язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1993 й. 65-сон "Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси ("Ўзбектрансқурилиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1993 й.

N 65



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ

ҚУРИЛИШИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИ

("ЎЗБЕКТРАНСҚУРИЛИШ") ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг транспорт қурилиши корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонга мувофиқ ҳамда бозор муносабатларига ўтиш шароитида транспорт қурилишининг монтаж ва махсус қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-техмология саноат ва бошқа корхоналари ва ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур ташкилий в иқтисодий шарт-шароиатларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси ("Ўзбектрансқурилиш"):

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда уюшманинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган уставига амал қилади;

субпудрат ва тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида қурилаётган ва қайта қурилаётган иншоотларда қурилиш, ишга тушириш ва созлаш ишларини олиб боради, махсус қурилиш конструкциялари ишлаб чиқаришни ва етказиб беришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятнин бошқа турларини амалга оширади.


2.Уюшма таркибига кирадиган корхона ва ташкилотлар иловага мувофиқ ўз хўжалик мустақилликларини сақлаб қоладилар ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўладилар.


3. "Ўзбектрансқурилиш" уюшмасини бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у Бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини ва унинг ходимларига иш ҳақи тўлаш шартларини белгилайди. Ходимларнинг энг кўп сони 26 нафар қилиб тасдиқлансин.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Уюшма ва Бошқарув раисининг уч нафар раис ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.

Уюшма раисига ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари жорий этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўртаосиёқурилтишмеханизация" акционерлик жамиятининг Устав фондига кирган Ўзбекистон Республикаси мулки доирасида жамиятнинг муассислардан бири бўлиб иштирок этсин;

Ўзбектрансқурилиш уюшмаси билан биргаликда аниқлаштирилган таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш учун Россия Федерацияси Давлат мулки қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси иштирокида "Ўртаосиёқурилтишмеханизация" акционерлик жамияти акцонерларининг умумий мажлисини ўтказиш ташаббуси билан чиқсин.

5. "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаси:

трестлар билан ҳамкорликда трест таркибига кирадиган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бўлинмаларни тезкор бошқаришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда республика бўлинмаларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурини ва уларнинг объектлар бўйича рўйхатини ишлаб чиқсин;

20 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун уюшма Уставини тақдим этсин.


6. "Ўзшартномасавдо" ва республиканинг бошқа савдотаъминот ташкилотлари уюшма корхоналари ва ташкилотларининг ривожланиши ва фаолият кўрсатиши учун белгиланган тартибда квоталар бўйича бериладиган моддий ресурсларни ажратишни назарда тутсинлар, ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўлган маҳсулотларни сотиб олиш учун таъминотчилар билан хўжалик алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам берсинлар.


7. "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаси аппарати қўйидаги манзилда жойлаштирилсин Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчаси, 34-уй.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил март ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги мантда берилган.