язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш "Ўзқурилишматериаллари" концернининг Устави (ЎзР ВМ 25.12.1992 й. 587-сонли қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 25 декабрдаги

587-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб

чиқариш "Ўзқурилишматериаллари" концернининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни бирлашмалар, корхоналар, тузатиш-қурилиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, тармоқнинг бошқа корхоналари меҳнат жамоаларининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 ноябрдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофик, ташкил этилган.

Концерн юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади, у давлат, ижара, жамоа ва мулкчиликнинг бошқа хил шаклларига асосланган саноат бирлашмалари ва корхонапарни, тузатиш-қурилиш, транспорт ва бошқа ташкилотларни бирлаштиради.

Концерн таркибига мулкчиликнинг ва хўжалик фаолиятининг ҳар қандай шаклларидаги корхона ва ташкилотлар ҳам кириши мумкин.


2. Концерн таркибига кирувчи корхоналар юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар, "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қиладилар.

Концерн ўзнинг таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулкини бошқаради. Белгиланган тартибда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишларида қатнашади, концерн таркибидаги давлат корхоналарини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, шўъба корхоналарни ва бошқа давлатларда ўзининг ваколатхоналарини таъсис этиши мумкин.


3. Концерн Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бинокорлик материаллари саноати вазирлигиниг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, унинг ҳуқуқларига эга бўлади ва вазирликнинг илгари тузилган барча шартномалари ҳамда улар юзасидан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.


4. Концерн Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради. У ўзига берилган ҳуқуқларни ҳисобга олиб:

тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини;

давлат буюртмасидан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, уларга шартнома нархларини қўйиш, аппарат ходимларининг меҳнат ҳақи, ўзининг хўжалик ҳисоби даромадини тақсимлаш масалаларини мустақил равишда ҳал қилади.


5. Концерн таркибидаги барча корхоналар бошқа концернлар, корпорациялар, тармоқлараро давлат бирлашмалари таркибига киришлари ва ўзаро ҳамда концерн таркибига кирмайдиган корхоналар билан хўжаликлараро бирлашмалар, иттифоқлар ҳамда, агар бу билан концернга ва республикага зиён етказилмаса, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар уюшмасини тузишлари мумкин.


6. Концерн томонидан ташкил этилган қатнашувчи корхоналар ва бошқа тузилмалар ҳамда бўлинмалар, шунингдек, унинг бошқаруви ўртасидаги концерн ички муносабатлари мазкур Устав ва концернга ихтиёрий равишда берилган функциялар, фаолият дастурлари ва шартномалар билан белгиланади.


7. Концерн банк муассасаларида мустақил ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлларни олиши ҳамда жавобгар бўлиши, судда ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлиши мумкин. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳақ ундириб олиниши мумкин бўлган ўзига тегишли мол-мулкка ўзининг мажбуриятлари бўйича жавоб беради.

Концерн концерн аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермаганидек, концерн аъзолари ҳам концерн мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.

Концерннинг ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг мол-мулкини, шунингдек, уларнинг фойдаланиши учун бериб қўйилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган мол-мулкларни олиб қўйишга фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳолларда ва тартибда концерн ва корхоналарнинг уларнинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш учун мурожаат қилинганда йўл қўйилади.


8. Концерн Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.

"Ўзқурилишматериаллари" концерни бошқаруви ва унинг ишчи аппарати 700070, Тошкент шаҳар, Мироқилов кўчаси, 68-а уйга жойлашган.



II КОНЦЕРННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Концерннинг бош вазифаси Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва аҳолисининг қурилиш материалларига ҳамда кам сарф-харажат қилган ҳолда юксак талабларга жавоб бера оладиган сифатли буюмлар, ишлар ҳамда хизматларга бўлган талабларини қондириш, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва корхоналар меҳнат жамоаларининг фаровонлигини ўстиришни таъминлашда қатнашиш ҳисобланади.

10. Концерн ўз вазифаларини бажариш учун унга берилган ваколатларга мувофиқ:

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ва бошқа органларда уларнинг манфаатларини ифодалашни;

корхоналарда ягона илмий-техника сиёсатини юргизиш, техника, технологиялар ва материалларнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда илмий-техника ва ишлаб чиқариш кучларини бир жойга тўплашни;

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ, муддатли прогнозларини, мақсадли илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш, концерннинг ишлаб чиқариш негизларини ривожлантиришнинг умумий вазифаларин ҳал этиш, корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар соҳасидаги ягона стратегияни амалга оширишни;

бошқарувни ташкил этишни, хўжалик юритиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, корхоналарда хўжалик ҳисобини ривожлантириш, корхоналар ва бутун республиканинг манфаатларини узвий мувофиқлаштиришга эришиш учун иқтисодий ўзаро муносабатларни бошқаришни;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотга ягона истиқбол режаси ва давлат буюртмалари негизда корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган ишлаб чиқариш режаларини, ривожлантириш дастурларини бажариш учун қулай шароитлар яратиш ва келишиб олишни;

ишлаб чиқаришларни мақсадга мувофиқ ихтисослаштириш ва кооперациялаштириш, бозорларнинг аҳволи (конъюнктураси)ни ўрганиш ва улар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг тузилишини такомиллаштириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларнинг, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;

тузатиш ва хом ашё негизларини тезроқ ривожлантириш юзасидан, табиий бойликлардан комплекс фойдаланиш, ер ости бойликларини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни, тармоқлараро экологик дастурларнинг ҳал этилишида қатнашишни;

меҳнат қилиш, дам олиш шароитларини ва саломатликни яхшилашни ўз ичига олувчи меҳнат жамоаларини иқтисодий ривожлантиришга оид чора-тадбирларни амалга оширишни;

корхоналарни хўжалик ҳисобига кўра моддий-техникавий таъминлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишни;

ўзаро фойдалилик ва қайтариб бериш шартлари билан самарали банк кредит-молия хизмати кўрсатишни, концернни ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш воситаси сифатида даромад олишни таъминлашга қаратилган ягона тижорат ва молия сиёсати юргизишни ташкил этиш ва ривожлантиришни;

корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молия-хўжалик ва тижорат фаолиятларининг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил этиш, назорат қилиш ва тафтиш этишни;

корхоналарга маслаҳат, ташкилий-услубий, молиявий, ҳуқуқий, муҳандислик ва ахборот ёрдами кўрсатишни;

фаол кадрлар сиёсатини ўтказишни, корхоналар учун кадрлар тайёрлашни, қайта тайёрлашни, уларнинг малакаснни оширишни ташкил этишни таъминлайди.



III КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


11. Концерн ўз фаолиятида Вазирлир Маҳкамаси ҳузуридаги барча иқтисодий органлар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотлари ва бошқа тузилмалари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилади.

Концерн таркибига кирувчи корхоналарни бошқариш иқтисодий усуллар билан, демократик асосларда, концерн аъзоларининг ҳуқуқлари ва мустақилликларига қатьий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


12. Концернни бошқариш қуйидаги доимий органлар:

концерн Кенгаши, ишчи аппарати бўлган концерн бошқаруви томонидан амалга оширилади.

Концерн Кенгаши юқори боашқарув органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимлари бўйича концерн аъзолари ҳисобланадиган илмий-тадқиқот бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, бир вақтнинг ўзида бошқарув раиси ҳисобланувчи концерн раиси ва бошқарув аъзолари кирадилар.


13. Концерн Кенгашининг мақоми ва фаолияти мазкур Устав билан тартибга солинади.


14. Кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади. Концерн Кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш аъзоларининг камида 1/3 қисмининг ёхуд концерн бошқаруви таркибинннг камида 2/3 қисмининг талабига кўра ўтказилади.


15. Концерн Кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида Кенгаш аъзолари умумий сонидан 2/3 қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлисини концерн раиси очади. Кенгашга навбати билан жорий мажлисда сайланган Кенгаш аъзоларидан бири раислик қилади.


16. Кенгаш қарори, агар унинг учун мажлисда қатнашаётганларнинг 2/3 қисми бироқ Кенгаш аъзоларининг умумий сонининг камида 50% и овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Концерн Кенгаши томонидан қабул қилинган хулосалар қарорлар сифатида расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисларининг баёнлари раислик қилувчилар томонидан имзоланади ва уларнинг бир нусхаси Кенгаш аъзоларига жўнатилади.


17. Кенгаш қарорлари концерннинг барча аъзолари ва унинг бошқаруви учун мажбурий ҳисобланади.


18. Концерн Кенгаши:

концерн фаолиятига тааллуқли барча асосий масалаларни ҳал қилади, концернни ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол дастурлари ҳам шу жумлага киради;

концерннинг, бошқарувнинг, концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий вазифалари ва функцияларининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда уларни баҳолайди;

концерн молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботини ва балансини, концерн бошқаруви тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ва тасдиқлайди, тафтиш комиссиясининг хулосаларини тасдиқлайди;

узоқ вақт зарар кўриб ва самарасиз ишлаган норентабелли корхоналарнинг бундан кейин фаолият кўрсатишларининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини, шунингдек, ишлаб чиқаришни ва хусусийлаштиришни ташкил этишнинг турли хил шакллари билан боғлиқ масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳал этади;

корхоналарни, ташкилотларни, кооперативларни ва хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларини концерн таркибига қабул қилиш ва ундан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

республика бошқарув органларига киритилган муҳим норматив ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, концерн фаолиятининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқади, концерн корхоналарининг меҳнат жамоаларини қабул қилинган қарорлардан хабардор қилади;

концерн таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқади;

концерн таркибига кирган мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар учун кириш ва улуш қўшиш бадалларининг миқдорларини белгилайди.

концерн раисининг, унинг ўринбосарларининг ва бошқарув аъзоларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

ўз ҳуқуқларининг бир қисмини концерн бошқарувига бериши мумкин.


19. Кенгаш концерн раисини, унинг ўринбосарларини, бошқарув аъзоларини ва тафтиш комиссиясини сайлайди.

Концерн бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Кенгашнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кенгаш концерн бошқаруви ишчи аппаратини сақлаш учун лимитларни тасдиқлайди ҳамда тасдиқланган ходимлар сони ва иш ҳақи тўлаш фонди доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиши мумкин. Сайлаб қўйиладиган ва ишчи аппарати корхоналарнинг даромадлари (фойдалари)дан ажратмалар ҳисобига шартнома асосида сақланадилар.

Кенгаш аъзолари бошқарувни сайлаш чоғида муқобил номзодларни тавсия этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бошқарув аъзолари концерн Кенгашининг қарори асосида лавозимларидан озод этилишлари мумкин.


20. Концерн бошқаруви унинг жорий ишларига раҳбарлик қилади ва концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Бошқарув мажлислари заруратга кўра, лекин бир ойда камида бир марта унинг раиси томонидан чақирилади. Бошқарув мажлиси, агар унинг ишида бошқарув аъзоларининг умумий сонидан камида 2/3 қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Бошқарувнинг ўз ваколати доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилган қарорлари концерннинг барча аъзолари бажариши учун мажбурийдир.

Концерн бошқаруви:

концерн Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

концерн Кенгаши мажлисида кўриб чиқилиши керак бўлган масалаларни олдиндан ишлаб чиқишни амалга оширади;

республика ҳалқ хўжалиги эҳтиёжларидаи келиб чиқиб тармоқни ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг йўналишлари ва истиқболларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;

ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, инвестиция, экология, молия-тижорат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш йўналишини ишлаб чиқади;

концерн кўрган зарарларни, жумладан, корхоналарнинг қабул қилинган мажбуриятларни бажармасликлари ёки кўнгилдагидек бажармасликлари оқибатида улар томонидан етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кейинчалик бу ҳақда концерн Кенгашига хабар қилади;

концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг уставларини тасдиқлайди;

ишчи аппарати ходимларининг ҳисоботларини тинглайди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;

корхоналарнинг раҳбарларини шартномалар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга тайинлайди ва ишдан озод этади;

тегишли органларда қонунларнинг иқтисодий ва юридик манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади;

бошқарув ҳузуридаги ишчи аппарати хизматлари раҳбарларини тузилмага ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тасдиқлайди.

Бошқарув қарори, агар унинг учун иштирок этувчиларнинг камида 2/3 қисми, лекин бошқарма аъзолари умумий сонидан ярмидан кўпи овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Ишчи аппарати ходимларининг меҳнат муносабатлари шартнома асосида кўрилади.


21. Бошқарув раиси бошқарув ва ишчи аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўзининг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг концерн фаолияти масалаларини ҳал этишдаги ваколатларини белгилайди.

Бошқарув раиси:

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

концерн раҳбар органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;

концерннинг мол-мулки ва маблағларига белгиланган тартибда эгалик қилади, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда концерн номидан иш кўради, битимлар, шартномалар ва бошқа келишувларни тузади ва бундай келишувларни амалга ошириш учун ваколатномалар беради;

штат жадвалини ва бошқарув ҳамда унинг ишчи аппаратини сақлаш учун харажатлар сметасини шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

концерн аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди, шу жумладан, шартнома бўйича, лавозим маошлари ва уларга устамаларни белгилайди, аппарат ходимларини рағбатлантиради ҳамда уларни жазолайди;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республикадаги, бошқа минтақалардаги ва чет эллардаги ташкилотлар ва фуқароларга концерн номидан эътирозлар билдириш ва даъволар қўзғаш тўғрисида қарор қабул қилади.



IV. КОНЦЕРННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


22. Мазкур Уставдан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида концерн корхоналари концерн Кенгашига ва бошқарувга қуйидаги ваколатларни беради:

концернни, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ташкилий-бошқарма тузилмаларини бошқариш тизимини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхоналарни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида таъминот, воситачи, тижорат марказлари ҳамда фирмалари, улгуржи, чакана ва ташқи савдо корхоналари, кичик корхоналар, кооперативлар ва фаолият кўрсатишнинг бошқа шаклларини ташкил этиш;

тармоқ тижорат банки, республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилгандан ортиқчасини унинг ташқарисида сотиш ҳуқуқи билан қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган биржаларини ташкил этиш;

зарур бўлган ҳолларда қўшма корхоналар, биржа (брокерлик бюролари, контора)лар ташкил этиш;

бозор шароитида янги технологиялар ишлаб чиқишни ва тадбиркорлик шаклларини ташкил этишни ўрганиш мақсадида чет элларга мутахассисларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ хизмат сафарига юбориш;

бошқарув аппарати, воситачи тижорат марказлари, концерн фирмалари, тижорат банки хўжалик (фаолияти натижасида олинган хўжалик даромадини, шунингдек, марказлаштирилган жамғармалар ва заҳиралар ҳамда концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган нормативларга мувофик; ҳосил бўлган валюта жамғармаларини тақсимлаш;

тармоқлараро ихтисослаштириш ва кооперациялаш билан боғлик, комплекс масалаларни ҳал этиш;

ички ва ташқи бозорнинг талабларини ҳисобга олиб корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган давлат стандартлари билан қамраб олинмаган маҳсулотлар учун норматив-техник ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқлаш;

қиймати 6 млн сўмгача бўлган корхоналарни марказлаштирилган маблағлар ҳисобига, қиймати 9 миллиондан ортиқ бўлган корхоналарни корхоналар маблағлари (1991 йилги нархларда) ҳисобига асосли қуриш ва қайта қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;

тузилган шартномаларга мувофиқ концерн аъзолари бўлган корхоналардан марказлаштирилган жамғармалардан ва концерн заҳираларидан ажратилган кредит ва маблағларни қайтариш муддати тузилгандан кейин ёки кўрсатилган жамғармалар ва заҳираларга тўланиши керак бўлган бадалларни акцептсиз тартибда ундирнб олиш тўғрисида қарор кабул қилиш.



V. КОНЦЕРН АЗЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


23. Концерн Уставини тан олган, концерннинг вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш юзасидан ўзига мажбурият қабул қилган давлат корхоналари, кооператив, қўшма корхоналар ва хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидаги корхоналар концерн аъзолари бўлишлари мумкин.


24. Концерн аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

концерн томонидан ўтказиладиган барча дастурий чора-тадбирларда, қўшилган ҳиссаларига мутаносиб равишда даромад улушларини олиб, ўзларининг маблағлари, фаолиятлари билан қатнашиш;

концерн жамғармаларидан шартнома асосида қисқа муддатли ва узоқ; муддатли кредитлар, шунингдек, ҳар қандай бошқача ёрдам олиш;

концерн Кенгаши ва бошқарувининг кўриб чиқиши учун концерн фаолиятининг турли қирралари бўйича таклифлар киритиш хамда улар бўйича ахборотлар олиш.

Концерн таркибига кирган корхоналар шартнома бўйича концерн олдидаги ўзининг мажбуриятларини бажариш шарти билан Кенгаш қарорига кўра ундан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.


25. Концерн аъзолари:

концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга оширишга;

мазкур Устав талабларини бажаришга ва кириш ҳамда пай бадалларини тўлашга;

концерннинг молия-иқтисодий фаолиятида иштирок этишда концерн ва шериклар олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини сўзсиз бажаришга;

бошқарув томонидан тасдиқланган рўйхатга биноан корхоналарнинг фаолияти тўғрисидаги зарур ахборотни концерн Кенгашига, концерн бошқарувига тақдим этишга;

концерн фаолияти тўғрисидаги технологик, иқтисодий, молиявий ва бошқа хил маълумотларнинг махфийлигига риоя қилишга мажбурдирлар.



VI. КОНЦЕРННИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


26. Концерннинг мол-мулки устав жамғармасини ҳосил қилувчи асосий ва оборот маблағлардан, шунингдек, концернга бириктириб қўйилган жамғармалардан ва бошқа мол-мулклардан иборат бўлади.


27. Концернга бириктириб қўйилган мол-мулклар унинг мустақил балансида акс эттирилади.


28. Концерн маблағлари:

кириш бадалларидан, мақсадли бадаллардан, пай бадалларидан (бадалларнинг миқдори концерн Кенгаши томонидан белгиланади);

акциялар ва бошқа қийматли қоғозлардан;

концерн хўжалик фаолияти даромадларидан, ташқи савдо ва кредит аъмолларидан;

давлат органлари, концерн таркибига кирадиган ёхуд кирмайдиган корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлардан олинадиган даромадлардан шаклланади.


29. Концерн таркибидан чиқиб кетган корхоналарга кириш бадалларини қайтариб бериш шартномада айтиб қўйилади.


30. Концерн таркибига кирган корхоналарнинг розилиги билан ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг қўшма дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши мумкин.


31. Концерн аъзолари бўлган корхоналар уларга боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатлар (зилзила, ёнғин, сув тошқини, корхоналарнинг ихтиёридан ташқари бўлган ва оқибатда ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келган бошқа ҳолатлар)га тушиб қолганларида уларга ёрдам кўрсатиш учун концерннинг заҳира жамғармаси шакллантирилади, у корхоналарнинг даромадлари (соф фойдасидан ажратмалар ҳисобига ташкил топади (ажратмаларнинг миқдори ва уларни тақдим этишнинг даврийлиги Кенгаш томонидан белгиланади). Заҳира жамғармасининг маблағи дахлсиздир ва у Кенгаш қарорига кўра қатъий белгиланган мақсадларга сарфланади.


32. Концерн ўз мол-мулкини суғурта қилишни ва таваккалчилик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.



VII ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


33. Концерн тезкор бухгалтерлик ва статистика ҳисобини юритади, ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилишни амалга оширади.


34. Белгиланган тартибда хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисобот тақдим этади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.


35. Концерн Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига мувофиқ концерн таркибига кирган давлат корхоналарининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилишни амалга оширишни таъминлайди.


36. Концерн амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилинишини, концерн аъзоларининг таклифлари, фуқароларнинг ариза ва шикоятлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди.



VIII. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


37. Концернни тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра амалга оширилади.


38. Концерннинг исталган қатнашчисининг аъзолиги, агар ушбу аъзонинг фаолияти концерн мақсадларига ва вазифаларига  мазкур Уставга зид бўлса, концерн Кенгашининг қарори билан тўхтатилиши мумкин.


39. Концернни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг концерн Кенгаши тугатиш комиссиясини сайлайди, комиссия бир ой муддат ичида концерн мажбуриятлари бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Мулкнинг тугатищдан кейин сарфланмаган қисми пай бадалларига мувофиқ концерннинг собиқ аъзолари ўртасида тақсимланади.