Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Бадиий Академияси Низоми (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 131-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

131-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий Академияси

НИЗОМИ


Ўзбекистон Бадиий Академияси ўзбек халқи миллий меросининг ажралмас, нодир қисми сифатида Ватанимиз ҳудудида қадим замонлардан мавжуд бўлган жаҳон тасвирий, амалий, миниатюра санъати тарихи ва ривожига буюк ҳисса қўшган бадиий мактабларимизнинг узвий давомчисидир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Бадиий Академияси (кейинги ўринларда - "Академия") Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш хақида" 1997 йил 23 январдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган ижодий, илмий, ўқув ва ишлаб чиқариш муассасаси ҳисобланади ва миллатнинг маънавий мулки сифатида Ўзбекистон Ҳукумати ҳомийлигида фаолият юритади.


2. Академия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, амалдаги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Академия Низоми Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


4. Академия Ўзбекистон Республикасининг вазирлиги мақомига эга бўлиб, ўз фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамаси олдида хисоб беради.


5. Академия ўзининг гербли муҳри ва бошқа рамзий ашёларига эга юридик шахс ҳисобланади.


6. Академия банк муассасаларида белгиланган тартибда ўз ҳисоб-китоб ва валюта счётларини очади.



II. МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий, амалий, миниатюра санъати анъаналарини ривожлантириш, жаҳон санъати тажрибаларини ижодий ўзлаштириш.


2. Ёш авлодни миллий маданиятимизга ҳурмат ва ундан чуқур ғурурланиш туйғулари руҳида тарбиялаш.


3. Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъатининг равнақи йўлида юксак профессионал миллий бадиий ижодиётни ривожлантириш тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.


4. Ўзбек халқининг бадиий мероси, унинг жаҳон санъати тарихидаги ўрни, тараққиёт босқичлари ва замонавий йўналишлар чуқур ўрганиш ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаш, миллий мустақиллик ғояларига мос тадқиқотлар, дарсликлар, методик қўлланмалар яратиш.


5. Санъат назарияси ва амалиёти соҳасида миллий мутахассисларни тайёрлаш, таълим тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.


6. Тасвирий ва амалий санъат ижодкорларини, энг аввало, ёш истеъдодларни халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдида масъулиятли бўлиш, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш ҳамда бу ҳаракатларни рағбатлантириш.


7. Ижодкорларни, иқтидорли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда соҳа муассасаларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлашни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш.


8. Миллий санъатимизнинг келажагини белгилаб берадиган ёш истеъдодларни излаб топиш ва уларни ижодий ўстиришнинг изчил тизимини яратиш.


9. Олий, ўрта махсус ва бошланғич таълим, шунингдек, илмий педагогик кадрларни тайёрлаш соҳалари бўйича бадиий-методика ва илмий етакчилик қилиш.


10. Халқаро ижодий, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўргазма фаолияти орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, симпозиумлар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.


11. Жаҳондаги етакчи Бадиий академиялар, шу йўналишдаги ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар, жаҳон маданияти ва санъати усталари билан илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш.


12. Академия таркибидаги муассасаларнинг ташкилий, ижодий моддий-техник базаси замонавий техника ҳамда зарур анжом, жиҳоз ва материаллар билан таъминланиши учун тегишли чоралар кўриш.


13. Бу вазифаларни бажариш учун Академия:

ижодий, илмий ва ўқув-методик масалалар бўйича сессиялар, семинар ва кенгашлар ўтказади;

Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг фаолият йўналишларини белгилайди;

бадиий ижодиётнинг муҳим муаммолари ва йўналишлари бўйича тегишли бўлим, шўъба ва комиссиялар ташкил қилади;

бадиий ижодиётнинг асосий йўналишлари бўйича белгилаиган тартибда илмий ишлар, ўқув қўлланмалари, услубий ва илмий-оммабоп адабиётларни нашр қилади;

ёш, иқтидорли рассомлар, дизайнчилар, халқ усталари ва санъатшуносларга ижодий фаолиятларида ва таҳсил олишларида махсус жамғарма орқали тегишли ёрдам кўрсатади;

ҳар икки йилда бир марта тасвирий ва амалий санъат, дизайн, халқ ҳунармандчилиги, санъатшунослик соҳасидаги энг яхши асарлар учун танлов асосида Академиянинг олтин ва кумуш медалларини, дипломларини беради;

Ўзбекистондаги олий бадиий ўқув юртлари битирувчиларининг энг яхши диплом ишлари учун олтин, кумуш ва бронза медаллари, хорижий бадиий олий ўқув юртларининг битирувчилари учун эса Ўзбекистон Бадиий Академиясининг дипломларини таъсис қилади.



III. АКАДЕМИЯ ТАРКИБИ


1. Академия таркибида Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда ижодий, ўқув ва илмий йўналишлар бўйича бўлимлар, Бадиий ижодкорлар уюшмаси, махсус жамғарма, ижодий, илмий-тадқиқот, ўқув, тарғибот, кўргазма, нашр муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолият олиб боради.


Академиянинг бўлимлари


2. Академия санъат ва санъатшунослик бўйича барча фаолиятларни мувофиқлаштириб борувчи қуйидаги бўлимларга эгадир:


Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими;

рангтасвир ва графика;

ҳайкалтарошлик;

амалий безак;

дизайн;

санъат тарихи ва назарияси;


3. Академиянинг бўлимлари:

ижодий, илмий ва ўқув-методик бўғинлар ҳисобланиб, Академиянинг ҳақиқий ва фахрий аъзоларини бирлаштиради;

илмий-тадқиқот муассасалари, олий, ўрта махсус ўқув юртлари, бошланғич бадиий билим юртларидаги ўқув жараёнига академик раҳбарликни амалга оширади;

санъатнинг турли йўналишларидаги ижодий жараённинг ривожланиши ва ижод, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро алоқаларнинг кенгайишига имкон яратади.


4. Бўлим ишларига Бошқарув кенгаши раиси томонидан лавозимга тайинланадиган академик котиб раҳбарлик қилади.


5. Бўлимлар ўз фаолиятини Академия раиси тасдиқлаган маҳсус дастур ва низом асосида олиб боради.


6. Бўлимлар ўз фаолияти юзасидан Бошқарув кенгашига ҳисоб беради.


Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими


7. Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими юридик шахс мақомига эга бўлиб, республика ҳудудидаги илмий, ижодий, педагогик фаолият билан доимий шуғулланувчи аъзоларини бирлаштиради ва Академия Бошқарув кенгаши томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.


8. Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг раиси Академия раиси тавсиясига кўра Қорақалпоғистон Респубикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тайинланади ва лавозимига кўра Академия раисининг ўринбосари ҳисобланади.


Бадиий ижодкорлар уюшмаси (Мажлиси)


9. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ўз фаолиятини умумий йиғилишда қабул қилинган ва Академия раиси тасдиқлаган Низом асосида олиб боради.

Муассасалари:


10. Академия таркибига қуйидаги муассасалар киради:

- Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (ўрта махсус таълим бўғини билан);

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тасвирий ва амалий санъат лицейлари;

- Марказий кўргазма зали;

- "Хамар" халқаро алоқалар маркази;

- Бадиий кўргазмалар дирекцияси;

- махсус жамғарма;

- "Оқтош" ижод уйи;

- санъат ва халқ анъаналари маркази;

- Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи.

11. Юқорида қайд этилган ва янги ташкил этиладиган муассасалар Академия раиси тасдиқлаган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган Низомлар асосида фаолият юритадилар.


12. Академия ва унинг муассасалари қошида фаолият йўналиши Академиянинг мақсади ва вазифаларига мос бўлган, мулкчиликнинг турли шаклларидаги ижодий, илмий, ишлаб чиқариш корхона ва бирлашмалари ташкил этилади.


13. Академия, унинг муассасалари, ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ижодий илмий, ноширлик, кўргазма фаолияти билан шуғулланади, ташқи иқтисодий алоқалар ўрнатади.



IV. АКАДЕМИЯНИНГ БОШҚАРУВ КЕНГАШИ


1. Академиянинг Бошқарув кенгаши унинг юқори органи ҳисобланади.


2. Академия Бошқаруви кенгаши Академия раиси, раис ўринбосарлари, бош илмий котиб, академик-котиблар, Академиянинг ҳақиқий аъзолари, Академия таркибидаги йирик муассасаларнинг раҳбарларидан ташкил топади.


3. Академиянинг Бошқарув кенгаши:

Академия ва унинг тасарруфидаги ташкилот, бўлим иш режаларни, ҳисоботларини, тадбирларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;

Бадиий ижодкорлар уюшмаси Мажлиси ҳамда тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотлар тавсияларига асосан Академиянинг ҳақиқий ва фахрий аъзоларини сайлайди;

Академия фаолиятининг истиқболли устувор йўналишларини белгилайди, жорий вазифалари бўйича конференция, семинар, ижодий симпозиумлар, кўргазмалар тайёрлайди ва ўтказади;

ноширлик ишларини режалаштиради;

Академия тасарруфидаги бўлимлар, ташкилотлар, муассасаларни ташкил қилиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тегишли идораларга тақдим қилади;

Академиянинг Низомига зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

зарурат бўлса Академия фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.


4. Академия Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар Бошқарув кенгаши аъзоларининг рўйхат бўйича умумий сонидан учдан икки қисмининг ёқлаб овоз бериши йўли билан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Академиянинг Бошқарув кенгаши йиғилишида рўйхатдаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашиб, қабул қилинаётган қарорга кўпчилик овоз берган тақдирдагина мазкур қарор ҳуқуқий кучга эга деб ҳисобланади.


6. Юридик шахс ҳуқуқига эга илмий тадқиқот, ўқув, нашриёт ва ижодий-хўжалик ташкилотларининг рўйхатини белгилайди.



V. АКАДЕМИЯ РАИСИ


1. Академия фаолиятига раис раҳбарлик қилади. Академия раиси айни пайтда Академия Бошқарув кенгаши ва Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ҳам раиси ҳисобланади.


2. Академия раиси, унинг ўринбосари, Бош илмий котиб белгиланган тартибда Рассомлар ижодий бирлашмаси йиғилиши тавсияномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.

3. Академия раиси:

Академия Низоми талаблари, Бошқарув қарорлари барча аъзолар бўлим, ташкилот ва муассасалар томонидан бажарилишини таъминлайди;

Давлат, жамоат, халқаро илмий-ижодий ташкилотлар, ўқув юртлари ва бошқа муассасалар билан муносабатларда Академия номидан иш кўради

Академия тасарруфидаги барча бўлим, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларини шартнома асосида лавозимга тайинлайди ва вазифасидан озод қилади;

Академия фаолиятига умумий ва жорий раҳбарликни амалга оширади;

давлатнинг юқори органлари, ижодий, илмий, ўқув муассасалари ва ташкилотларида Академия номидан вакиллик қилади ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

Академиянинг тегишли бўлимлари томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган ижодий, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг ижросини назорат қилади;

Академиянинг ноширлик режаларини тасдиқлайди ва уларни амалга ошириш ишларига раҳбарлик қилади;

Бошқарув кенгаши тавсия этган мутахассислардан бўлимларнинг академик-котибларини танлайди ва тайинлайди;

Академия маблағларини тасарруф қилади ва уларнинг белгиланган тартибда сарфланиши устидан назорат юритади;

раис ўринбосарлари, Бош илмий котиб, академик-котибларнинг хизмат вазифаларини тақсимлайди.



VI. АКАДЕМИЯГА АЪЗОЛИК


1. Академия ўзининг ҳақиқий, фахрий ва хорижий аъзоларига эга.


2. Академиянинг ҳақиқий аъзолари миллий, тасвирий, амалий санъат, дизайн, санъатшунослик соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти 6илан соҳа тараққиёти учун улкан ҳисса қўшаётган, ўзбек маданияти ва санъатининг келажаги учун муносиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда катта ютуқ.ларга эришган ижодкорлар Академиянинг ҳақиқий аьзолигига сайланиши мумкин.


3. Ёши 65 дан ошган соҳа намояндалари Академиянинг фахрий аъзоси бўлиши мумкин.


4. Академиянинг фахрий аъзолари:


- Ватан ва жаҳон маданияти, санъати олдидаги юксак хизматлари учун сайланиши мумкин;

- белгиланган бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан ташқари барча имтиёзлардан фойдаланадилар.


5. Бошқа давлатларнинг жаҳон маданияти, санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшган арбоблари Академиянинг хорижий аъзолари этиб сайланишлари мумкин.


6. Академиянинг ҳақиқий ва фахрий аъзоси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бошқа давлат фуқаролигига ўзгартирган тақдирда Академиянинг хорижий аъзоси бўлиб ўзгартирилиши мумкин. Бу масала белгиланган сайлов тартибида ҳал этилади.



VII. АКАДЕМИЯ АЬЗОЛАРИНИНГ

БУРЧИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


1. Академиянинг аъзолари:

Академия раиси - Бошқарув кенгаши ва тегишли академик бўлимларнинг қарор, буйруқ, топшириқларини бажаришлари;

санъатни юксак, ёрқин ижодий ва илмий ютуқлар ҳамда кашфиётлар билан бойитишлари;

санъат ёки санъатшунослик соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши учун шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олишлари;

санъат ва санъатшунослик соҳаларига тегишли мутахассисларни тайёрлашда бевосита қатнашишлари лозим.


2. Академиянинг ҳақиқий аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Академия таркибида яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда ижодий, илмий асарлар устида ишлаш;

Академиянинг ижодий, илмий, ўқув муассасаларидаги мавжуд илмий лавозимларни танловда иштирок этмаган ҳолда эгаллаш;

ижодий, илмий асарларини тақдим этиш, чоп эттириш;

Академия Бошқарув кенгашига ижодий, илмий, ташкилий масалалар, таклифлар билан мурожаат қилиш ва муҳокамада иштироқ этиш.


3. Академиянинг ҳақиқий аъзолари академик унвонлари учун ойлик гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.



VIII. АКАДЕМИЯ АЪЗОЛИГИГА

САЙЛОВЛАР ЎТКАЗИШ


1. Академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш мазкур Низом ва белгиланган сайлов тартиби асосида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


2. Академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш ҳақидаги маълумотлар сайловлар ўтадиган кундан кам деганда уч ой олдин матбуотда эълон қилинади.


3. Ҳақиқий аъзоликка номзодлар сайлов хақидаги эълон чиққан кундан бошлаб икии ой муддатдан кечикмай тегишли ёзма тавсиянома билан бошқарув кенгашида рўйхатдан ўтишлари керақ.


4. Ҳақиқий аъзоликка номзодлар рўйхати сайловлар кунидан камида 15 кун олдин матбуотда эълон қилинади.


5. Ҳақиқий аъзоликка сайловлар Бадиий ижодкорлар уюшмаси мажлиси ва Академиянинг Бошқарув кенгашида академик бўлимлар тавсияномалари асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.


6. Ҳақиқий аъзоликка сайловларда Академиянинг ҳақиқий аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.


7. Сайловларда ҳақиқий аъзоларнинг камида 50 фоизининг овозини олган номзодлар Академия аъзолигига сайланган деб ҳисобланади. Овоз беришда Бошқарув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.


8. Ҳақиқий аъзоликка ҳозирги замон Ватан ва жаҳон санъат тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган, 65 ёшгача бўлган рассомлар, архитекторлар, дизайнчилар, санъатшунослар ва халқ, усталари сазовор бўладилар.


9. Давлат, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар, маданият ва санъат соҳасидаги олий ўқув юртлари Академиянинг ҳақиқий ва фахрий аъзолигига номзодлар кўрсатишлари мумкин.


10. Академия аъзолари ҳар йили ўзларининг ижодий, илмий педагогик фаолиятлари ҳақида Академия Бошқарув кенгашида, йўналиш академик бўлимларида ҳисобот берадилар.


11. Академиянинг дастлабки ҳақиқий, фахрий ва хорижий аъзолари Бадиий ижодкорлар уюшмаси Мажлиси тавсиялари асосида Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.



IX. АКАДЕМИЯ ҲУҚУҚЛАРИ


Академия ўз мақсади ва вазифаларини амалга оширишда:


1. Тасарруфидаги барча мулкка эгалик қилади ва уларда белгиланган тартибда фойдаланади.


2. Ўзбекистонда ва чет элларда бадиий, ижодий кўргазмалар ташкил қилади ва миллий санъатимизни кенг тарғиб этади.


3. Ўзбекистоннинг етук рассомлари асарларини, халқ усталарининг буюмларини, ноёб дурдоналарини сақлаш ҳамда республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда кўргазмалар ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олади ва санъат, санъатшунослик соҳасида ижодий, илмий асарлар яратиш учун буюртма беради.


4. Белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга оширади, рассомлар, халқ усталари ва дизайнчиларнинг ижодини ҳамда санъатшунослик муаммоларини ёритувчи ойлик махсус бадиий журнал чоп этади.


5. Академия ходимлари ва таклиф этилган мутахассисларнинг турар жой ва маиший шароитини яхшилаш ҳамда Низомда белгиланган ижтимоий ва бошқа вазифаларни ҳал этиш масалалари юзасидан давлатнинг тегишли муассасаларига мурожаат қилади.


6. Хўжалик фаолияти ва капитал қурилишни олиб бориш мақсадида Академиянинг тегишли ишларини ташкил этади.


7. Амалдаги тартиблар доирасида Ўзбекистондаги ва хориждаги тегишли аукционларда қатнашади.


8. Барча олган мажбуриятлари бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.


9. Академия ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва ишлаб чиқарилаётгвн маҳсулотларга, иш ва хизматларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ривожланиш истиқболларини белгилайди.


10. Академия шартномалар тузишда, турли шартларни белгилашда, хўжалик алоқаларини ўрнатишда, агар бу амалдаги қонунларга зид бўлмаса, батамом мустақилдир


11 Академия ўз фаолиятини амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик асосида:


- зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа шахобчалар, бўлим-ташкилотлар, корхоналар ташкил этиш;

- турли мол-мулк, иншоотлар, биноларни қуриш, сотиб олиш, сотиш, ижарага бериш ва олиш, ажратиш;

- қонунга зид бўлмаган турли олди-сотди битимларини амалга ошириш;

- ўз мол-мулки ва қонуний олинган бошқа турли мол-мулк билан исталган хўжалик субъектларининг фаолиятида иштирок этиш;

- белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, маблағларини, мулкий ҳуқуқларини, интеллектуал бойликларини жалб этиб, улардан фойдаланиш;

- Ўзбекистонда ва хорижда ўз ҳисоб-китоб счётига эга бўлган бўлимларини очиш;

- тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойдадан мустақил равишда фойдаланиш;

- белгиланган тартибда қўшма корхоналар ва чет эллик шериклар билан ташкилотлар, корхоналар ташкил этиш ва уларни ишлатиш ҳуқуқларидан фойдаланиш.



X. АКАДЕМИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ


1. Академия фаолиятининг иқтисодий асосини унга давлат томонидан ажратиладиган маблағлар, доимий фойдаланишга берилган асосий воситалар (фондлар) ва бошқа мол-мулк ташкил этади.


2. Академия унга ўз мулки сифатида ёки вақтинча фойдаланиш учун берилган давлат фондлари, бошқа мол-мулклардан давлат топшириқлари асосида ва амалдаги қонунлар доирасида фойдаланади.


3. Академияга тегишли бино, иншоот ёки бошқа асосий воситаларни унинг рухсатисиз ёки амалдаги қонунчиликка зид равишда олиб қўйиш ва уларга ўзгаришлар киритиш, тегишли ер майдонларида ишлар олиб боришга йўл қўйилмайди.


4. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Академиянинг асосий молиявий манбаи ҳисобланади. Фундаментал тадқиқотлар, ижодий лойиҳалар учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар алоҳида сатр билан қайд этилади ва муассасаларга аниқ мақсадли йўналтирилиши таъминланади.


5. Илмий тадқиқотларни рағбатлантириш турли давлат, жамоатчи ва хусусий жамғармалардан ажратилган ёки турли шартнома, контракт, аҳдлашувлар асосида олинган маблағлар Академия мулки ҳисобланади, улардан фойдаланиш Академия ихтиёридадир.


6. Академия тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар ўз ихтиёридаги асосий воситалар, иншоотлар ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланадилар


7. Бошқарув кенгаши Академия мулки ва маблағларидан фойдаланиш, ўз тасарруфидаги муассаса, бўлим ва ташкилотлар ўртасида тақсимлаш тартибларини амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу Низом асосида белгилайди.


8. Академия ва унинг давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассасалари ўз Низомлари асосида қўшимча хўжалик фаолиятларини ташкил этиб, олинган даромад (фойда)дан мустақил равишда фойдаланишга ҳақлидирлар.


9. Академиянинг хўжалик ҳисобидаги мустақил ташкилотларининг ўз хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини олинган даромад (фойда)лар ҳисобига амалга оширадилар.



XI. ТУГАТИЛИШИ


Академия Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ва тугатилади.



















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск