язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.11.1999 й. 492-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 8 ноябрдаги

492-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон  Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик соҳасидаги фаолиятни, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни Ўзбекистон Республикаси  қонун ҳужжатларида бедгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва фуекционал бошқаришни ўз ваколатлари доирасида амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органи ҳисобланади.


2. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва мазкур Низомга  амал қилади.


3. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ўз фаолиятини республика бошқарув ва бошқа органлари ҳамда жойлардаги ҳокимият, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

"Давархитектқурилиш" қўмитасига қарашли соҳада иш кўрувчи  давлат унитар корхоналари ва ташкилотлари  "Давархитектқурилиш" қўмитаси  ихтиёрида бўлади.


4. "Давархитекқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ва бўлимлари (бошқармалари), экспертиза ва давлат архитектура-қурилиш назорати ваколатли органлари қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектурани бошқариш соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ягона тизими ташкил этади.


5. Қуйидагилар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

5.1. Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини ислоҳ қилиш, давлат бошқарувининг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш, бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича давлат сиёсатини ўтказиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

5.2. Қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини ташкил этиш.

5.3. Инвестиция жараёнларини самарали бошқариш масалалари  бўйича жаҳон тажрибасини  ўрганиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, янги техника ва технологияларни, қурилиш материаллари ва қурилиш-монтаж ишларининг илғор турларини қўллаш сабабларини асослаш.

5.4. Қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик ва лойиҳалаш фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат нормалари ва стандартлари мониторинги ва уларни ишлаб чиқиш, давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш.

5.5. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини режалаштириш ва уларда иморатлар қуриш нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши таъминлаш, уларнинг архитектура-режалаштириш ва архитектура-бадиий сифатини яхшилаш, қимматли архитектура-шаҳарсозлик меросини сақлаб қолиш, архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш.

5.6. Нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш, қурилишда шартномавий муносабатларнинг аҳамиятини ошириш.

5.7. Лойиҳалаштириш, қуриш ва қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда давлат шаҳарсозлик интизомига, нормалар ва стандартларга  риоя этилишини  назорат қилиш, қурилиш сифатини назорат қилиш, архитектура-шаҳарсозлик, лойиҳа ва лойиҳа-тендер ҳужжатлари экспертизасини ўтказиш.

5.8. Қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида хусусийлаштириш жараёнлари чуқурлашишига, хусусий фирмалар ташкил этилишига, ўрта ва кичик корхоналар, инжиниринг, консалтинг, аудиторлик, суғурта тармоқлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа ташкилотлари ривожланишига кўмаклашиш.


6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

6.1. Инвестиция фаолияти, қурилиши, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда республика Ҳукуматига киритади.

6.2. Қурилиш соҳасидаги ишларнинг аҳволини комплекс техник иқтисодий таҳлил қилади, тармоқни ривожлантириш тамойилларини ўрганади ва қонуниятларни умумлаштиради, қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсати асосларини ишлаб чиқади.

6.3. Бюджет, ижтимоий ва кредит сиёсати, капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш, туналланмаган қурилиш ҳажмларини қисқартириш масалалари бўйича республика қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади.

6.4. Манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва жойлардаги давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ҳамда ҳокимият органлари билан биргаликда бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш тармоғининг таркибий, техник ва иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди.

6.5. Қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик, қурилиш материаллари саноати соҳасида давлат нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш, тасдиқлаш, ишга тушириш ва қайта кўриб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини келишиш ва экспертиза қилиш тартибини белгилайди.

6.6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика мақсадли дастурларининг шаҳарсозлик бўлимларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини ва республика бюджети лойиҳасига таклифлари ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади.

6.7. Ягона илмий-техника сиёсати ўтказилишини таъминлайди, тармоқни ривожлантириш концепциясини, мақсадли илмий-техника дастурларини ишлаб чиқади, архитектура ва шаҳарсозлик, лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида фанни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белнилайди, янги истиқболли қурилиш материаллари, конструкциялари ва технологиялари яратишга доир илмий-тадқиқот ишланмаларини мувофиқлаштиради.

6.8. Архитектура, қурилиш, шаҳарсозлик, қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, муҳандислик асбоб-ускуналари бўйича смета нормалари, республика стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

6.9. Қурилишда, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари саноатида бошқарув ва смета билан норма-лаштиришнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш ишларини ташкил этади, қурилишда ҳамда конструкциялар, деталлар ва буюмлар ишлаб чиқаришда риоя этилиши мажбурий бўлган марказий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган капитал қурилишдаги асосий қурилиш материаллари сарфи нормаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

6.10. Республиканинг жойлардаги манфаатдор бошқарув ва ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорликда шаҳарсозлик, лойиҳалаштириш ва муҳандислик изланишлари соҳасида гидроқурилиш нормативлари ва қоидалари ишлаб чиқилишини, шунингдек, ҳудудлар ва яшаш жойларида фуқаро мудофааси бўйича муҳандисли-техник тадбирларни амалга оширади, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тасдиқлайди ва чиқаради.

6.11. Қурилишда, қурилиш маткриаллари саноатида бозор инфратузилмасини барпо этишнинг иқтисодий шарт-шароитларини такомиллаштиришга  доир таклифларни тайёрлайди, қурилиш маҳсулотига нархлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга ошириладиган оммавий қурилиш объектлари қийматини белгилайди.

6.12. Ҳудудларнинг табий-иқлим, демографик, миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уй-жойлар ва жамоат биноларининг кўп марталаб қўлланиладиган намунавий лойиҳа ечимларини, мақсадли, минтақавий ва экспериментал лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

6.13. Республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат буюртмачиси функциясини белгиланган тартибда таъминлайди, ушбу дастурларнинг илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишлари бўлимларини шакллантиришда ва амалга оширишда ҳамда давлат эҳтиёжлари учун қурилиш объектлари рўйхатини шакллантиришда қатнашади, уларнинг барпо этилишини назорат қилади.

6.14. Қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш материалллари саноати соҳасида нормалар ва қоидалар, давлат стандартлари саноати соҳасида нормалар ва қоидалар, давлат стандартлари ва йуриқномалар ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларни амалга киритади ҳамда чиқаради, тушунтиришлар беради, уларга риоя этилиши ва қўлланилишини назорат қилади.

6.15. Марказлаштирилган манбалар ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган илмий-тақиқот ва лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилиши стратегиясини шакллантиради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.

6.16. Қурилишнинг смета қийматини аниқлашнинг асосий принципларини ишлаб чиқади, смета-меъёрий база ва моддий ресурслар сарфи меъёрий кўрсатқичлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, шунингдек республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган қурилиш бўйича буюртмачи-қурувчи хизмати харажатларига маблағлар сарфи устидан назоратни амалга оширади.

6.17. Тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда, уларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқишда, республика аҳамиятига эга бўлган музейлар ва меъморий объектлар барпо этилишида қатнашади.

6.18. Фавқулодда вазиятлар минтақаларида ҳалокат-тиклаш ишларини мувофиқлаштиришда қатнашади, қурилаётган ва фойдаланилётган бинолар ва иншоотлар ҳалокати сабабларини текшириш тартибини тасдиқлайди.

6.19. Қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида акциядорлик жамиятларининг давлат мулкчилигига бириктирилган акцияларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида таклифлар тайёрлашда қатнашади.

6.20. Капитал қурилишда давлат харидлари тизимини, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, ишлар ва хизматларни бажарувчиларни, моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларни ҳамма жойда танлов (тендер) бўйича танлашни жорий этишни, шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш, пудрат шартномасини бажаришда мажбуриятлар бажарилиши таъминланиши учун масъулиятнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш ишларини ташкил этади.

Пудрат савдолари ўтказилишига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади, уларни тайёрлаш ва ўтказиш тартибини назорат қилади, тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

6.21. Қурилиш ишлаб чиқаришида шартномавий нархлар ва тарифлар шакллантирилишига доир услубий тавсияларни ишлаб чиқади, нарх сиёсатини ва қурилиш маҳсулотига нарх белгилашни прогнозлаштиради.

6.22. Қурилишнинг техник жаражаси ва индустрлаштирилишини ошириш, қурилишда комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, ишлар сифатини яхшилаш, ресурсларни тежаш, _6урилишда материаллар ва меҳнат сарфини  камайтириш, қурилиш материалларини  лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.

6.23. Қурилиш лойиҳаларининг белгиланган тартибда комплекс давлат экспертизаси ўтказилишини таъминлайди, тўлиқ ёки қисман давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва техника билан қайта жиҳозланиши бўйича лойиҳаларни, "Давархитектқурилиш" қўмитаси  давлат буюртмачиси бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди.

6.24. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини режалаштириш, уларнинг бош режалари схемалари ва лойиҳалари, бошқа архитектура-режалаштириш ҳужжатлари, ҳудудларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилишнинг қўриқлаш зоналари ва схемалари лойиҳалари, сейсмик микрорайонлаштириш харитлари ишлаб чиқилишини назорат қилади ва ташкил этади.

6.25. Ер, уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига, аҳоли яшаш жойлари ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишига риоя этишни назорат қилади.

6.26. Капитал қурилиш эҳтиёжлари учун илғор технологиялар, асбоб-ускуналар, приборлар, машиналар, механизмлар ва анжомлар жорий этилиши бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш ишларини ташкил этади.

6.27. Давлат шаҳарсозлик кадастри, объектларни техник хатлаш, шаҳарсозлик фаолияти объектлари мониторинги юритилишини илмий-услубий таъминлашни ташкил этади.

6.28. Қурилиш учун муҳандислик изланишлари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади, капитал қурилиш учун комплекс муҳандислик изланишларининг давлат фонди шаклланиши ва юритилишини ташкил этади.

6.29. Қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати корхоналари томонидан қурилиш ва ишлаб чиқилаётган маҳсулот сифати устидан давлат назоратини амалга оширади, қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказади, қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари, стандартлар ва техник шартлар бузилган, тасдиқланган лойиҳа ечимларидан четга чиққан ҳолда зарур лойиҳа ҳужжатларисиз амалга оширилаётган қурилишга белгиланган тартибда молиявий жазолар беради, маҳсулот ишлаб чиқарилишини тақиқлайди, объектлар қурилишини тўхтатиб қўяди.

6.30. Шаҳарсозлик интизомига, объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, зарурият бўлганда материалларни тартибни бузишда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширади.

6.31. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳалаштириш, муҳандислик изланишлари, экспертиза, қурилиш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини аттестациядан ўтказади, сертификатлар ва лицензиялар беради.

6.32. Ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки тегишли органларга киритади.

6.33. Қурилишни лойиҳалаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш масалаларини ҳал этишда қатнашади.

6.34. Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари, шу жумладан чет элда ишлаб чиқарилган материаллар ва буюмларни сертификатлайди, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар харид қилиш масаларини ҳал этишда қатнашади ҳамда объектлар қурилиши учун хорижий фирмалар жалб қилинишининг мақсадга мувофиқлигини кўриб чикади.

6.35. Қурилиш, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий-техник  ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади, ушбу соҳасидаги халқаро ҳамкорликда қатнашади, хорижий фирмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда маҳаллий корхоналар ва ташкилотларга кўмаклашади.

6.36. Қурилиш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари саноати соҳасида статистика ҳисоботини асосий фондларини қайта баҳолаш бўйича таклифлар тайёрлайди.

6.37. Ўз ваколати доирасида архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади, шунингдек, қурилиш комплекси кадрларини ўқитади, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади.

6.38. Республика ва минтақавий кўргазма-ярмаркалар ўтказишни ташкил этади, улар ишида қатнашади, қурилишда кўргазма ишини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларида услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади.

6.39. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ "Давархитектқурилиш" қўмитасига юкланган бошқа ваколатларни амалга оширади.


7. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

7.1. Қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида муҳим халқ хўжалиги муамолларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш. Материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларнинг ходимларини, шунингдек, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

7.2. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, концернлар ва уюшмаларда, илмий-тадқиқот муассасаларида, лойиҳалаш, қидирув, қурилиш ташкилотларида ва корхоналарда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқотлар дастурлари бажарилишини, лойиҳалаш ва қурилишнинг техник даражасини, ишларни стандартлаштириш ва сертификатлаш ишлари ташкил этилишини, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари, ишлаб чиқарилаётган қурилиш конструкциялари, буюмлари ва материаллари сифатини, шунингдек, қурилиш техкникасидан фойдаланиш самардорлигини текширишни белгиланган тартибда ўтказиш, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари ва уларга қарашли ташкилотлар раҳбарларининг ушбу масалалар бўйича ахборотлари ва хабарларини эшитиш, текширишлар, ахборотлар ва хабарлар натижалари бўйича тегишли қарорлар қубул қилиш;

7.3. Материалларни объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва қурилиш тугалланмаган объектларни фойдаланишга топшириш статистика ҳисоботидан чиқариш учун статистика органларига бериш;

7.4. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг, шунингдек, уларга қарашли ташкилотларнинг қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича қонун ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

7.5. Ўз фаолияти учун зарур бўлган статистика ахборотини статистика органларидан олиш;

7.6. Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган янги технологияларни ва архитектура-лойиҳа ечимларини жорий этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар, уюшмалар ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш.


8. "Давархитектқурилиш" қўмитаси қурилиш соҳасида илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилган ягона техника сиёсати ўтказилиши, шаҳарсозлик, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларнинг архитектура қиёфаси яхшиланиши, лойиҳа-смета ишлари такомиллаштирилиши, лойиҳалаш ва қурилиш ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган фаннинг ривожлантирилиши учун жавоб беради.


9. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган  қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжжалик бошқаруви бошқа органлари, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


10. "Давархитектқурилиш" қўмитаси зарур ҳолларда республиканинг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади ва қўшма меъёрий ҳужжатлар чиқаради.


11. "Давархитектқурилиш" қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Раис бошчилик қилади.


12. "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазиваларни Раис тақсимлайди.


13. Раис "Давархитектқурилиш" қўмитасига юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишда раис ўринбосарларининг, Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги жаражасини белгилайди.


14. "Давархитектқурилиш" қўмитаси Раиси:

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси  ишини ташкил этади;

- Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида "Давархитектқурилиш" қўмитаси ходимлари, шунингдек "Давархитектқурилиш" қўмитасига қарашли корхоналар ва ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган қарорлар, фармойишлар ва буйруқлар чиқаради;

- Давлат ҳокимияти органларида, шунингдек халқаро ташкилотларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси номидан вакиллик қилади;

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси фаолияти масалалари бўйича Ўзбекистон Респубилкаси қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси киритади;

- "Давархитектқурилиш" қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган давлат хизматчилари ва ходимларини, қурилиш соҳаси ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлаш учун Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тақдим этади;

- белгиланган тартибда идоравий мукофотларни тасдиқлайди, ушбу мукофотлар тўғрисидаги низомни ва уларнинг тавсифини тасдиқлайди, қурилиш, қурилиш материаллари саноати соҳасида меҳнат қилаётган ходимларни тармоқ фахрий нишонлари ва фахрий ёрлиқлари билан мукофотлайди;

- "Давархитектқурилиш" қўмитасига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уставлари (низомлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари билан контрактларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузади, ўзгартиради ва бекор қилади;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда "Давархитектқурилиш" қўмитаси ходимларини хизмат сафарларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборади;

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини ўз ваколати доирасида ҳал этади;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Қўмитада Раис (хайъат раиси) ва лавозимлари бўйича раис ўринбосарлари ҳамда Қўмита ва унинг таркибий бўлинмаларининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳаъат тузилади.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси  хайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


16. Қўмита ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасидаги архитектура ва шаҳарсозлик даражасини оширишга, капитал қурилишда илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга, қурилишни такомиллаштиришга қаратилган ягона илмий-техника сиёсатини ўтказишнинг асосий масалаларини ҳамда Қўмита фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, "Давархитектқурилиш" қўмитаси тизимидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш масалаларини, муҳим қарорлар, буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари Қўмита Расининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Раис билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасига маълум қилган ҳолда ўз қарорини ҳаётга  жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


17. "Давархитектқурилиш" қўмитасида архитектура, шаҳарсозлик ва капитал қурилишда илмий-техника тараққаиётининг муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини кўриб чиқиш ва излаш учун илмий-техника кенгаши тузилади. Илмий-техник кенгашига Қўмита раиси бошчилик қилади. Кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари илмий-техника кенгашида ишлашга жамоатчилик асосида жалб қилинишлари мумкин.

Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш ҳудудий давлат органлари, Давлат экспертизаси бош бошқармаси, Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари, Пудрат савдо (тендер)ларини ташкил этиш бошқармаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси тузилмасига киради, "Давархитектқурилиш" қўмитаси улар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура  ва қурилиш бош бошқармалари, таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳамда тегишли таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Раиси томонидан қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошкармаларининг штат жадвалини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда молия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


18. Қўмита марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Раис белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси марказий аппарати харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бошқаруви учун назарда тутилган давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


19. "Давархитектқурилиш" қўмитаси марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги  низомлар ва уларнинг штатдаги ходимлари сони, улар молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган кейин, Раис томонидан тасдиқланади. Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси ва Давлат экспертизаси бош бошқармаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


20. "Давархитектқурилиш" қўмитаси Ўзбекистон Республикси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда журналлар, газеталар таъсис этади ва нашр қилади ҳамда радио ва телевидениеда мавзулар дастурлари шакллантирилишини таъминлайди.


21. "Давархитектқурилиш" қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкларда ҳисобрақамларига эга бўлади.