язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2002 й. 47-сон "Ўзозиқовқаттаъминот" ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2002 й.

N 47



"ЎЗОЗИҚОВҚАТТАЪМИНОТ" ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси муассисларининг "Ўзозиқовқаттаъминот" ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясини компания акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига қўшиб юбориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзозиқовқаттаъминот" давлат-акциядорлик компаниясини унинг таркибига кирувчи корхоналар билан бирга "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига қўшиб юборишни белгиланган тартибда амалга оширсин.


3. "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига:

қайта ташкил этилаётган "Ўзозиқовқаттаъминот" ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясига олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ва сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 14 августдаги 317-сон қарорига мувофиқ юкланган функцияларни бажариш;

ҳукуматлараро битимлар ва хорижий кредитлар бўйича ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ҳамда кейинчалик уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан келишилган жойлаштиришга мувофиқ равишда мулкчиликнинг барча шаклларидаги чакана савдо ташкилотлари орқали аҳолига, шунингдек махсус истеъмолчилар ва давлат таъминоти муассасаларига белгиланган тартибда сотиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолидан гўшт тайёрлаш ҳамда уни кейинчалик "Ўздавзахира" бош бошқармасига, махсус истеъмолчиларга, ижтимоий соҳа муассасалари, чакана савдо корхоналарига етказиб бериш учун совутгичларда сақлаш функцияларини бажариш юклансин.

"Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида" 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон Фармони билан юкланган функциялар сақлаб қолинсин.


4. "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига янгидан юкланган функцияларни бажариши учун бошқарув аппарати ходимларининг сонини 12 штат бирлигига, шу жумладан битта раис ўринбосарига кўпайтиришга рухсат берилсин.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ва сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 14 августдаги 317-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон" давлат теннис клубини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 29 декабрдаги 512-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 2, 8-модда.