язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.1997 й. ПФ-1739-сон "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.1997 й.

N ПФ-1739



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Одамларнинг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг уй-жойни мулк қилиб сотиб олишга бўлган ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш ҳисобига Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилиш тажрибасини республиканинг бутун худудига кенг ёйиш мақсадида:


1. Аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этган ҳолда номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш йўли билан уй-жойлар қурилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Тошуйжойжамғармабанк"нинг иш тажрибаси маъқуллансин.

"Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармоннинг амал қилиши республиканинг барча минтақаларига ёйилсин.


2. Тошкент давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки - "Тошуйжойжамғармабанк" муассисларининг уни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой-жамғарма банки - "Ўзуйжойжамғармабанк"ига айлантириш тўғрисидаги;

Марказий банк, "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг вилоятлар ҳокимликларининг вилоят марказлари ва шаҳарларда жойлашган "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг йигирмата бўлимини "Ўзуйжойжамғармабанк" таркибига киритиш тўғрисидаги таклифлара қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятларнинг ҳокимлари зиммасига "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларига хоналар ажратиб бериш, уларни таъминлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ барча масалалар ҳал этилиши учун жавобгарлик юклансин.


3. "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг ҳудудий бўлимларига фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини жамғариш, номи ёзилган уй-жой облигациялари билан операцияларни амалга ошириш, уй-жой қурилишига кредит бериш ва облигацияларнинг эгаларини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш топширилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997- 1999 йиллар мобайнида уй-жойга нисбатан вужудга келган талаб-эхтиёжга ҳамда уй-жой қурилиши шарт-шароитларига қараб, вилоят марказларидан ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлардан бошлаб аҳолининт бўш пул маблағларини, тижорат банклари муассасаларининг кредит маблағларини, шунингдек номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 50 фоизини қоплашга йўналтириладиган бюджет маблағларини жалб этган ҳолда уй-жой қурилиши бўйича ишларни босқичма-босқич ташкил қилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номи ёзилган уй-жой облигацияларини фуқаролар сотиб олишларига қараб:

"Ўзуйжойжамғармабанк"нинг номи ёзилган облигациялари бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жой қийматнинг 50 фоизи қопланишини таъминласин;

"Ўзуйжойжамғармабанк"ка юқорида кўрсатилган мақсадларда фуқароларга узоқ муддатли кредитлар бериш учун уй-жой қурилиши қийматининг 40 фоизи доирасида зарур маблағларни ажратиб берсин.


6. "Ўзуйжойжамғармабанк" номи ёзилган уй-жой облигацияларининг эгалари бўлган жисмоний шахсларга уй-жой сотиб олиш учун қарзни 10 йил муддат мобайнида узиш шарти билан йиллик 20 фоиздан ошмайдиган ставка бўйича узоқ муддатли кредитлар берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзтелерадио, Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг бўш пул маблағларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш ва сотиб олиш борасида шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасаларининг амалий иш тажрибасини мунтазам суратда ва кенг ёритсинлар.


8. "Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги ПФ-1336-сон Фармон 8-бандининг бешинчи абзаци ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси якки ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й., 3-сон, 87-модда