язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1993 й. 58-сон "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш ("Ўзавтойўл") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масаслалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1993 й.

N 58



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ

ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ("ЎЗАВТОЙЎЛ")

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАСЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон автомобиль йўллари куриш ва фойдаланиш ("Ўзавтойўл") давлат акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбеккистан Республикаси вилоятларида жойлашган йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг улариинг негизида автомобиль йўмарини қуриш ва фойдаланиш буйича республика ва вилоятларнииг давлат-акционерлик бирлашмаларини ташкил қилиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари:

мулкчилиининг барча шакмаридаги корхона ва ташкилотларни акциялаштириш принципи асосида ихтиёрий равишда бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларни бажариш юзасидан ўз муассислари олдида жавоб беридилар.

"Ўзавтойўл" концернининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиси ҳисобланган ҳолда ўз фаолиятини бирлашманинг унинг ишгирокчиларининг умумий мажлисида тасдиқланаднган уставига мувофиқ амалга оширадилар.

Бирлашмаларнинг раислари вилоят ҳокимларининг тавсияга кўра муассислар йиғилишида сайланадилар ва "Ўзавтойўл" концерни Бошқарви томонидан тасдиқланадилар.

Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш бўйича худудий давлат-акционерлик бирлашмасининг намунавий тузилмаси, 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концернининг 2-иловага мувофиқ давлат-акционерлик бирлашмалари, трестлар, корхоналар ва ташкилотларни ўз ичига олган тузилмаси тасдиқлансин.


4. Белгилаб қуйилсинки "Ўзавтойўл" концерни:

республика автомобиль йўлларини бошқариш учун давлат томонидан махсус ваколат берилган ташкилот ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасини Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва концерн уставига амал қилади;

Ўзбекистон Республикасини Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва концерн уставига амал қилади;

давлат топшириқлари асосида республика халқ хўжалиги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шунингдек шартнома ва битимлар асосида мустақил равишда пудрат фаолиятининг истиқболини белгилайди ва уни амалга оширади;

Давлат йўл жамғармасини ташкил этади, ундан фойдаланишнинг асосий йуналишларини белгилаб беради;

ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятга оид масалаларни мустақил ҳал қилади, марказлаштирилган суғурта, заҳира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

концерн таркибига кирувчи бирлашлалар, трестлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар меҳнат жамоаларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзавтойўл" концерни 2 ой муддат ичида 3-иловага мувофиқ ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларини таъсис этиш ва корхоналарни акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишни таъминласинлар.


6. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилаётганда корхоналар ва ташкилотларни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларга айлантириш мақсадга мувофиқ эканлигидан келиб чиқилсин. Тармоқнинг ривожланишидан манфаатдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат мулки жамғамаси тимсолида давлат, "Ўзавтойўл" концерни, корхоналар ва ташкилотлар жамоалари, республика юридик шахслари ва хорижий юридик шахслар уларнинг иштирокчилари булишлари мумкин.

8. Ўзбекистон Роспубликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси қуйидагиларни амалиётга жорий этсин:

худудий-акционерлик бирлашмаларига давлатга тегишли акцияларнинг ҳиссаларига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуиқуқларини бериш.

9. "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддасига мувофиқ йўл ишларини маблағ билан таъминлаш (умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) Давлат йўл жамғармасининг маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Юқорида қайд қилилган қонуннинг ушбу моддасини амалда рўёбга чиқариш мақсадида "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концерни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Хукуматга тақдим этсин.

Қарор лойиҳасини тайёрлашда қуйидагиларга эътибор берилсин:

республика йўл жамғармаси мустақил давлат молиявий кредит муассасаси ҳисобланади;

жамғарманинг пул маблағлари республиканинг давлат бюджети ва бошқа жамғармалар таркибига кирмайди ва мусодара қилинмайди;

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 апрелдаги 180-сон қарори, 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва сақлашга мажбурий ажратмаларнинг меъёрлари тасдиқланган.


10. "Ўзавтойўл" концерни зиммасига юклатипган вазифаларга мувофиқ унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

белгиланган ваколатлар доирасида барча вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, махамий ҳокимият органлари, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ва корхоналар бажаришлари мажбурий бўлган меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар меҳнат жамоаларининг розилиги билан ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, моддий-техника ва бошқа ресурсларни концерн Уставида белгиланган тартибда ва шартларда марказлаштириш;

хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш, белгиланган тартибда ускуналар, материамар, механизмлар ва халқ истеъмол момарини экспорт ва импорт қилиш аъмомарини амалга ошириш.


11. Концернни бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у Бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлайди.

"Ўзавтойўл" концернинииг ходимлари 55 кишидан ортиқ бўлмаган аппарати тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Концерн ва унинг ҳудудий ташкилотларининг ишчи аппаратлари йўл жамғармаси маблағлар ҳисобидан таъминланадилар.


"Ўзавтойўл" концерни раисининг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Концерн Бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Концерн раиси мақомида маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.

13. "Ўзавтойўл" концернининг ижро этувчи аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Пушкин кўчаси, 68-а уй.


14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 9 сентябрдаги 281-сон ва 1989 йил 19 декабрдаги 432-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил март ойида Вазирлар Маҳкамасининг мажмуи йиғилишида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.