язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.1993 й. 369-сон "Қурилишни контракт асосида ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомларни, бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.1993 й.

N 369



ҚУРИЛИШНИ КОНТРАКТ АСОСИДА

ВА ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ТАЙЁР ҲОЛДА ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ, БОЗОР

МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТЛАРИДА

ҚУРИЛИШДАГИ ШАРТНОМАВИЙ

НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш Тартиби 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси эҳтиёжларга кўра ушбу меъёрий ҳужжатларни кўпайтиришни ва уларнинг қўлланиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитасига, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга уларни қўллаш жараёнида юзага келган зарур ўзгартиришларни киритишга рухсат этилсин.


2. Объектларни муддатидан илгари ишга туширганликлари учун пудратчи ташкилотларга ва буюртмачиларга имтиёзли кредитлар бериш ва қурилишнинг меъёрий муддатларини бузганлик учун санкциялар қўллаш бўйича тавсиялар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 21 июлдаги

369-сон қарорига

4-ИЛОВА



Объектларни муддатидан илгари ишга туширганликлари

учун пудратчи ташкилотлар ва буюртмачиларга имтиёзли

кредитлар бериш ва қурилишнинг меъёрий муддатларини

бузганлик учун санкциялар қўллаш бўйича

ТАВСИЯЛАР


Банк муассасаси ҳисобига капитал маблағ ажратишда корхоналар ва ташкилотларга уларнинг капитал қурилиш бўйича режаларни бажаришига ҳамда ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг аҳволига қараб табақалаштирилган ёндашув таъминланади:


1. Ишга тушириш муддатлари тугаган қурилиш ва объектларга банк томонидан кредит бериш, буюртмачи ва пудратчи томонидан банкка объектни жорий йилда фойдаланишга топширишни таъминлаш бўйича тадбирлар тақдим этилганда, оширилган (25 пунктгача) фоизларда амалга оширилади.

Ишга тушириш муддати қайта узайтирилганда банк объектни кредит билан таъминлашни тўхтатади ва берилган кредитларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилади. Бунда ҳисобланган оширилган фоиз ставкалари ишлаб турган корхоналар бўйича унинг ҳисоб счётига, янги қурилишлар бўйича эса унинг юқори ташкилотига тақдим қилинади.

Объект қурилишини кредит билан таъминлаш тўхтатилганда берилган қарз ҳам шу тартибда ундириб олинади.


2. Капитал қурилишга берилган кредитлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк кредит беришни тўхтатади, мақсадга мувофиқ иишатилмаган кредитнинг 25 фоизигача жарима ундирган ҳолда, илгари берилган кредитларни қайтариб олади.


3. Назорат ўлчовлари вақтида бажарилган қурилиш-монтаж, лойиҳалаш-қидирув, пармалаш, геологик қидирув, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш ишларининг ҳажмлари ва қийматини ошириб кўрсатганлик, шунингдек шартнома нархларини нотўғри қўллаганлик учун банк таъминланмаган қарзларни ундириб олади ҳамда ошириб кўрсатилган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима солади.

Ишлар пудрат усулида бажарилганда қайд этилган жарима буюртмачидан ва пудратчидан ундириб олинади.


4. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришнинг меъёрий муддатларини бузганлик учун пудратчига нисбатан ушбу тавсияларнинг 1-бандида кўрсатилган санкциялар қўлланилади.


5. Объектлар муддатидан камида 3 ой олдин фойдаланишга топширилганда банк фоиз ставкаларини 3 пунктгача пасайтириши мумкин.


6. Ташкилот қурилишлар ва объектларни фойдаланишга топширишни тезлаштиргани учун банклар унга бошқа хилдаги устунликлар ҳам бериши мумкин.

Фоиз ставкалари, қўлланиладиган санкциялар ва рағбатлантиришлар банк билан хўжалик органи ўртасида тузилган кредит шартномасида назарда тутилади.