язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 28.02.1997 й. 114-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 февралдаги

114-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал

қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари, шу жумладан валюта маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш, объектларни тузатиш, реконструкция қилиш ва тегишли хизматлар кўрсатиш юзасидан пудрат савдоларини тайёрлаш, эълон килиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилаб беради.


2. Капитал қурилишда савдолар тизими инвестор (буюртмачи)га қурилишнинг келишилган қиймати доирасида буюртмачи томонидан белгиланган муддатда ва юқори сифат билан қурилиш ва тузатиш ишларини бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш, уларни монтаж қилиш, созлашишга туширишни кафолатловчи ташкилотни танлов асосида танлаб олиш усулини англатади.


3. Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:

пудрат савдолари - қурилишга буюртмаларни жойлаштириш шакли, бунда ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун бажарувчи (пудратчи)ни танлов асосида танлаб олиш назарда тутилади;

савдо предмети - савдо ўтказилаётган ишлар ва хизматларнинг аниқ турлари;

савдо объекти - савдо предметига тегишли ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш объекти;

савдо қатнашчиси - савдога қатнашиш, уларни тайёрлаш, ўтказиш ва савдо натижаларини тасдиқлаш ҳукуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;

инвестор (буюртмачи) - савдо объекти унинг учун қурилаётган, реконструкция қилинаётган ёки жиҳозланаётган шахс;

савдо ташкилотчиси - буюртмачи томонидан савдо ўтказиш топширилган шахс;

тендер - пудрат савдоларини ўтказишнинг танлов шакли, уларнинг тендер ҳужжатларидаги мазмуни мезонларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан талабгорлар томонидан тақдим этилган оферталарнинг мусобақасини билдиради;

тендер ҳужжатлари - савдо объекти ва предмети ҳақида техник тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлар, шунингдек савдо шартлари ва тартиботи тўғрисида бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;

тендер комиссияси - инвестор (буюртмачи) ёки ташкилотчи томонидан савдони ташкил этиш ва ўтказиш учун тузиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;

талабгор - оферта рўйхатдан ўтказилгунга қадар савдода қатнашишга қарор қилган шахс;

оферта - тендер ҳужжатларида белгиланадиган шартларда савдонинг муайян предметига нисбатан контракт тузиш юзасидан таклиф;

оферент - унинг номидан оферта тақдим этилган шахс.


4. Куйидагилар:

ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги корхоналар, бинолар, иншоотлар қурилиши, шунингдек фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар;

қурилиш ва монтаж ишлари комплексини ва уларнинг айрим турларини бажариш;

комплекс созлаш, ишга тушириш ишларини бажариш;

комплект технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб бериш;

ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа етказиб беришлар ва хизматлар пудрат савдолари объекти бўлиши мумкин.

Йирик объектлар қурилишида уларни алоҳида қисмларга бўлаклаш ҳамда объект (қурилиш)нинг ҳар бир қисми бўйича қурилиш учун алоҳида савдо ташкил этиш тавсия қилинади.


5. Савдони ўтказиш ва унинг вақти тўғрисидаги қарор инвестор (буюртмачи) томонидан қабул қилинади.

Савдоларни ўтказиш усулига кўра улар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин.

Очиқ савдоларда хоҳиш билдирмаган, Ўзбекистоннинг ҳар қандай корхона ва ташкилотлари,чет эл фирмалари, шунингдек жисмоний шахслар қатнашади.

Ёпиқ савдолар республиканинг олдиндан белгиланган ташкилотлари, хорижий ва хусусий фирмалар иштирокида ўтказилади уларга махсус билдиришнома юборилади.

Бундан ташқари, якка пудрат савдоси ўтказилишига йўл қўйилади, унга фақат битта оферент таклиф этилади.

Объектлар қурилиши учун пудрат савдоси, маблағ билан таъминланиш манбаларидан қатъий назар, одатда, очиқ ўтказилади ёпиқ савдолар эса фақат мудофаа мақсадларидаги объектлар қурилиши учун ўтказилади.

Буюртмачи, савдо ташкилотчиси, тендер комиссияси, талабгорлар, оферентлар пудрат савдосининг асосий қатнашчилари ҳисобланадилар.


6. Пудрат савдосида давлат, нодавлат, кооператив ташкилотлар ва қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотлар, шунингдек қурилиш маҳсулотлари ва асбоб-ускуналари тайёрловчи корхоналар, воситачи ташкилотлар, хорижий ва хусусий фирмалар қатнашиши мумкин.

Барча талабгорлар бир хил шароитда бўлиши керак. Оферентлар доираси мазкур туманда қурилиш фаолятини доимий равишда амалга оширувчи ташкилотлар билан чекланмаслиги керак.



II. САВДОЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


7. Пудрат савдосини тайёрлаш инвестор (буюртмачи) томонидан ёки унинг топшириғига кўра махсус ташкил этиладиган тендер комиссияси томонидан амалга оширилади. Тендер комиссияси таркибига, буюртмачидан ташқари, контракт асосида ҳокимликларнинг вакиллари, хизмат кўрсатувчи банклар, лойиҳа ташкилотларининг вакиллари, қурилиш ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича мутахассислар ва экспертлар, давлат назорати органлари мутахассислари ва экспертлари киритилиши мумкин.

Тендер комиссияси таркиби Инвестор (буюртмачи) томонидан тасдиқланади.


8. Инвестор (буюртмачи) ёки унинг топшириғига кўра тендер комиссияси тайёргарлик даврида:

тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади (1-илова)*;

савдоларнинг техника ва тижорат шартлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, оферентлар томонидан тақдим этиладиган тендер ҳужжатларининг турлари ва шаклларини уларни тўлдириш талабларига мувофиқ (хусусиятлар ва чизмалар) белгилайди;

қатнашиш истагини билдирган оферентларнинг буюртмалар бериш муддатларини белгилайди;

талабгорларнинг таклифларини баҳолаш мезонларини ва контрактлар тузиш тартибини белгилайди;

савдоларни ўтказиш усулини (очиқ ёки ёпиқ ва бошқалар) белгилайди;

пудрат савдоси ўтказилишини эълон қилади ва унинг тўғрисидаги ахборотни тарқатади.


9. Тендер ҳужжатлари барча оферентлар уни бир хил тушунадиган этиб тузилиши керак.

Ишларни тафсифлашда умумий қабул килинган белгилашлар ва номлашлар қўлланилиши керак.


10. Пудрат савдолари лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, назорат қилувчи органлар билан келишиб олинган объектлар ва иш турлари учунгина эълон қилиниши мумкин.


11. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилиши учун пудрат савдолари мазкур Низомда белгиланган тартибда савдони ташкил этувчи ёки унинг топширирига кўра тендер комиссияси томонидан эълон қилинади.


12. Очиқ савдони ўтказишда эълон республика, маҳаллий матбуотда ва ахборот тарқатишнинг бошқа оммавий воситаларида эълон қилинади, шунингдек таклифлар эҳтимол тутилган талабгорларга бевосита жўнатилади.


13. Очиқ савдо тўғрисидаги эълон савдо ўтказилгунга қадар камида 1-3 ой олдин ва камида 3 та республика даврий нашрида эълон қилинган бўлиши керак ва у асосий зарур маълумотлардан иборат бўлиши керак (2-илова).


14. Ёпиқ савдо ўтказишда инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили талабгорларни олдиндан танлайди ва бўладиган савдода иштирок этиш таклиф этилган ахборот хати жўнатади (3-илова). Бундай ҳолларда тендер ҳақидаги эълон матбуотда эълон қилинмайди.


15. Ёпиқ савдо ўтказишда қатнашчилар сони тендер комиссияси томонидан белгиланади.



III. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ


16. Талабгорлар томонидан оферталарни тақдим этиш тартиби ва муддати тендер ҳужжатлари билан белгиланади (4-илова). Тўлдирилган тендер ҳужжатларидан ташқари ташкилот (фирма), унинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва молиявий аҳволи, ушбу ташкилот томонидан илгари амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилади.

Оферентлар томонидан инвестор (буюртмачи)нинг тендер комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлари тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


17. Республика ташкилотлари ва хорижий фирмаларнинг талабгорнинг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланган таклифлари савдони эълон килган ташкилотнинг икки қаватли муҳрланган конвертида жўнатилади.

Ички конвертда савдо объектининг номи ва офертани қабул қилиш учун белгиланган сана кўрсатилади. Ташқи конвертда - таклифларни қабул қилиш учун белгиланган манзил кўрсатилади. Барча ёзувлар савдо шартларига мувофиқ бажарилади.


18. Белгиланган муддатдан сўнг келиб тушган оферталар кўриб чиқилмайди. Жўнатиш санаси почта штемпелига кўра аниқланади.


19. Талабгор савдо очилишининг белгиланган муддатига қадар бу ҳақда ёзма равишда, шахс орқали хабар берган ҳолда, ўз таклифини қайтариб олишга ҳақлидир.


20 Оферентларнинг таклифларини баҳолашда ишларнинг таклиф қилинаётган қиймати (нархи), бажарилиш муддатлари ва тартиби, малакали субетказиб берувчилар ва субпудратчиларни жалб қилиш имкониятлари ва бошқа тижорат, техник ҳамда ташкилий устуворликлар эътиборга олинади.


21. Савдода ютиб чиққан талабгорни танлов асосида танлаб олиш, савдо туридан қатъи назар, ҳар доим ёпиқ ҳолда ўтказилади. Савдода ютиб чиққан талабгор ошкора эълон килинади, қолган қатнашчилар эса уларнинг таклифлари рад этилганлиги тўғрисида ёзма ҳолда хабардор қилинадилар.

Савдо натижалари бўйича тендер комиссиясининг барча аъзолари имзолаган, инвестор (буюртмачи) томонидан тасдиқланган протокол расмийлаштирилади.


22. Тендер комиссияси аьзолари савдо шартлари билан белгиланган кунда йиғилишга тўпланадилар. Белгиланган вақтда оферталар келган конвертлар очилади, барча расмиятчиликларга риоя қилинганлиги, талаб қилинган маълумотлар, ҳужжатларнинг мавжудлиги текшириб чиқилади ва тегишли протокол тузилади.


23. Тендер комиссияси шаклга зид бўлган ва келишилган шартларга мувофиқ келмайдиган ҳолда тақдим этилган таклифларни кўриб чиқмасликка, шунингдек тендерни ёпиш муддатини чузишга ёки бошқа кунга ўтказишга ёки тендерни рад этишга ҳақлидир.


24. Офертани очиш ва эълон қилиш пайтида савдо қатнашчилари ёки уларнинг ишончномалари бўлган вакиллари қатнашишлари мумкин.


25. Оферентлар томонидан савдонинг бошқа (техник ёки тижорат) шартлари таклиф этилиши мумкин, улар буюртмачи учун фойдалироқ бўлган ҳолда тегишли тушунтиришлар ва ҳисоб-китоблар билан тасдиқланиши керак.


26. Оферталар очилгандан сўнг танлов қатнашчиси бўлган ташкилотлар номлари, таклифларнинг сўнгги суммаси, шунингдек талабгорнинг қўшимча таклифлари агар бу тендер ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ўқиб берилади. Таклифларга оид бошқа маълумотлар хабар қилинмайди.


27. Оферта очилганлиги тўғрисида протокол тузилади, кейин у эълон қилинади. Протоколда у эълон қилинганлиги ва тўғри деб топилганлиги қайд этилиши керак. Протоколни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар.


28. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдога қўйилмаган таклифлар, уларнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда, протоколда алоҳида санаб ўтилади.


29. Оферталарни очиш тўғрисидаги протокол, савдоларнинг туридан қатъи назар, эълон қилинмайди.


30. Оферталарни баҳолаш даври тендер комиссияси томонидан белгиланади ва у таклифлар солинган конвертларни расмий очиш пайтидан бошлаб бошланади. Таклифларни баҳолаш даври савдоларни ўтказиш шартларида кўрсатиб ўтилади.


31. Оферталарни кўриб чиқиш пайтида инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили тендер ҳужжатларида ёритилган баҳолар мезонига мувофиқ икки уч ташкилотнинг ҳаммасидан кўра мос келадиган таклифларини танлаб олади ва улар билан музокаралар олиб боради.


32. Тендер хужжатлари таркибида келган таклифларни баҳолаш учун инвестор (буюртмачи) ёки унинг вакили тендер комиссиясида ишлаш учун экспертларни қўшимча равишда таклиф қилишлари мумкин.


33. Тендер ҳужжатларини текшириш чоғида хатоликлар аниқланганда тендер комиссияси:

талабгорга ҳужжатларга тузатишлар киритиш имкониятини бериши;

таклифларни баҳолашда ёзма ҳолда кўрсатилган якуний сумма ҳатто у унга кирувчи элементлар йиғиндиси ҳисобланмаса ҳам, у тўғри ҳисобланадиган қарор қабул қилиши мумкин.

Хатолар мавжуд бўлганда комиссия қарор қабул қилиш мумкин бўлган муқобил талабгорларга тендер ҳужжатлари таркибида хабар қилиниши керак.



IV. САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА УЛАРДА

ҚАТНАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР

ҲАМДА ТОМОНЛАРНИНГ МАСЬУЛИЯТЛАРИ


34. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш инвестор (буюртмачи) ҳисобига амалга оширилади ва улар юзасидан бўладиган харажатлар қурилиш қийматига киритилади. Қурилишдан воз кечилган ҳолда савдони ўтказиш харажатлари:

бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича - тегишли бюджет ҳисобига;

корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича - ушбу ташкилотларнинг асосий фаолиятлари ҳисобига;

аралаш манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича - ушбу ташкилотлариинг асосий фаолиятлари ҳисобига қопланади.


35. Сони чекланмаган катнашчилар билан очиқ савдо ўтказишда тендер ҳужжати қоидага кўра, буюртмачи томонидан белгиланадиган миқдордаги ҳақ учун тақдим этилади.


36. Сони чекланган қатнашчилар билан очиқ ва ёпиқ савдо ўтказишда талабгор тендер ҳужжати олингунга қадар савдо шартлари билан белгиланган муддат ўтгунга қадар қайта талаб қилиб олиниши мумкин бўлмайдиган гаров тақдим этади.

Савдода ютиб чиқилган ҳолда гаров контракт суммасига киритилади, ютқазилганда у даъвогарга қайтарилади.

Гаров миқдори савдоларни ташкил этувчи томонидан белгиланади ва у мўлжалланаётган битишув умумий суммасининг 5-7 фоизини ташкил этади.


37. Савдо шартларида белгиланган муддат тугагунга қадар таклифлар асоссиз равишда қайтариб олинган ҳолда, шунингдек савдода ютиб чиқиб контракт тузишдан бош тортилган ҳолда талабгорлар кафолатли гаров суммаларидан маҳрум бўладилар.


38. Давлат бюджетидан, шунингдек марказлаштирилган тартибда ажратиладиган валюта маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилиши юзасидан савдо натижалари бўйича пайдо бўладиган эътирозлар ва савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар суд органлари томонидан амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


39. Ташкилотчи (тендер комиссияси) ва савдонинг бошқа қатнашчилари мазкур Низомда белгиланган савдоларни ўтказишга оид қоидалар ва тартиботларга риоя қилиниши учун ва савдо натижаларининг объективлиги учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.


40 Буюртмачининг пудрат савдосини ютиб чиққан ташкилот билан контракт тузиши пудрат контракти тузишнинг умумий қоидасига мувофиқ расмийлаштирилади.


-------------------------

* Иловалар берилмайди.