язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 306-сон "Қурилиш қийматини 1991 йил нархлари даражасидаги янги смета нормативлари негизида "ресурс усули" асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 306



ҚУРИЛИШ ҚИЙМАТИНИ 1991 ЙИЛ

НАРХЛАРИ ДАРАЖАСИДАГИ ЯНГИ

СМЕТА НОРМАТИВЛАРИ НЕГИЗИДА

"РЕСУРС УСУЛИ" АСОСИДА АНИҚЛАШГА

ЎТИШ ТЎFРИСИДА


Қурилиш қийматини шакллантирувчи қурилиш материаллари ва конструкциялари, энергия манбалари ва бошқа харажатларнинг эркин нархлари шароитида қурилиш қийматининг аниқ қийматини таъмиилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Курилиш қийматини компьютер техни-касидан фойдаланган ҳолда "ресурс усули" асосида аниқлашга утиш тадбирлари дастури тасдиқлансин (илова* қилинади).

Белгилансинки, 1997 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқиладиган смета ҳужжатлари "ресурс усули" асосида тузилиши керак.


2. Вазирликлар ва идоралар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги буюртмачилар, лойиҳалаш ва пудратчи ташкилотлар, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг смета қийматини янги (ресурс усулиқни қўлланган ҳолда аниқлашга ўтиш учун ўзларига (қарашли ташкилотларни норматив адабиётлар, дастурий воситалар ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича 1997 йилнинг 1 ярим йиллигида тадбирлар ишлаб чиқсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ташкилотларга зарур услубий ёрдам кўрсатсин, мазкур Дастурнинг амалга оширилишини таъминласин ва қурилиш қийматини аниқлашнинг янги усулига ўтиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар тайёрласин.


4. Махфий.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган