язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Кўрилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорати учун харажатларни белгилаш Тартиби (АВ томонидан 31.08.1995 й. 166-сон билан рўйхатга олинган, Давархитектқурилишқўмнинг 28.04.1995 й. 4-сонли қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.08.1995 й.

N 166




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВАРХИТЕКТҚУРИЛИШҚЎМ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГ

28.04.1995 й.

N 4




Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар

дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан

техник назорати учун харажатларни белгилаш

ТАРТИБИ


1. Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорати учун харажатларини белгилаш тартиби, лойиҳадаги (иш лойиҳаларидаги) умумий мўлжалий (смета) ҳисобларидаги қурилишнинг мўлжалий (смета) қийматини белгилашдаги, қурилиш мўлжалий қиймати умумий мўлжалий қийматларининг 1-9 бобларига мос бўлган тақдирда қуйидагича миқдорларда қўлланилади:

Қурилишнинг мўлжалий қиймати

нисбатан харжлар миқдори


Қурилишнинг мўлжалий

қийматига миқдори


1. 1 млн. сўмгача бўлган

2. 1 млн.дан 3 млн.гача

3. 3 млн.дан 5 млн.гача

4. 5 млн.дан 10 млн.гача

5. 10 млн.дан 20 млн.гача

6. 20 млн.дан 50 млн.гача

7. 50 млн.дан ошиқ

0,62 фоиз

6,2 минг сўм + 0,52 фоиз

16,6 минг сўм + 0,37 фоиз

24,0 минг сўм + 0,32 фоиз

40,0 минг сўм + 0,22 фоиз

62,0 минг сўм + 0,17 фоиз

113,0 минг сўм + 0,12 фоиз


2. Белгиланган тартибда ташкил қилинган бирлашган дирекцияларни таъминлаб туриш учун харажатлари миқдорларини, ушбу мақсадлар учун қурилишнинг мўлжалий қийматларида кўзда тутилган умумий маблағлар миқдорларидан келиб чиқилган ҳолда белгиланди.

Умумий тармоқларнинг бош қурувчиси бўлган - қурилаётган корхоналар дирекциясини таъминлаб туриш учун харажатлар миқдорлари корхона-бош қурувчи ва умумобъектлар тармоқлари қурилиш мўлжалий қийматларининг яхлитланган миқдорларидан келиб чиқилган ҳолда белгиланади.


3. Қурилаётган корхоналар дирекциялари тўғрисидаги низомда кўрсатилган ҳолларда, буюртмачининг техник назоратини таъминлаб туриш учун харажатлар қурилиш қийматининг умумий мўлжалий ҳисобларида кўзда тутилган харжлар ҳисобига киритилиши мумкин, бундай ҳолда қурилаётган корхона дирекциясини таъминлаб туриш учун белгиланган харжлар миқдорларини 30 фоизга камайтирилади.


4. Харжлар миқдорлари қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини, шу жумладан техник назоратни ҳам меъёрий харжларда белгиланган қурилиш олиб борилишнинг барча муддати давомида таъминлаб туриш учун мўлжалланган.


5. Харжлар миқдорларида ускуналар ва махсус ашёларни монтаж қилиш ва ишлатишга оид қабул қилиб олиш, сақлаш ва ихтиёрига бериш билан боғлиқ харажатлар инобатга олинмаган. Бу харажатлар қурилиш-монтаж ишлари ва ускуналарнинг мўлжалий (смета) қийматларида кўзда тутилган тайёрлаш-омбор ишлари харжлари ҳисобидан қопланади.


6. Харажатлар миқдорлари 1995 йилнинг 1 майидан бошлаб қурила бошлайдиган қурилишлар лойиҳалари умумий мўлжалий (смета) ҳисобларида қўлланилади.

Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини (техник назоратни) таъминлаб туриш учун харажатларнинг сарф қилинмаган қолдиқлари қайта ҳисобланмайди.