язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш Тартиби (ЎзР ВМ 20.08.1999 й. 397-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 20 августдаги

397-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиши тугалланмаган объектлар ва

асосий фондлар қурилишини вақтинча

тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг мазкур тартиби (кейинги ўринларда  Тартиб деб аталади) "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг ягона қоидаларини белгилайди.


2. Мазкур Тартибга риоя қилиш инвестиция жараёнининг барча қатнашчилари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг тегишли органлари учун ўз ваколатлари доирасида мажбурийдир.


3. Мазкур Тартибда қўлланилган асосий атамалар:


вақтинча тўхтатиб қўйиш - қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий фондларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари комплекси;


тугалланмаган қурилиш - қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги ишлаб чиқариш харажатлари;


асосий фондлар (воситалар) - узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) давомида ишлатиладиган ҳамда ижарага бериш учун ҳам фойдаланиладиган моддий активлар;


дастлабки қиймат - асосий фондлар (воситалар)ни сотиб олиш учун амалдаги харажатлар, шу жумладан, уларни келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш харажатлари, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек, асосий фондларни ишчи ҳолатига келтириш билан боғлик ҳар қандай бошқа харажатлар;


қолдиқ қиймат - асосий фондларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига мувофиқ жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган дастлабки қиймати.



2. ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ


4. Қуйидагилар вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин:

қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки улар қурилиши учун бундан кейин маблағ қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда;

асосий фондлар  техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки улардан ишлаб чиқариш мақсадларида 3 ойдан ортиқ муддатга фойдаланиш зарурати бўлмаганда.


5. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор:

а) қурилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига мувофиқ бюджет маблағлари ва банкларнинг кредитлари, шунингдек, ҳукумат кафолатлари остида хорижий кредитлар ҳисобига олиб борилаётган объектлар бўйича;

қурилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида олиб борилаётган объектлар бўйича;

замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган асосий фондлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг туталланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондлари бўйича;

б) мулкида давлат улуши бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

в) маблағ билан таъминловчи банкнинг хулосаси бўлган тақдирда асосий фондлар бўйича мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.


6. Қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги таклиф:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ва маблағ билан таъминловчи банклар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг худудий органлари билан келишган ҳолда таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналар бўйича Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда ва маблағ билан таъминловчи банкнинг хулосаси мавжуд бўлганда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.


7. Таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида асословчи ҳужжатлар билан биргаликда киритилган илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг худудий органлари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Илтимосномага консервация қилиш зарурлигини асословчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар) ҳамда консервация қилинадиган тугалланмаган қурилиш объектлари ва (ёки) асосий фондлар рўйхати илова қилинади, бунда муддатлари тамом бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари ва улар бўйича эскириш тўлиқ ҳисобланган асосий фондлар алоҳида ажратиб кўрсатилади.

Консервация қилиш Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таклифига кўра таркибий ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи даври учун амалга оширилади.

8. Қурилишни  вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки корхона раҳбари қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва сақланишини таъминлаш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатлари, шунингдек, ушбу объектлар, асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланиши учун жавобгар ташкилот белгилаб қўйилади.


9. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:

қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича  пудратчи билан биргаликда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида далолатнома, унда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш санасида объектларда бажарилган иш ҳажмоларининг смета қиймати кўрсатилади, қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва бошқа объектлар қурилишига бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади.

Асосий фондлар бўйича  қурилишни вақтинча тўхтаб қўйиш тўғрисида далолатнома, унда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш санасига объектларда бажарилган иш ҳажмларининг смета қиймати кўрсатилади, қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва бошқа объектлар қурилишга бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар  ва материаллар ведомости илова қилинади (2-илова)*. Кўрсатиб ўтилган далолатномалар ва ведомостлар мустақил аудиторлик фирмаси билан биргаликда тузилади;

Қурилиш вақтинча тўхтатиб қўйилган қурилиши тугалланмаган объектлар  ва асосий фондлар, уларнинг конструктив элементлари, монтаж қилинмаган асбоб-ускуналари ва фойдаланилмаган материаллар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати (3-илова)*. Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича кўрсатиб ўтилган рўйхат лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти иштироқида, асосий фондлар бўйича эса мустақил аудиторлик фирмаси иштирокида тузилади.


10. Кўрсатиб ўтилган рўйхат асосида лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъектнинг топшириғига  кўра смета тузилади ва зарурият бўлганда, қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтаб қўйиш ишларини олиб бориш учун ишчи чизмалар, шунингдек, уларнинг сақланишини  таъминлаш бўйича чора-тадбирлар сметаси тузилади, улар кейинчалик буюртмачи томонидан тасдиқланади.


11. Буюртмачи (инвестор) қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой  муддатда пудрат ташкилот билан қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилингунча бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳисоб-китоб қилишга, материаллар ва конструкциялар етказиб бериш учун тузилган шартномалар  бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши муносабати билан пудрат ташкилот кўрган зарарни ва моддий бойликларни бошқа объектларга ташиш билан боғлик харажатларни қоплашга мажбурдир.

Агар буюртмачи томонидан қурилиш учун банкларнинг кредитлари, шунингдек, хорижий кредитлар жалб этилган ҳолларда, улар кредит шартномаларида назарда тутилган тартибда тўланиши керак.



3. ҚУРИЛИШНИ ҚАЙТАДАН БОШЛАШ


12. Қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор инвестиция жараёнинг бошқа қатнашчилар билан келишув бўйича қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан қабул қилинади.


13. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъект қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда зарур ишларни бажаришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш тартиби ва муддатлари белгиланади.


14. Буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида ҳамда қурилишни қайтадан бошлаш далолатномалари асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:

қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича  қурилишни қайтадан бошлаш санасида бажарилган ишлар ҳажми қиймати кўрсатилган ҳолда қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги объектлар бўйича далолатнома, унга қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (4-илова)*;


15. Далолатноманинг 13-бандида кўрсатиб ўтилганлар ва ведомостлар асосида буюртмачи (инвестор)  ёки хўжалик юритувчи субъект зарур қурилишни қайтадан бошлаш ишларини олиб бориш учун ҳужжатларни ўз кучлари билан ёки лойиҳа ташкилотини  жалб этган ҳолда белгиланган тартибда тузади.



4. МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


16. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қурилишни қайтадан бошлаш ишларини олиб бориш учун сметада назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш пудрат ташкилот томонидан қўшимча битим бўйича амалга оширилади.

Битимда қурилиши тугалланмаган объектлар, асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструктив элементлар ва материаллар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш ишларини бажариш ва буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъектга топшириш муддатлари назарда тутилади.


17. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлиги учун ҳисоб-китоблар қурилиш-монтаж ишларининг бажарилган ҳажмларини қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади.


18. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича пудратчи томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари пудрат ишлари ҳажмига киритилади.


19. Қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаб бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан, вақтинча тўхтатиб қўйиш даврида уларнинг сақланиши таъминлаш ҳамда қайтадан бошлаш вақтидаги таклаш ишлари мазкур қурилиш унинг ҳисобига амалга оширилган ёки амалга ошириладиган қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаидан, объект қийматининг йиғма смета ҳисоб-китоб доирасида ҳақ тўланади.

Объектнинг смета қиймати ошиб кетган тақдирда лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва қайта тасдиқланиши керак.


20. Қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан, вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш ҳужжатларининг ишончли расмийлаштирилиши устидан мазкур Тартибга иловалар ва ведомостларга мувофиқ назоратни амалга оширадилар.



*) Иловалар берилмайди.