язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Бошқа масалалар/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 03.04.1991 й. 86-сон "Жумҳурият вазирликлари ва идоралари, корхоналари ва муассасаларининг иш режимини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН   ССЖ   КАСАБА

УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ

КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.1991 й.

N 86



ЖУМҲУРИЯТ ВАЗИРЛИКЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИ,

КОРХОНАЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШ

РЕЖИМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Жумҳуриятда декрет вақти бекор қилиниб, минтақа вақти жорий этилганлиги муносабати билан, аҳолининг, мехнат жамоаларининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  ҚАРОР  ҚИЛАДИЛАР:


1. Жумҳурият вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва муассасалари аппарати ходимлари учун 1991 йил 8 апрелдан эътиборан ишни эрталаб соат 9 да бошлаш графиги белгилансин.


2. Ишлаб чиқариш ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда корхоналар учун иш бошлашнинг қулай графигини жорий қилиш тавсия этилсин.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар ва  идоралар бир ҳафта муддат ичида транспорт, алоқа хизмати, маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш корхоналарида иш бошлаш графигини минтақа вақтига мувофиқлаштирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг                                               Ўзбекистон ССЖ Касаба

Раиси                                                                                уюшмалари Федерацияси

                                                                                          Кенгашининг Раиси

И. Каримов                                                                      Б. Алламуродов