язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га чекланган савдо устамаларини чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.11.2001 й. 1083-сон билан рўйхатга олинган МВ 120-сон, МЧРРДҚ 9-сон ва ДСҚ 2001-112-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 13 ноябрда 1083-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг

2001 йил 1 ноябрдаги

120, 9, 2001-112-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол

товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га

чекланган савдо устамаларини

қўлланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 октябрдаги "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари савдосини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 433-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи, қанд-шакар)ни сотиш пайтида чекланган савдо устамаларини қўллашни назарда тутади.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилади:

хўжалик юритувчи субъектларга - ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар (бундан кейин истеъмол товарлари) сотишни амалга оширадиган юридик шахсларга (Бундан кейин корхоналар);

хўжалик юритувчи субъектларга - божхона расмийлаштируви 2001 йил 1 ноябргача амалга оширилган, истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадлари учун олиб келадиган

...