язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.1996 й. ПФ-1366-сон "Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.1996 й.

N ПФ-1366



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ УЙ-ЖОЙ

ҚУРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг турар жой шароитларини яхшилаш, уй-жойни мулк қилиб сотиб олишга бўлган ижтимоий кафолатлар ва ҳуқуқларни кучайтириш, фуқароларнинг эркин пул маблағларини уй-жой қурилишига жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Давлат мулки қўмитасининг, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг, Халқ банкининг, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг, "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг Тошкент давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки - "Тошкентуйжойжамғармабанк"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Банкнинг устав фондини 250 миллион сўм миқдорида ҳосил қилиш тўғрисида муассисларнинг таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Тошкентуйжойжамғармабанк" фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини пул билан таъминлаш учун фукаролар ва юридик шахсларнинг эркин маблағларини жамлаш;

уй-жой сотиб олиш хуқуқини берадиган номлари кўрсатилган уй-жой облигацияларини муомалага чиқариш ва улар билан операциялар ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахслар топширган буюртмаларга мувофиқ уй-жойларни қуриш ва сотиб олиш бўйича буюртмачи сифатида иш юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини махсус уй-жой ссуда-жамғарма ҳисобварақларида жамғариш ҳамда уларни муомалага киритиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;

уй-жойларни сотиб олиш ҳамда қуриш учун фуқароларга ва юридик шахсларга узоқ муддатли кредитлар бериш;

уй-жойларни барпо этишга оид лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини ўтказишга маблағ сарфлаш;

фуқароларга, уй-жой қурилиш мажмуига кирувчи корхоналар ва ташкмлотларга ҳар томонлама банк ҳамда валюта-инвестиция хизматини кўрсатиш;

уй-жой қурилишига ажратилган маблағлар аниқ мақсад йўлида фойдаланилиши, шунингдек пудрат қурилиш ташкилотлари билан ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши ҳамда берилган кредитлар қайтарилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш.


3. "Тошкентуйжойжамғармабанк"ка тажриба тариқасида қуйидаги ҳуқуқ берилсин:

фуқаролар ва юридик шахсларнинг буюртмаларига мувофиқ уй-жойларни беками-кўст қуриб топшириш учун буюртмаларни танлов асосида пудрат ташкилотлари ўртасида тақсимлаш;

тузилган шартномаларга мувофиқ, кейинчалик жисмоний ва юридик шахсларга сотиш учун кўчмас мулк бозоридан мавжуд уй-жой фондини сотиб олиш, уни таъмирлаш борасидаги ишларни амалга ошириш.


4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар "Тошкентуйжойжамғармабанк"нинг номлари кўрсатилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойларни сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар:

18 ёшга тўлган ва Тошкент шаҳрида камида уч йил доимий рўйхатдан ўтиб истиқомат қилувчи жисмоний шахслар - маҳалла қўмиталари ва туман ҳокимликларининг тавсияномалари бўйича;

Тошкент шаҳрида белгиланган тартибда рўйхатга олинган барча мулкчилик шаклидаги юридик шахслар ўз ходимлари учун - меҳнат жамоаларининг қарорлари бўйича.


5. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар "Тошкентуйжойжамғармабанк"нинг уй-жой облигациялари бўйича сотиб оладиган уй-жой қийматининг 50 фоизи давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Юридик шахслар бундан истиснодир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили, "Тошкентуйжойжамғармабанк" томонидан мазкур шартлар асосида жисмоний шахсларга бериладиган уй-жойларнинг тахмин қилинаётган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ушбу банкка молиялаш ҳажмларининг 50 фоизини аниқ мақсад учун ажратиб берсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда "Тошкентуйжойжамғармабанк" билан биргаликда ушбу мақсадларга сарфланадиган харажатларни молиялаш Тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


6. "Тошкентуйжойжамғармабанк" омонатчиларига қуйидаги имтиёзлар берилсин:

жисмоний шахслар номи кўрсатилган уй-жой облигацияларини сотиб олишга ва "Тошкентуйжойжамғармабанк" кредитини тўлашга сарфлайдиган даромадининг қисмидан даромад солиғи тўлашдан;

юридик шахслар "Тошкентуйжойжамғармабанк" билан тузилган шартномалар бўйича ўз ходимлари учун уй-жой сотиб олишга фойдаланадиган даромад (фойда) қисмидан даромад (фойда) солиғи тўлашдан;

жисмоний ва юридик шахслар билан "Тошкентуйжойжамғармабанк" тузган шартномалар бўйича уй-жой қурилиши қўшилган қиймат солиғини тўлашдан;

"Тошкентуйжойжамғармабанк" давлат томонидан рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида солиқлар тўлашдан ва қонунларда белгиланган мажбурий тўловлардан озод қилинсинлар. Бунда бўшаб қолган маблағларни устав фондини кўпайтиришга, банкнинг моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлашга йўналтириш шарт.


7. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, ҳар бир жисмоний шахс мазкур имтиёзларни қўлланган ҳолда фақат битта квартирани сотиб олиши мумкин.

Уй-жой сотиб олинган кундан бошлаб 5 йил мобайнида у сотиладиган ёки бошқача тарзда кимгадир топшириладиган, ижарага бериладиган ҳолларда, олинган кредитлар ва тегишли имтиёзлар ҳамда солиқлар уй-жой сотилган ёки кимгадир топширилган куни амалда бўлган ставкалар бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.


8. Белгилаб қўйилсинки, уй-жой қурилиши ва уни сотиб олиш учун шартномаларни тузиш чоғида "Тошкентуйжойжамғармабанк"нинг номлари кўрсатилган уй-жой облигацияларининг дастлабки туркуми:

жисмоний шахслар учун - сотиб олиниши тахмин қилинаётган уй-жой майдонининг камида 20 фоизига;

ўз ходимларига уй-жой сотиб олувчи юридик шахслар учун - уй-жой майдонининг камида 50 фоизига мувофиқ бўлиши керак.

Уй-жой қийматининг қолган қисмига "Тошкентуйжойжамғармабанк":

Юридик шахсларга - амалдаги такрор молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир йилгача муддат билан қисқа муддатли кредит берсин.


9. Жисмоний шахс уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун олган кредитини муддатидан илгари тўлаган тақдирда белгиланган имтиёзли фоиз ставкалари уч йилгача бўлса - 50 фоизга, беш йилгача бўлса - 30 фоизга камайтирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғуртаси бош бошқармасининг уй-жой қурилиши учун мўлжалланган фуқароларнинг аниқ мақсад йўлидаги барча омонатлари жамики таваккалчиликлардан имтиёзли шартлар билан суғурталаниши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги бир ой муддатда Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан биргаликда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни тақдим этсин.


12. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., 1-2-сон, 9-модда