язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1991 й. 214-сон "Меҳнаткашларга бериладиган ойлик компенсация тўловларининг энг оз миқдорини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1991 й.

N 214



МЕҲНАТКАШЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ОЙЛИК

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИНГ ЭНГ ОЗ

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбокистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳақида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига мувофиқ ойига камида 60 сўм компенсация тўлови балгиланган.

Шу билан бирга, халқ истеъмоли молларининг, озиқ-овқат ва хизматларнинг нархлари жадал ошиб кетганлиги муносабати билан, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши Раёсатининг истеьмол фонди бўйича чеклашларни бекор қилиш ҳақида 1991 йил  22 июлдаги 322-XII-сон қарорига мувофиқ кўпгииа вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ўз ходимлари учун ойлик компенсация тўловларининг эчг оз миқдорини қўшимча равишда ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширдилар. Ёқилғи-энергетика, машинасозлик комплекслари ва бошқа комплексларнинг кўпгина корхоналари ва ташкилотларида компенсация миқдорларини 100 сўмгача ошириш учун маблағлар излаб топилди.

Юқори унумли меҳнат қилишга рағбатни кучайтириш, меҳнаткашлар турмуш даражасининг пасайишига йўл қўймаслик, жумҳурият аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан аввалроқдан аниқ чораларни рўёбга чиқариш мақсадлариди Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик ҳисобидаги вазирликлар ва идораларнинг, бирлашмалар ва корхоналарнинг, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ўз маблағлари ҳисобидан 1991 йилнинг август ойидан бошлаб ходимларга тўланадиган ойлик компенсация тўловларининг энг оз миқдорини камида 100 сўмгача ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-банди талабларини ҳисобга олиб, бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига бюджетда турувчи ташкилотларнинг ходимларига тўланадиган қўшимча компенсация тўловларини қоплаш манбалари тўғрисида таклиф киритсин.


3. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин, унга шу йилнинг 15 сентябрида қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ахборот бериш топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 8, 27-модда.