язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1994 й. 622-сон "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1994 й.

N 622



"ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ"

ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ("Тошкентуйжойинвестқурилиш") ни ташкил қилиш тўғрисида" ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фароис" фирмасининг "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Тошкент молия-қурилиш корпорациясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ижроия аппаратининг тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони 84 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.

Корпорация раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.

6. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда уй-жой облигацияси ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома намуналарини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

бир ой муддатда уй-жой облигацияси заёми эмиссия проспектини ишлаб чиқсинлар ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар. Заём эмиссияси проспекти рўйхатга олингандан кейин уй-жой облигациялари ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари "Гознак" фабрикасида тайёрланишига буюртма берсинлар ва унинг ҳақини тўласинлар.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг уй-жой облигацияси эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида квартира бериш бўйича мажбуриятлари юзасидан кафил бўлишга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига хорижий инвестицияларни жалб этишда, "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси эса уларнинг суғурта қилиниши таъминлашда кўмаклашсинлар.


9. Хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлаш учун гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган объектлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган асосий фондлари тасарруф этиш ҳуқуқини "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига берсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаров шартномаси тузилиши ва амалга оширилиши бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсинлар.

11. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига ўзини тиклаб олиш даврида ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.


12. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 16-уйга жойлашиши белгилаб қўйилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 февралдаги 83-сон ва 1993 йил 21 июндаги 299-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 27 декабрдаги

622-сон қарорига

4-ИЛОВА



Гаров сифатида фойдаланилиши

мумкин бўлган объектлар

РЎЙХАТИ


1. Сирғали-8 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали уй


2. Чорбоғдаги учта меҳмонхона


3. Хўжаев кўчасидаги ригелсиз синчли 16 қаватли уй


4. "Бошиқ" микрорайонидаги Жамоатчилик маркази


5. Алгоритм-2 микрорайони (II-навбати) 16-18 минг кишига хизмат кўрсатадиган савдо маркази


6. Марказ-15 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали 1-уй


7. Чимёнсойдаги 52-оромгоҳ


8. Чимёнсойдаги 4-оромгоҳ


9. Чотқолдаги соғломлаштириш комплекси


10. Бақачўлдаги жамоатчилик маркази


11. "Россия" меҳмонхонаси


12. "Зарафшон" меҳмонхонаси


13. Янги-Ўзбекистон кўчасидаги 14 қаватли бино


14. "Турон" меҳмонхонаси


15. Шаҳар архитектура бош бошқармасининг Навоий кўчаси, 2-уйдаги маъмурий биноси


16. Ҳ.Олимжон майдонидаги комплекс


17. "Шодлик" кафеси


18. Фурқат кўчаси, 1-уйдаги маъмурий бино


19. "Олмазор" ресторани


20. "Баҳор" ресторани


21. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 1-уй


22. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 2-уй