язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикасининг 23.09.1994 й. 2018-XII-сон "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.09.1994 й.

N 2018-XII



ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари


Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни (кончилик муносабатларини) тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари минерал хом ашёга бўлган талабларни ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер қаъридан оқилона, комплекс фойдаланилишини, ер қаъри, атроф муҳит муҳофаза қилинишини, ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлашдан, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан, шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.



2-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


муҳофаза этиладиган геологик объектлар - илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа ер ости бўшлиқлари;

ер қаъри - ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган қисми;


ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидиришни, улардаги захираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;


кенг тарқалган фойдали қазилмалар - табиий ҳолича ёки бир оз ишлов бериб ва тозалаб ишлатиладиган фойдали қазилмалар;


кондициялар - ер қаъридаги фойдали қазилмалар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик-геологик ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилган талабларнинг мажмуи;

минерал хом ашё - қазиб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;


саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари - таркибида эриган ҳолатдаги фойдали қазилмалар бўлган ер ости сувлари ва ер ости туз эритмалари;


тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш - ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;


техноген минерал ҳосилалар - кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилари;


фойдали компонент - фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;


фойдали қазилма кони - ер қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ишга солиш объекти бўлиши мумкин бўлган фойдали қазилмалари бор участкаси;


фойдали қазилмалар - ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш - фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;


олтин изловчилар усулида кавлаб олиш - ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш.


3-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан хам тартибга солинади.

Ер қаъридан фойдаланилаётганда юзага келадиган, ердан, сувдан (саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари бундан мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



4-модда. Ер ости бойликларига эгалик қилиш


Ер ости бойликлари Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.


5-модда. Ер ости бойликлари давлат фонди


Ер қаърининг фойдаланилаётган ва фойдаланилмаётган участкалари, шунингдек техноген минерал ҳосилалар ер ости бойликлари давлат фондини ташкил этади.



6-модда. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларга,

техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кавлаб олинган фойдали қазилмалар давлат мулки, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи ер қаъридан фойдаланувчида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатига сақланиб қолади.



II. КОНЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИНИШИ


7-модда. Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви


Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг кончилик муносабатлари

соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза этиш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш, ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаш, шунингдек фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини ташкил этиш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини, фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш.



8-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитасининг кончилик

муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

кончилик муносабатлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш йиллик давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш.



9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига қуйидагилар киради:

тегишли ҳудудда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар кавлаб олинаётганда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиб олиш;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


10-модда. Ер қаъридан фойдаланишни чеклаш


Агар аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи минтақалари, саноат, транспорт ва алоқа объектлари ҳудудларида ер қаъридан фойдаланиш аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши, атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимоли бўлса, бундай фойдаланиш чекланиши мумкин.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер қаъридан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11-модда. Фойдаланишга берилган ер қаъри

участкаларининг давлат ҳисоби

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун, шунингдек нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат ҳисобига қўйилмасдан туриб амалга оширишга йўл қўйилмайди, бундан давлат геология фонди билан келишилган ҳолда амалга ошириладиган ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганишга оид ишлар мустасно.



12-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш

ишларининг давлат ҳисобини юритиш


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади.


13-модда. Фойдали қазилма конларининг ва фойдали

қазилма конлари аниқланиши эҳтимоли бўлган

истиқболли ер қаъри участкаларининг

давлат реестри


Фойдали қазилма конларининг ва фойдали қазилма конлари аниқланиши эҳтимоли бўлган истиқболли ер қаъри участкаларининг давлат реестри (бундан буён матнда давлат реестри деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг минерал хом ашё базасини ўзлаштириш ва янада ривожлантириш истиқболларини аниқлаш мақсадида юритилади.

Давлат реестри саноат йўсинида ўзлаштиришга тайёрланган ҳар бир кон бўйича конни геологик-иқтисодий баҳолаш натижалари ва уни ишлатиш шароитлари ҳақидаги, чиқариб олинаётган минерал хом ашё миқдори ва сифати ҳамда унинг бозор конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши зарур.

Давлат реестри фойдали қазилма кони аниқланиши эҳтимоли бўлган истиқболли ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича фойдали қазилмаларнинг чамаланаётган ресурслари (захиралари), уларнинг тахминий сифати, потенциал конни ишлатишнинг эҳтимол тутилган усуллари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ер қаъри участкасини келгусида геологик жиҳатдан ўрганишга доир тавсияларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Давлат реестридаги маълумотлар очиқ ким ошди савдолари шартларини тайёрлашда, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўғридан-тўғри музокаралар асосида беришда ҳисобга олиниши лозим.

Давлат реестрини юритиш тартиби ва уни юритувчи ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



14-модда. Фойдали қазилма конлари, фойдали

қазилма белгилари ва техноген минерал

ҳосилалар давлат кадастри


Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри ҳар бир кон бўйича асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг миқдор ва сифатини, конни ишга солишнинг кончилик-геологик, кончилик-техник, технологик, гидрогеологик ва бошқа шартларни ҳамда коннинг геологик-иқтисодий баҳоланишини тавсифловчи маълумотларни, шунингдек ҳар бир фойдали қазилма белгисига оид маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри техноген минерал ҳосилалар бўйича ҳар бир тўплаб қўйилаётган объектдаги техноген минерал ҳосилаларнинг типи ёки турини, миқдор ва сифат кўрсаткичини ҳамда уларни сақлашнинг кончилик-техник шартларини тавсифловчи маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритилади.


15-модда. Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси


Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси саноат аҳамиятига молик конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилма захираларининг миқдори, сифати ва ўрганиб чиқилганлик даражаси тўғрисидаги, уларнинг қандай жойлашганлиги, саноат йўсинида қай даражада ўзлаштирилганлиги, қанча қазиб олинаётганлиги, қанча нобуд бўлаётганлиги ҳақидаги ҳамда саноатининг қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан нечоғли таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши шарт.

Фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юритилади.


16-модда. Фойдали қазилмалар захираларини

тасдиқлаш ва геологик материалларнинг

давлат экспертизаси


Фойдали қазилма конларининг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейингина конлар саноат йўсинида ўзлаштиришга топширилиши мумкин.

Фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш фойдали қазилма конининг саноат аҳамиятини белгиловчи қидирув кондициялари асосида конни геологик жиҳатдан ўрганишнинг барча босқичида амалга оширилиши мумкин.

Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ушбу Қонун 29-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун ҳамда чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ўтказилади.

Фойдали қазилмаларнинг қидирув кондицияларини, захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.


17-модда. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш


Кавлаб олинган фойдали қазилмалар, шунингдек саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захиралари, кавлаб олиш жараёнида йўқотилган, кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёки конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини фойдали қазилмалар захиралари давлат балансига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш керак.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Кавлаб олинган ва кавлаб олиш жараёнида йўқотилган фойдали қазилмаларни ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг розилиги билан амалга оширилади.


18-модда. Ер қаъри мониторинги


Ер қаъри мониторинги ер қаъри ҳолатини ундаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ўтказиладиган кузатувлар тизимидан иборат.

Ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


III. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


19-модда. Ер қаъридан фойдаланиш турлари

Ер қаъридан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати (бундан буён матнда углеводородлар деб юритилади), бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.



20-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар


Юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчи бўлиши мумкин.



21-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик

учун ҳақ тўлаш


Ер қаъридан фойдаланиш пулликдир, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


22-модда. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари


Ер қаъри муддатли (муваққат) ва муддатсиз фойдаланишга берилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган кундан эътиборан ҳисобланади.


23-модда. Ер қаъри участкаларидан

муддатли фойдаланиш


Ер қаъри участкалари муддатли фойдаланишга:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун - уч йил муддатга;

нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун - икки йилгача муддатга берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи лицензияда белгиланган шартларни бажарган тақдирда ҳамда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек фойдали қазилма конини ишлатиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарурати бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берган органга ер қаъридан фойдаланиш муддати тугашидан камида олти ой олдин юборган аризасига биноан узайтирилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.


24-модда. Ер қаъридан муддатсиз фойдаланиш


Ер қаъри участкалари муддатсиз фойдаланишга фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо қилиш учун берилиши мумкин.


25-модда. Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал

хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш

давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари

ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши асослари

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асосидир.

Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурларида назарда тутилган геология қидирув ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш учун:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилиши;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси асос бўлади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир, давлат экологик экспертизаси ўтказишини талаб қилмайдиган ишларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


26-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқини берувчи лицензия


Тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида геологик жиҳатдан ўрганиш учун, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадлар учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асоси лицензия ҳисобланади.

Лицензия тегишли давлат органининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш учун ер участкаси берилишини кафолатловчи қарори мавжуд бўлганда берилади.

Лицензия ўз эгасининг муайян чегарадаги ер қаъри участкасидан белгиланган муддат мобайнида фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.

Ер қаъридан фойдаланишнинг бир йўла бир неча турига лицензиялар берилишига йўл қўйилади.

Лицензия:

лицензия эгаси ҳақидаги маълумотларни;

ер қаъри участкасининг номини;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлардан мўлжалланган мақсадни;

фойдаланишга берилаётган ер қаъри участкасининг дастлабки кўрсаткичларини;

ер қаъридан фойдаланиш муддатларини;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини ўз ичига олиши керак.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олишга лицензия олиш учун фойдали қазилмаларнинг аниқланган кон бўйича захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензияни очиқ кимошди савдоларида олишга бўлган устун ҳуқуқ сақланиб қолади.

Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди.


27-модда. Лицензияларни бериш


Лицензия юридик ёки жисмоний шахсга лицензия беришга ваколатли орган томонидан берилади.

Лицензияларни бериш очиқ ким ошди савдолари ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг лицензия беришга ваколатли органлар билан тўғридан-тўғри музокаралари натижалари асосида ўттиз кун ичида амалга оширилади.

Агар ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи юридик шахсларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бирлашмасига бериладиган бўлса, лицензия бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бирига берилиб, унда мазкур иштирокчи шу бирлашма номидан иш юритаётганлиги, шунингдек бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари кўрсатилади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар мустасно.

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари асосида берилади.


28-модда. Кон ажратмаси


Лицензияга мувофиқ ер қаъри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектлар барпо этиш учун майдони ва чуқурлиги чекланган участкалар кўринишида (бундан буён матнда кон ажратмаси деб юритилади) фойдаланишга берилади.

Кон ажратмаси чегараларида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият ер қаъри кимга берилган бўлса, фақат ўша фойдаланувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмалари саноат хавфсизлигини таъминлашга доир қисмида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилади.

Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш учун лицензияга мувофиқ бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланишда кон ажратмаси талаб қилинмайди, углеводородларни тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш бундан мустасно.

Фойдали қазилмалар конлари жойлашган жойларда ер участкаларининг ажратмаси кон ажратмасига мувофиқ ажратилади.

Кон ажратмаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


29-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш

шартларини ўзгартириш

Ишлатилаётган конда фойдали қазилмаларнинг ёки қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг янги турлари мавжудлиги тўғрисида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки хусусиятлари ҳақидаги, лицензияни бериш пайтда номаълум бўлган маълумотлар аниқланган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига фойдали қазилмаларнинг захираларини қайтадан тасдиқлаш учун геологик материаллар юбориши шарт.

Лицензияни берган орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори асосида ўзгартишлар киритиши мумкин.



30-модда. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқидан ўзга шахснинг фойдасига воз кечиш


Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун лицензиянинг эгаси лицензияни берган орган билан келишувга биноан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан (тўла ёки қисман) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шахс фойдасига, агар бу шахс лицензияда белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бўлса, воз кечиши мумкин.


31-модда. Ер қаъридан хўжалик ва рўзғор

эҳтиёжлари учун фойдаланиш


Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига берилган ер участкалари доирасида ўз хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун портлатиш ишларини қўлламаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиши ҳамда ер ости иншоотларини қуришни лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва ер ости иншоотларини қуриш белгиланган тартибда тақиқланиши мумкин.



32-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқлари


Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолияти натижаларидан, шу жумладан ер қаъри тўғрисида олинган геологик ва бошқа ахборотдан, шунингдек кавлаб олинган фойдали қазилмалар ёки уларнинг лицензия шартларига кўра тасарруфларида бўладиган улушидан фойдаланиш;

агар лицензияда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш технологияси юзасидан қарор қабул қилиш;

техник лойиҳалар ва кончилик ишларини ривожлантириш режаларига, шунингдек углеводород конларини ишлатиш ва ободонлаштириш лойиҳаларига белгиланган тартибда ўзгартиш киритиш;

фойдали қазилма конларини ишлатиш жараёнида фойдаланув кондицияларини қўллаш;

лицензияга мувофиқ берилган кон ажратмаси доирасида қўшимча рухсатномасиз ер қаъри геологик жиҳатдан ўрганилишини амалга ошириш;

кон ажратмаси ва белгиланган тартибда ажратилган ер участкалари доирасида ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш, шунингдек умум фойдаланишдаги объектлар ва коммуникациялардан шартнома асосида фойдаланиш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлик ишларнинг айрим турларига ёки мажмуини бажарувчиларни шартнома асосида жалб этиш;

минерал хом ашёга ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига бўлган конъюнктура ўзгарганлиги муносабати билан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ бўлганда, шунингдек лицензия берилгандагидан анча фарқ қилувчи ҳолатлар юзага келганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этиш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.



33-модда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари


Ер қаъридан фойдаланувчилар:

ер қаъри участкаси қайси мақсадда берилган бўлса, ундан шу мақсадда фойдаланиши;

ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни олиб бориш технологияси нормалари ва қоидаларига риоя этиши;

кончилик ишларини ривожлантиришнинг техник лойиҳалари ва режаларидаги, шунингдек фойдали қазилма конларини ишлатиш ва ободонлаштириш лойиҳаларидаги талабларга риоя этиши;

фойдали қазилма конларини ишлатиш, ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларни юритиши ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаши;

чиқариб олинадиган ва ер қаърида қолдириладиган асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари, шунингдек минерал хом ашёни ва техноген минерал ҳосилаларни қайта ишлаш маҳсулотлари миқдори ва сифати ҳисобини юритиши;

кавлаб олинаётганда қўшилиб чиқадиган, лекин вақтинча фойдаланилмаётган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентларни сақлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида нобудгарчилик нормативларига риоя этилишини таъминлаши;

конларнинг фойдали қазилмаларга бой участкалари танлаб ишлатилишига йўл қўймаслиги;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар захираларининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек фойдали қазилма конлари, фойдали қазилмалар белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини юритиш учун маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига тақдим этиши;

кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги ишловчилар (ходимлар) ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бехатар олиб борилишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари кўрилишини, фалокатларни бартараф этиш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаши;

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиши;

тўкинди уюмларининг ёнбағирларини ва очиқ конларнинг ён чеккаларини режалаш ёки поғоналаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлаши;

атроф муҳитни муҳофаза қилишга, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда ишдан чиққан ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириши шарт.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



34-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини

чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари


Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши мумкин:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар таъсири доирасидаги аҳоли ҳаётига ёки соғлиғига, атроф муҳитга таҳдид юзага келганда;

агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланишга киришмаган бўлса;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тақдирда;

ер қаъридан фойдаланувчи лицензиянинг асосий шартларини бузган тақдирда;

ушбу Қонуннинг 36, 37, 39, 40 ва 40-1-моддаларида назарда тутилган қоидалар бажарилмаган тақдирда.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда; ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечганда;

фойдаланишига ер қаъри участкаси берилган юридик шахс тугатилган ёки якка тадбиркорнинг фаолияти тугатилган тақдирда.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


IV. ЕР ҚАЪРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


35-модда. Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва

уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари


Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўла-тўкис бўлишини ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;

фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига ва улар жойлашган майдонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;

ер қаъридан асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;

фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнгиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;

ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазилмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;

углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;'

фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш.



36-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан

ўрганишга доир асосий талаблар


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг, қидириб топилаётган фойдали қазилма конларини, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишдаги кончилик-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шароитларнинг тўла-тўкис бўлиши;

асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлар захираларининг миқдори ва сифатини аниқлаш;

кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслардан ишлаб чиқаришда ва ерларни қайта тиклашда фойдаланиш учун ана шу жинсларнинг хоссаларини тадқиқ этиш, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиена жиҳатидан баҳолаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлишини ва сифати пасайишини истисно этувчи усул ва услубларда олиб бориш;

ер қаъридан чиқариб олинаётган тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларни уларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирини истисно этадиган тарзда жойлаштириш учун участкаларни танлаш;

фойдали қазилма конларини ишга солишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган, қидирув ишлари олиб борилган кон қазилмаларининг ва бурғиланган қудуқларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек фойдаланилмайдиган кон қазилмаларини ва қудуқларни белгиланган тартибда йўқ қилиш;

ер қаърини келгусида ўрганишда, фойдали қазилма конларини ишга солишда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмалар кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда қўлланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудаларнинг намуналари, керн, фойдали қазилма намуна нусхалари сақланишини таъминлаш.


37-модда. Фойдали қазилма конларини ишлатишга

ва минерал хом ашёни қайта ишлашга доир

асосий талаблар


Фойдали қазилма конларини ишлатиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш белгиланган тартибда тасдиқланган кончилик ишларини ривожлантириш техник лойиҳалари ва режаларига, углеводород конларини ишга солиш ва ободонлаштириш лойиҳаларига, ер қаъридан техникавий фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилма конларини ишлатиш жараёнида қидирув кондициялари қўлланилади. Конларни ишлатишнинг кончилик-геологик ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси ҳамда энергия ресурсларининг нархлари ўзгарганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган фойдаланув кондициялари қўлланилади.

Фойдали қазилма конларини ишлатишда куйидагилар таъминланиши керак:

фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг оқилона, экологик хавфсиз технологиялари қўлланилиши;

ишга солинаётган фойдали қазилма конлари ва уларга туташган фойдали қазилма конлари ҳамда ер қаъри бошқа участкаларининг кончилик ишлари олиб бориш натижасида бузилишига йўл қўйилмаслиги, ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилма захираларининг сақланиши;

конларнинг поғоналари ва ён чеккалари мустаҳкамлиги, тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг чўкиши (оғиши) махсус асбоблар билан кузатиб турилиши.

Минерал хом ашёни қайта ишлашда қуйидагилар таъминланиши керак:

фойдали компонентлар оқилона, комплекс чиқариб олинишини таъминлайдиган қайта ишлаш технологик схемаларига риоя этилиши;

қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимоти ва уларни минерал хом ашёдан ажратиб олиш даражаси ҳисобга олиниши ва назорат қилиб борилиши;

минерал хом ашёнинг технологик хоссалари ва таркиби ўрганилиши, уни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида тажриба-технология синовлари ўтказилиши;

қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотлар ва чиқиндилардан, шунингдек оқова сувлардан мумкин қадар тўлиқ фойдаланилиши;

вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар ва таркибида фойдали компонентлари бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва сақланиши.



38-модда. Қимматбаҳо металлар майда туб конларини

ишлатишнинг алоҳида шартлари


Қимматбаҳо металларнинг майда туб конларини қидиришни уларни ер ости усулида ишлатиш билан қўшиб олиб боришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.



38-1-модда. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар

усулида кавлаб олишни амалга ошириш

Тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш мақсадида ер қаъри участкалари юридик ва жисмоний шахсларга берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари ер ости кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ишларни олиб бораётганда қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг рудани фақат майдалашни ва гравитация усулини қўллаш ҳуқуқига эга.

Кимёвий реагентлар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш тақиқланади.



39-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан

боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва

улардан фойдаланиш учун ер қаъридан

фойдаланишдаги асосий талаблар


Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланиш белгиланган тартибда тасдиқланган техник лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларидан фойдаланишда чиқиндилар ва оқова сувлар зарарсизлантирилиши ёки белгиланган чегара доирасидан четга чиқмаслиги таъминланиши, шунингдек уларнинг кон қазишмаларига, ер юзасига, атмосфера ҳавосига ва сув объектларига кириб боришининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши керак.



40-модда. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ

ишлар бехатар олиб борилишини таъминлашнинг

асосий талаблари


Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бехатар олиб борилишини таъминлашнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

ишларни бажаришни махсус тайёргарлиги ва малакаси бўлган шахсларга, кончилик ишларига раҳбарлик қилишни эса - тегишли махсус маълумоти бўлган шахсларга ижозат этиш;

кончилик, бурғилаш ишларида ва бошқа ишларда банд бўлган шахсларни махсус кийим-бош, шахсий ва умумий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

хавфсизлик қоидалари талабларига, санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда экологик нормативларга мос келадиган машиналар, асбоб-ускуна ва материалларни қўллаш;

портловчи моддалар ва портлатиш воситаларидан фойдаланиш, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва сарфлаш қоидаларига риоя этиш;

ишларнинг бир маромдаги технологик тизимини таъминлаш ва хавфли вазиятларни прогноз қилиш учун зарур бўлган геологик, маркшейдерлик ишлари, бошқа. ишлар ҳамда кузатишлар мажмуини ўтказиш, аварияларни бартараф этишнинг техникавий ҳужжатлари ва режаларини ишларни бехатар олиб бориш зоналари чегараларини аниқлаштирувчи маълумотлар билан ўз вақтида тўлдириб бориш;

кон ҳавосининг ҳолатини, унинг таркибидаги кислород, зарарли ва портлаш хавфи бўлган газлар ҳамда чанглар миқдорини мунтазам назорат қилиб бориш.

Агар ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган бўлса, бундай ишларни олиб бориш тақиқланади.

Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бехатар олиб бориш учун шароитларни таъминлаш масъулияти шу ишларни бевосита амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасида бўлади.



40-1-модда. Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни

қазиб олишдаги асосий талаблар

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари таъминланиши, шунингдек давлатга, атроф-муҳитга зарар келтирилишининг ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши керак.

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



41-модда. Кончиликдаги қутқарув қисмлари

ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларининг

олдини олиш ҳамда уларни бартараф

этиш хизматлари


Ер ости кончилик ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга кончиликдаги қутқарув қисмлари, углеводород конларини аниқлаш, қидириш ва ишлатишда бурғилаш ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга эса - очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари томонидан хизмат кўрсатилиши керак.

Кончиликдаги қутқарув қисмлари тўғрисидаги, шунингдек очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



42-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган

майдонларда иморат қуриш шартлари


Аҳоли пунктлари, саноат объектлари ва бошқа объектларни жойлаштириш учун участкалар танлашда бўлғуси иморат қуриладиган участканинг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг хулосаси керак.

Алоҳида ҳолларда саноат кўламида ўзлаштиришга топширилмаган фойдали қазилма конлари (кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг конлари бундан мустасно) жойлашган майдонларда иморат қуришга, шунингдек бундай конлар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга, кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишувга мувофиқ, ер қаъридан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш имкониятлари таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда, йўл қўйилади.


43-модда. Тарихий, илмий, бадиий қимматга

ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ер

қаъри участкаларини муҳофаза қилиш

Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ноёб табиий ёки сунъий геологик жинслар, минералогик ҳосилалар, палеонтологик объектлар ҳамда ер қаъри участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб эълон қилиниши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ҳамда бу ҳақда лицензия берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.



44-модда. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи

корхоналарни ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб

олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини

тугатиш ва консервация қилиш


Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари куйидаги ҳолларда тугатилиши ёки консервация қилиниши лозим:

ер қаъридан фойдаланиш муддати тугаганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилганда;

фойдали қазилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари тўлиқ ишлатиб бўлинганда;

кон қазишмаларини, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини сув босиши ёки уларнинг вайрон бўлиши хавфи пайдо бўлиб, бунинг олдини олишнинг техникавий жиҳатдан иложи бўлмаганда ёки бундай қилиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаганда;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларидан фойдаланишга эҳтиёж қолмаганда.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш белгиланган тартибда тасдиқланган техник (технологик) лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатишда ёки консервация қилишда кон қазилмалари ва қудуқлар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳит хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтирилиши керак. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхона ёки унинг бир қисми консервация қилинган тақдирда эса, бутун консервация вақтида коннинг, кон қазилмаларининг ва қудуқларнинг сақланиши ҳам таъминланмоғи лозим.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари тугатилган ёки консервация қилинган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар геологик, маркшейдерлик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни ишлар якунланган пайтдаги ҳолатга кўра тўлдиришлари ҳамда уларни сақлаш учун белгиланган тартибда топширишлари шарт.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш жараёни охирига етказилгунига қадар ер қаъридан фойдаланиш бўйича мажбурият ва жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчининг зиммасида бўлади.



45-модда. Ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот


Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мулки ҳисобланади. Ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот мулкдори ундан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди. Ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотга бўлган мулк ҳуқуқи янги аниқланган конда фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан эътиборан бир йил давомида муҳофаза қилинади.

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда бир тизимга солиш учун белгиланган шаклда мажбурий тартибда ва бепул топширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тушаётган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотни реализация қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



46-модда. Фойдали қазилма конларини

аниқлаганлик учун тақдирлаш


Илгари маълум бўлмаган, саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма конини топган, қидириб аниқлаган, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини анча оширадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар борлигини аниқлаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пул мукофоти билан тақдирланиш ҳуқуқига эга.


47-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар

ҳуқуқларининг кафолати


Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органлари аралашувига йўл қўйилмайди.

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши керак. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи асоссиз чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши оқибатида ер қаъридан фойдаланувчилар кўрган зарар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.



48-модда. Етказилган зарарнинг қопланиши


Ер қаъридан фойдаланувчига бошқа шахслар томонидан етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши керак.

Конларнинг фойдали қазилмаларга бой участкалари танлаб ишлатилганлигида, шунингдек кон ишдан чиқишига ёки ер қаъри участкасидан келгусида фойдаланиш имкониятини қисман ёки тўла истисно этадиган шароит яратилишига олиб келган бошқа ҳаракатларда (ҳаракатсизликда) айбдор ер қаъридан фойдаланувчининг фаолияти натижасида давлатга етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан қопланиши керак.

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик натижасида давлатга, шунингдек атроф-муҳитга, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


49-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш,

ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан

давлат назоратини амалга оширувчи органлар


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


50-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза

қилиш устидан ишлаб чиқариш назорати


Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан ишлаб чиқариш назорати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геологик, маркшейдерлик ёки техник хизматлари томонидан, бу каби хизматлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда амалга оширилади.

Геологик ва маркшейдерлик хизматлари тўғрисидаги намунавий низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


51-модда. Низоларни ҳал қилиш


Кончилик муносабатлари соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


52-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 1-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2003 йил, 1-сон, 5-модда