язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2000 й. 145-сон "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2000 й.

N 145



"ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ" ТОШКЕНТ

МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ("Тошкентуйжойинвестқурилиш")ни тугатиш тўғрисида" 2000 йил 11 апрелдаги ПФ-2572-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри қурилиш ташкилотларининг бозор шароитларида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг мустакқллигини кенгайтириш ва қурилиш хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорацияси бўйича тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясини тугатиш, шунингдек, мажбуриятлар ва ҳуқуқий ворислик масалаларини хал этиш ишлари ташкил қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда амалга оширсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ("Тошкентуйжойинвестқурилиш")ни тугатиш тўғрисида"ги Фармонига биноан тугатилаётган корпорация таркибидаги пудрат қурилиш трестлари ва ташкилотлари, саноат ва Транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи мустақил юридик шахслар ҳисобланиши амал қилиш учун кабул қилинсин ҳамда пудрат ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш юзасидан тендерларда мустақил равишда қатнашишга хақлидирлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, тугатилаётган "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси таркибига кирган ҳамда устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари билан биргаликда давлатга тегишли акциялар пакетини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ бўлган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати ва акциялар миқдори тўғрисидаги таклифни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Тугатилаётган "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси таркибига кирган пудрат қурилиш трестларига 2000 йилнинг биринчи ярим йиллиги охиригача бошкарувнинг ортиқча ва бир-бирини такрорловчи бўғинларини, кам қувватли бўлинмаларни тугатган, ишлаб чиқариш ва маъмурий майдонларни бўшатган ҳолда "трестмайдон" бошқарув тузилмасига ўтиш тавсия қилинсин.


7. Кўрилаётган объектларни бюджетдан молиялаш ҳисобига кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил мобайнида Тошкент шаҳрининг пудрат ташкилотлари томонидан бажарилаётган қурилишни маблағ билан узлуксиз ва мақсадли таъминлаш механизмини тажриба тариқасида синаб кўришни амалга оширсин, бунда:

буюртмачи, пудрат ташкилоти ва бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган объектлар қурилишини кафолатли узлуксиз маблағ билан таъминловчи банк ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши;

пудрат ташкилотлари томонидан бошқа қурилишлар бўйича кредиторлик қарзларни тулаш учун олинган маблағларни жалб қилмасдан қурилишларни маблағ билан мақсадли таъминлаш учун буюртмачилар ёки алоҳида йирик объектлар бўйича илова ҳисоб рақамлари очиш назарда тутилсин.

Қилинган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.


8. "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармонининг 3-бандини сўзсиз бажариш мақсадида сертификат уй-жойларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини Тошкент шаҳрини ривож-лантиришнинг шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат ташкилотлари ўртасида фа-кат тендер (танлов) асосида амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қушимчалар тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда бошкарувнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида" 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 1 ва 2-илозалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.