Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 28.02.2001 й. 26-сон "Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.04.2001 й. 1023-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2001 й.

N 1023




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.02.2001й.

N 26


БУЙРУҒИ



Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Асосий воситаларни балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2001 йил 15 апрелдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 5-сон "Асосий воситалар", 6-сон "Лизинг ҳисоби" Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС)га асосан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Илова қилинаётган Асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Молия вазирлиги томонидан 10.08.1994 йилда 86-сон билан тасдиқланган, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан 26/9-24-сон, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан 07/01-1001-сон билан келишилган ва Адлия вазирлиги томонидан 21.07.1994 йил 82-сон билан рўйхатга олинган ва 14.03.1995 йил 82-1-сон билан унга киритилган қўшимчалар Асосий воситалар (фондлар)га тааллуқли яроқсиз ҳолга келган бинолар, иншоотлар, машиналар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Молия вазири                                   М.Нурмуродов






Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2001 йил 28 февралидаги

26-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Асосий воситаларни балансдан ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 сентябрда 491-сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" 5-сон БҲМС ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 16 октябрда 503-сон билан рўйхатга олинган "Лизинг ҳисоби" 6-сон БҲМСга мувофиқ, асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобининг ягона услубий асосини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.



1-§. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларга (банклардан ташқари) татбиқ этилади.

2. Асосий воситалар балансдан:

а) тугатиш;

б) сотиш;

в) бепул (текинга) бериш;

г) улуш сифатида устав сармоясига бериш;

д) молиявий лизинг шартномаси бўйича бериш1;

е) камомад ёки талафот аниқланиши натижасида ҳисобдан чиқарилади.

3. Асосий воситаларни 2-бандда кўрсатилган сабаблар бўйича ҳисобдан чиқаришни бош бюджет ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда амалга оширадилар.



2-§. Асосий воситаларни тугатиш муносабати

билан уларни балансдан хисобдан чиқариш тартиби


4. Асосий воситалар

...
Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск