язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.1993 й. 83-сон "Тошкент давлат-акцонерлик қурилиш корпорацияси "Тошкент қурилиш"ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.1993 й.

N 83



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ-АКЦОНЕРЛИК

ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ "ТОШКЕНТ

ҚУРИЛИШ"НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


"Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорациясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармонга ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида қурилиш корхоналари ва ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси:

тугатилган "Тошкентбошқурилиш" бошқармасининг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

муассислар томонидан ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида молиявий-иқтисодий, хўжалик ижтимоий фаолият масалаларини мустақил ҳал этади, корпорация Кенгаши қарорига мувофиқ марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради;

меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда корпорация таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.


2. "Тошкентқурилиш" корпорацияси таркибига 1-иловага* мувофиқ ўз хўжалик мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қолувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Тошкентқурилиш" корпорацияси 1993 йил давомида корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига айлантириш бўйича ташкилий тадбирларни 2-иловага мувофиқ амалга оширсинлар.


4. Бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлар:

очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилаётганда - давлатга тегишли акциялар улуши 51 фоиз миқдорида белгилансин, қолган қисми меҳнат жамоалари аъзоларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилган ҳолда очиқ сотиш йўли билан тарқатилсин;

ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилаётганда - акцияларининг 55 фоизи давлат мулки қилиб биркитилсин, 25 фоизи меҳнат жамоалари азолари, қолган қисми эса корпорация корхоналари ва ташкилотлари ўртасида тарқатилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент қурилиши корпорациясининг устав фонди корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан ҳосил бўлган акционерлик жамиятларининг давлатга тегишли бўлган акцияларининг 60 фоизи, шунингдек бошқа манфаатдор юридик шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнииг пайлари ҳисобига шаклланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси корпорацияга:

давлатга тегишли акцияларнинг ҳиссаларига мувофиқ акционерлик жамиятларининг фаолиятига раҳбрлик қилиш ҳуқуқини берсин;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини корпорациянинг ривожланиши учун шартнома асосида унга беришни амалда қўлласин.


7. Корпорацияни бошқаришнинг юқори органи унинг Кенгаши ҳисобланади, у Бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлайди, корпорация ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди. Корпорация аппарати тузилмаси, ходимларнинг чекланган сони 48 нафардан иборат қилиб белгиланган ҳолда (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонида тасдиқланади. Корпорацияга раиснинг 3 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин. Корпорация Бошқаруви раисига ва унинг ўринбосарларига вазирликлар ва идораларнинг тегишли ходимларига белгиланган моддий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари жорий этилсин.


8. "Тошкентқурилиш" корпорацияси бир ой муддатда корпорациянинг Уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги илгари "Тошкентбошқурилиш" бошқармаси учун ўрнатилган алоқа турларини ва телефонларни корпорацияга сақлаб қолсин.


10. Корпорация Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги 16-уйда жойлашиши белгилаб қўйилсин.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича Бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1989 йил 16 ноябрдаги 374-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.