришнинг меҳнат, дам олиш ва саломатлик шароитларини яхшилашни ўз ичига олувчи тадбирларини амалга оширишни;

ўзаро фойдалилик ва қайтариш шартларида самарали банк кредит-молия хизматини ташкил қилиш ва ривожлантиришни, концерн вa унинг таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг иқтисодий потенциалини мустаҳкамлаш воситаси сифатида даромад олишни таъминлашга қаратилган ягона тижорат ва молия сиёсатини юргизишни;

концернга кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш, молия-хўжалик ва тижорат фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил, назорат ва тафтиш қилишни;

корхоналарга маслаҳат, ташкилий-услубий, молиявий, ҳуқуқий, муҳандислик ва ахборот ёрдами кўрсатишни;

кадрлар сиёсатини фаол ўтказиш, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо-харид ва савдо-воситачилик фаолиятини амалга оширишни таъминлайди:



III. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


13. Концерн ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва бошқа органлари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилади.

Концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни бошқариш демократик асосда, концерн аъзоларининг ҳуқуқлари ва мустақилликларига қатьий риоя қилинган ҳолда иқтисодий усуллар билан амалга оширилади.


14. Концернни бошқариш доимий органлар: концерн Кенгаши, ишчи аппарати бўлган концерн бошқаруви томонидан амалга оширилади.

Концерн Кенгаши таъсис йиғилишининг қарори асосида тузилади ҳамда бошқарувнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимлари бўйича концерн раиси ва унинг ўринбосарлари, концерн муассислари ҳисобланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари кирадилар. Концерн бошқарувининг раиси бир вақтнинг ўзида концерн Кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади.


15. Концерн Кенгаши фаолиятининг мақоми мазкур Устав билан тартибга солинади.


16. Кенгаш мажлислари заруриятга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади. Концерн Кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш аъзоларининг камида 1/3 қисмининг ёки концерн бошқаруви таркибининг камида 2/3 қисмининг талаби билан ўтказилади.


17. Концерн Кенгашининг мажлиси агар унинг ишида Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.


18. Кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этганларнинг 2/3 қисми, лекин Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида 50 фоизи унга овоз берса қабул қилинган ҳисобланади.

Концерн Кенгаши томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қарорлар сифатида расмийлаштирилади.


19. Кенгаш қарори концерннинг барча аъзолари ва унинг бошқаруви учун мажбурий ҳисобланади.


20. Концерн Кенгаши:

концерн фаолиятига тааллуқли бўлган барча асосий масалаларни, шу жумладан, концернни ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги дастурлари масалаларини ҳал қилади;

концерн, бошқарув, концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий вазифалари ва функциялари бажарилишини таҳлил қилади ва баҳолайди;

концерн молия-хўжалик фаолияти йиллик ҳисоботи ва балансини, концерн фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, тафтиш комиссиясининг ахборотини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

узоқ вақт зарар кўриб ва самарасиз ишлаган рентабелсиз корхоналарнинг бундан кейин фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг турли шакллари билан боғлиқ бўлган масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳал этади;

корхоналар ва ташкилотларни концерн таркибига қабул қилиш ва уларни концерн таркибидан чиқариш ҳақида қарорлар қабул қилади;

республика давлат бошқарув органларига киритилаётган муҳим норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини, шунингдек, концерн фаолиятининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқади, концерн ташкилотлари ва корхоналарининг меҳнат жамоаларини қабул қилган қарорлардан хабардор қилади;

концерн таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқади;

концерн таркибига кирган мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарга устав фонди, кириш ва пай бадаллари миқдорларини белгилайди;

концерн бошқарувининг ҳисоботларини эшитади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади:

Кенгаш ўз ваколатларининг бир қисмини концерн бошқарувига беришга ҳақлидир.


21. Концерн Кенгаши бошқарув аъзоларини ва тафтиш комиссиясини сайлайди. Концерн бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.

Кенгаш Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан концерн бошқарувининг сон таркибини белгилайди, ишчи аппаратнинг тузилмаси ва сонини, унга сарфланадиган харажатлар лимитини тастиқлайди ва тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмасига ўзгаришлар киритиши мумкин. Сайлаб қўйилган ва ишчи аппарат корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадлари (фойдаси)дан ажратилган маблағлар ҳисобига сақланади.

Кенгаш аъзолари бошқарувни сайлашда муқобил номзодларни тавсия қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бошқарув аъзолари концерн Кенгашининг қарорига асосан лавозимдан озод қилиниши мумкин.


22. Концерн бошқаруви концерннинг кундалик ишига раҳбарлик қилади ва концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Бошқарув мажлислари унинг раиси томонидан заруриятга қараб, лекин бир ойда камида бир марта чақирилади. Бошқарув мажлиси агар унинг ишида бошқарув аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади. Бошқарувнинг ўз ваколатлари доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилган қарорлари концерн барча аъзоларининг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.

Концерн бошқаруви:

концерн Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

концерн Кенгаши мажлисида кўриладиган масалаларнинг олдиндан ишлаб чиқилишини амалга оширади;

доривор воситалар, биопрепаратлар ва тиббиётда ишлатиладиган буюмларга бўлган талаблардан келиб чиққан ҳолда концерннинг ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши йўналишлари, ва истиқболларини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;

ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, инвестиция, экологик, молиявий-тижорат ва дашқи иқтисодий фаолият соҳасидаги биргаликдаги ҳаракатлар йўналишларини ишлаб чиқади;

концерн курган зарарларни қоплаш, шу жумладан, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги оқибатида улар етказган зарарларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда кейинчалик концерн Кенгашига маълум қилади;

концерн таркибига кирувчи давлат корхоналари, бирлашмала-ри ва ташкилотларининг уставларини тасдиқлайди;

ишчи аппарат ходимларининг ҳисоботларини эшитади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;

давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг раҳбарларини ҳамда концерн бошқаруви ходимларини амалдаги қонунларга мувофиқ шартномалар асосида лавозимга тайинлайди ва озод қилади;

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг иқтисодий ва юридик манфаатларини тегишли органларда ифодалайди ва ҳимоя қилади;

бошқарувнинг тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ бошқарув ҳузуридаги ишчи аппарат хизматлари раҳбарларини лавозимларга тасдиқлайди.

Бошқарув қарори, агар иштирок этганларнинг камида 2/3 қисми, лекин бошқарув аъзолари умумий сонининг камида ярми унинг учун овоз берган тақдирдагина қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


23. Бошқарув раиси:

бошқарув ва ишчи аппарат фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, концернга юклашлган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди, концерн фаолиятига оид масалаларни ҳал этишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

буйруқлар, йўриқномалар ва ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ҳужжатлар чиқаради;

концерн раҳбар органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;

концерн молмулки ва маблағларига белгиланган тартибда эгалик қилади, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда ва унинг ташқарисида концерн номидан вакиллик қилади, концерн номидан битимлар, шартномалар ва бошқа битимлар тузади ва бундай битимлар тузишга ишончномалар беради;

бошқарув ва унинг ишчи аппарати штат жадвалини ва уларга сарфланадиган харажатлар сметасини ҳамда унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

лавозим маошларини ва уларга устамаларни белгилайди, аппарат ходимларини рағбатлантиради ва уларни жазолайди;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун Ҳужжатларига мувофиқ республиканинг ҳамда бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига концерн номидан даъво қилиш ва эътироз билдириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.


24. Тафтиш комиссияси.

Тафтиш комиссияси ўзига берилган ваколатларга мувофиқ концерннинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишни амалга оширади.

Тафтиш комиссияси концерн Кенгаши томонидан сайланадиган 3 аъзодан иборат бўлади. Тафтиш комиссияси аъзолари Кенгашга ва концерн бошқаруви таркибига киришлари мумкин эмас.

Текширишлар тафтиш комиссиясининг ўз ташаббуси билан ёки Кенгаш, бошқарув қарори билан амалга оширилади.

Тафтиш комиссияси текшириш натижаларини тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Кенгашга ва концерн бошқарувига юборади.



IV. КОНЦЕРННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


25. Концерн

концернни бошқариш схемасини, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ташкилий-бошқарув тузилмаларини тузиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ташкил қилиш, доривор воситалар, хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, технологиялар, халқ истеъмол моллари ва бошқаларни экспорт ва импорт қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш; хўжалик ҳисоби принциплари асосида илмий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини ҳал қилиш;

янги доривор препаратлар олиш ва ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича устувор илмий-тадқиқот дастурларини маблағ билан таъминлаш, доривор ўсимликлар етиштириш базаларини кенгайтириш республика фармацевтика саноатини ривожлантириш, кимё-фармацевтика саноати учун кадрлар ва доривор ўсимликлар экиш бўйима мутахассислар тайёрлаш учун бюджетдан ташқари фонд ташкил қилиш;

доривор воситалар, биопрепаратлар, субстанциялар, ярим маҳсулотлар ва тиббий мақсадлардаги буюмларни сотиш;

шифобахш ва қувватбахш ичимликларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш;

белгиланган тартибда тармоқ, тижорат ва инвестиция банклари ташкил этиш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт-импорт имкониятларини ўрганиш, янги технологияларни, доривор воситаларни, биопрепаратларни ва тиббий мақсадлардаги буюмларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ўрганиш мақсадида мутахассисларни бошқа давлатларга хизмат сафарларига юбориш;

концерн Кенгаши тасдиқлаган нормативларга мувофиқ барпо этиладиган марказлаштирилган жамғармалар ва заҳиралар, шу жумладан, валюта жамғармаси ташкил қилиш;

тармоқлараро ихтисослаштириш ва кооперациялаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;

корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган давлат стандартлари билан қамраб олинмаган маҳсулотларга ички ва ташқи бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив-техник ҳужжатларни тасдиқлаш;

капитал қурилишга, объектларни қайта қуришга лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш;

концерн Кенгаши тасдиқлаган нормативларга мувофиқ концерннинг марказлаштирилган жамғармалари ва заҳираларидан ажратилган кредит ва маблағларни қайтариш муддати тамом бўлгандан кейин ёки тузилган шартномаларга мувофиқ қайд этиб ўтилган жамғармалар ва заҳираларга тўланиши керак бўлган бадалларни концерн аъзолари бўлган корхоналардан акцептсиз тартибда ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Ўзбекистан Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бартер, лизинг ва бошқа операцияларни амалга ошириш;

транспорт, омбор бўлинмалари ва бошқа бўлинмалар ташкил қилиш;

концерннинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.



V. КОНЦЕРН АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


26. Концерн Уставини тан олувчи ва концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига қабул қилган давлат корхоналари, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги бошқа юридик шахслар концерн аъзолари бўлишлари мумкин.


27. Концерн аъзолари:

концерн томонидан ўтказиладиган барча дастурий тадбирларда фойданинг қўшилган улушга мутаносиб ҳиссасини олган ҳолда ўз маблағлари, фаолияти билан қатнашиш;

концерн жамғармаларидан қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар, шунингдек, шартнома асосида бошқа ҳар қандай ёрдам олиш;

концерн Кенгаши ва бошқарувининг кўриб чиқиши учун концерннинг турли жиҳатлари бўйича таклифлар киритиш, концерннинг барча фаолият турлари бўйича ахборот олиш;

шартномага мувофиқ концерн олдидаги ўз мажбуриятгарини бажарган тақдирда Кенгаш қарори билан концерн таркибидан чиқиш ҳуқуқига згадирлар.


28. Концерн аъзоларининг мажбуриятлари:

концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;

ушбу Устав талабларини бажариш ҳамда кириш ва пай бадаллари тўлаш;

концерннинг молиявий-иқтисодий фаолиятида қатнашишда концерн ва шериклар олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини қатъий бажариш;

бошқарув томонидан тасдиқланган масалалар рўйхатига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни концерн Кенгашига ёки унинг бошқарувига тақдим этиш;

концерн фаолияти тўғрисидаги илмий, технологик, иқтисодий, молиявий ва бошқа маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш.



VI. КОНЦЕРННИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


29. Концерннинг мол-мулки устав фондини ташкил қилувчи асосий ва оборот маблағлардан, шунингдек, жамҳармалардан ва концернга биркитилган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.


30. Концернга биркитилган мол-мулк унинг мустақил балансида акс этади.


31. Концерн маблағлари:

миқдорлари концерн Кенгаши томонидан белгиланадиган концернга кириш бадалларидан, мақсадли ва пай бадалларидан;

акциялар ва бошқа, қимматли қоғозлардан;

концерн хўжалик фаолиятидан, ташқи савдо ва кредит операцияларидан олинадиган даромадлардан;

давлат органлари, корхоналар, шу жумладан, концерн таркибига кирмаган корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятдан тушган даромадлардан шаклланади.


32. Концерн таркибидан чиққан корхоналарга кириш бадалларини қайтариб бериш шартномада келишилади.


33. Концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг розилиги билан фан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш қўшма дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши мумкин


34. Концерн аъзоси бўлган, уларга боғлиқ бўлмаган фавқулодда вазиятга (зилзила, ёнғин, сув тошқини, ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатиб қўйилишига олиб келган бошқа вазиятлар) тушиб қолган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадларидан (соф фойдасидан) ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳосил бўлувчи концерннинг заҳира жамғармаси ташкил этилади

Ажратмалар миқдори ва уларни тугаш вақти Кенгаш томонидан белгиланади. Заҳира жамғармаси маблағи дахлсиз ҳисобланади ва концерн бошқарувининг қарорига мувофиқ қатъий равишда аниқ мақсадни кўзлаб сарфланади.


35. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мол-мулкини ва фаолият таваккалчилигини суғурта қилдиради.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ, НАЗОРАТ


36. Концерн оператив ва бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботини юритади, концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолияти устидан назоратни амалга оширади.


37. Хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади, ҳисобот ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.


38. Концерн Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ концерн таркибига кирувчи давлат корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти комплекс тафтиш қилинишини таъминлайди. Тафтиш аудиторлик асосида амалга оширилиши мумкин.


39. Концерн амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилинишини ва концерн аъзоларининг таклифлари, фуқароларнинг ариза ва шикоятлари асосида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.



VIII. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


40. Концернни тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга биноан амалга оширилади.


41. Агар концерн аъзосининг фаолияти концерннинг мақсад ва вазифаларига, мазкур Устав талабларига зид бўлса, концерн ҳар қандай қатнашчисининг унга аъзолиги тўхтатилиши мумкин.


42. Концернни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин концерн Кенгаши тугатиш комиссиясини тайинлайди, тугатиш комиссияси бир ой муддатда концерн мажбуриятлари бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Мол-мулкнинг концерн тугатилгандан кейин сарфланмаган қисми пай бадалларига мувофиқ концерннинг собиқ аъзолари ўртасида тақсимланади.