язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2003 й. 409-сон "Қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2003 й.

N 409



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ҲИСОБОТНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш, бирхиллаштириш ва маълумотларни қисқартириш ҳисобига бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи ягона ҳисобот тизимини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг капитал қурилишда ҳисоботларнинг иловага мувофиқ шаклларини бирхиллаштириш ва қисқартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қиймат кўрсаткичлари таққосланишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда асосий сармояга ва қурилиш ишларига инвестициялар бўйича нархлар индексларини ҳисоблаб чиқиш методикасини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

қурилиш соҳасидаги давлат статистика ҳисоботини мазкур қарорга иловага мувофиқлаштирсин ва унинг 2004 йил 1 январдан бошлаб олиб борилаётган статистика ишлари амалиётига киритилишини таъминласин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қурилиш соҳасидаги идоравий статистика ҳисоботининг амалдаги шаклларини уларнинг бозор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда уларни тартибга солиш ёки бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

2003 йил 1 декабргача иловада келтирилган статистика ҳисоботи шакллари ва уларни тўлдиришга доир йўриқномаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


4. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, бошқа хўжалик бирлашмалари қурилиш ихтисослигидаги корхоналар ва ташкилотлар учун бошқарувнинг барча даражаларида қонун ҳужжатларида ва мазкур қарорда назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот шакллари жорий этилишига йўл қўймасинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 сентябрдаги

409-сон қарорига

ИЛОВА



Капитал қурилишдаги статистика

ҳисоботининг бирхиллаштириладиган

ва қисқартириладиган шакллари

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Статистика ҳисоботи

шаклларининг номи


Шаклнинг

тартиб рақами



Даврийлиги


Киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. ҲИСОБОТЛАРНИНГ ТУГАТИЛАЁТГАН ШАКЛЛАРИ

1.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар тўғрисида


2-инвест (қисқача)

ойлик


2.

Ижтимоий соҳа айрим объектларини ишга тушириш тўғрисида


2-қурилиш

чораклик


3.

Пудрат шартномаси тузишнинг бориши тўғрисида


1-КС (шартнома)

йилда

2 марта


4.

Бажарилган ишларни қабул қилиб олиш далолатномаси


2-шакл

ойлик


5.

Бажарилган ишлар ва харажатлар тўғрисида маълумотнома


3-шакл

ойлик


II. ҲИСОБОТЛАРНИНГ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИГАН, БИРХИЛЛАШТИРИЛАДИГАН

ВА ЯНГИДАН КИРИТИЛАДИГАН ШАКЛЛАРИ

1.

Якка тартибда қурилган уй-жой биноларини ишга тушириш тўғрисида


1-ЯТУЖҚ

йиллик

Сақланиб қолади

2-3.

Номолиявий активларга киритилган инвестициялар тўғрисида


2-инвест

чораклик

йиллик


Шакллар мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармони қоидаларига ва Фармонни бажариш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларига мувофиқ ёзилади


4-5.

Объектлар, қувватларни ишга туши-риш ва улар қурилишида асосий капи-талга киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида


1-қурилиш

чораклик

йиллик


6.

Жисмоний шахслар томонидан олиб борилаётган объектлар қурилиши тўғрисида


1-ЖҚ (шошилинч)

чораклик

7.

Ижтимоий соҳа объектларининг ишга туширилиши ва қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида


1-КС

йиллик

Шакллар мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармони қоидаларига ва Фармонни бажариш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларига мувофиқ ёзилади


8.

Қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида


1-КС

ойлик

9.

Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати тўғрисида


4-КС

йиллик

10.

Тугалланмаган қурилишлар аҳволи тўғрисида


8-КС

ойлик

11.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга киритилган инвестициялар тўғрисида


18-КС

йиллик

12.

Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар, конструкциялар ва ускуналар нархи тўғрисида (молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича тақдим этилади)


9-КС

ойлик

Янгидан киритилмоқда

13.

Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-фактура



ойлик

2 ва 3-шакллар ўрнига янгидан киритилмоқда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 154-модда.