язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.1999 й. 492-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомни ва унинг тузилмасини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.1999 й.

N 492



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА УНИНГ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Ўздавстандарт" маркази қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялари сертификатлаш функцияларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси ("Бошдавархитектқурилишназорат") таркибида қурилишда стандартлаштириш ҳамда қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни сертификатлаш бошқармасини ташкил этисин;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вилоятлари Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари таркибида Қурилишда стандартлаштириш ва қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни сертификатлаш марказлари ташкил этсин;

Бошқарма ва Қурилишда стандартлаштириш ва қурилиш маткриаллари, буюмлар ва конструкцияларни сертификатлаш марказлари  томонидан кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлардан амалга оширсин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси ("Бошдавархитектқурилишназарат") тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир хафта муддатда Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг тузилмасини тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда тегишли Архитектура ва қурилиш ҳудудий бош бошқармаларининг тузилмасини тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин: "тобе эксперт ташкилотлар ва мустақил фирмалар томонидан қурилиш, реконструкциялар учун бериладиган эксперт хулосалар сифатини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш".


7. Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилишназорат") қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 30 августдаги 441-сон қарори 2-бандининг охирги хатбошидаги "шаҳар (туман)лар ҳокимлари" сўзлари "шаҳар (туман)лар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитекқурилиш") қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 30 августдаги 441-сон қарорига 1, 2 ва 3-иловалар, шунингдек, ушбу қарор 3-бандининг иккинчи хат боши;

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 декабрдаги 580-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низом;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1995 йил 18 сентябрдаги 363-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси тўғрисидаги ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 26 январдаги  19-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                       И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 63-модда.