язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.1995 й. 323-сон "Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон (Қизил Октябрь) янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.1995 й.

N 323



ҒУЗОР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН

(ҚИЗИЛ ОКТЯБРЬ) ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ

ЛИНИЯСИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ВА

ҚУРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фойдали қазилмалар конларини комплекс ўзлаштириш, темир йўлда юк ташишнинг транспорт таъминотини яхшилаш, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг янги минтақалари ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларини ҳал этиш, Ўзбекистон Республикасининг ягона темир йўл тармоғини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон (Қизил Октябрь) йўналишида истиқболда электрлаштириш ҳисобга олинган ҳолда янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳалаштириш ва қуришнинг бошланиши ва тугалланиши муддатлари - 1995-2000 йиллардир;

қурилишнинг буюртмачиси - "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясидир;

ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган объектлар қурилиши бўйича бош пудратчи - "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа пудрат ташкилотларидир.

Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун Қозоғистон Республикасининг лойиҳа институтларини жалб этиш тавсия қилинсин.


3. "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси, Алоқа вазирлиги бош пудратчилар ҳуқуқи билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг топшириғи бўйича электр узатиш, газ ва нефть қувурлари, алоқа ва бошқа муҳандислик коммуникациялари қурилмаларининг мавжуд линияларини кўчириш ва янгиларини қуришни буюртмачининг маблағлари ҳисобидан белгиланган муддатларда таъминласинлар.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1995-2000 йилларга мўлжалланган капитал қурилиш прогнозида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясига янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш учун республика бюджетидан зарур сармоя маблағлари ажратилишини назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикасининг акционерлик-тижорат банкларига объектни лойиҳалаштириш ва қуришни маблағ билан таъминлашни амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича имтиёзли шартларда амалга ошириш тавсия этилсин.


6. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси билан биргаликда темир йўл линиялари, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари қурилиши, қурилишнинг бошқа объектлари учун ер майдонлари ажратишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар;

"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси билан биргаликда қурилишга жалб этилган ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитларини, уларнинг жойлашиши, овқатланишини таъминласинлар;

темир йўл линияси қурилишига қурилиш бўлинмаларини уларнинг механизмлари ва одам ресурслари билан жалб этиш имкониятини кўриб чиқсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон (Қизил Октябрь) янги темир йўл линияси қурилиши асосий лойиҳа ечимларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолашни экологик экспертизадан ўтказсин ҳамда хулоса тайёрласин.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси асосий лойиҳа ечимлари экспертизасини амалга оширсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


9. Истиқболда электрлаштириш ҳисобга олинган ҳолда Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон (Қизил Октябрь) янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуришни амалга ошириш давлат мақсадли дастури деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов