язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш Тартиби (ЎзР ВМ 28.04.1999 й. 200-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 28 апрелдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо

комплексларида ва савдо марказларида улгуржи

ва майда улгуржи сотиш

ТАРТИБИ


АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва якка тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларининг улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотилишини тартибга солади, шунингдек, истеъмол товарларини улгуржи ва майда улгуржи сотиш билан якка тартибда шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, уларга солиқ солиш, улгуржи ва майда улгуржи операциялардан олинадиган тушумларни ҳисобга олиш ва уларни топшириш хусусиятларини белгилайди.


2. Бозор, савдо маркази - бу Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ва белгиланган қоидаларга кўра савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган жойларда доимийлик ва вақтинчалик асосида фаолият кўрсатувчи мулкий комплексдир.

Савдо комплекси - бу бир юридик шахс ҳисобланувчи, бир ҳудудда бирлаштирилган бозорлар, савдо марказлари комплексидир.


3. Савдо-сотиқни амалга ошириш бўйича бозорлар чакана ва улгуржи бозорларга бўлинади:

чакана бозор - товарлар ва хизматларни истеъмолчиларга нақд пулга сотиш билан боғлиқ бўлган савдо фаолияти амалга ошириладиган бозор;

улгуржи бозор - товарлар (хизматлар)ни нақд пулга ва нақд пулсиз катта туркумда ва майда улгуржи сотиш билан боғлиқ бўлган савдо фаолияти амалга ошириладиган бозор.


4. Бозорлар ихтисослашувига кўра деҳқон, буюм, озиқ-овқат, универсал ва ихтисослаштирилган бозорларга бўлинади:

деҳқон бозори - қишлоқ хўжалиги товарлари, маҳсулотлари ва буюмлари ҳамда уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар сотиладиган бозор;

буюм бозори - ноозиқ-овқат товарлари сотиладиган бозор;

озиқ-овқат бозори - умумий фойдаланишдаги махсус жиҳозланган турғун савдо павильонлари орқали озиқ-овқат товарлари сотиладиган бозор;

универсал бозор - деҳқон, озиқ-овқат ва буюм бозорлари функциясини қўшиб олиб борувчи бозор;

ихтисослаштирилган бозор - ихтисослаштирилган товарлар (қурилиш материаллари, автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, тирик моллар, паррандалар ва шу кабилар) сотиладиган бозор.



УЛГУРЖИ БОЗОРЛАРДА УЛГУРЖИ ВА МАЙДА

УЛГУРЖИ САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. Улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи савдо қилиш учун жойлардаги давлат хокимията органлари томонидан истеъмол товарларини улгуржи ва майда улгуржи сотиш ҳуқуқини берувчи сертификатга (илова қилинади) эга бўлган (хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳам юридик, ҳам жисмоний) шахсларга (кейинги ўринларда "сотувчи" деб аталади) рухсат берилади.


6. Истеъмол товарларини улгуржи бозорлар, улгуржи-савдо комплекслари ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун:


а) юридик шахслар улгуржи бозор жойлашган жойдаги давлат хокимията органига:

ариза;

корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;

уставнинг "улгуржи савдо" фаолият тури кўрсатилган ҳолдаги

нотариал тасдиқланган нусхаси;

белгиланган намунадаги назорат - касса, аппаратининг солиқ органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома;

юридик шахсда моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

савдо қилиш ҳуқуқини берувчи маҳаллий йиғим тўланганлигини билдирувчи банк ҳужжатининг нусхаси;

б) жисмоний шахслар улгуржи бозор жойлашган жойдаги давлат хокимията органига:

ариза;

хусусий тадбиркорнинг "улгуржи савдо" фаолият тури кўрсатилган ҳолдаги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг нусхаси;

банкда ҳисоб-китоб счёти ва муҳри мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

белгиланган намунадаги назорат-касса аппаратининг солиқ органларида рўйхатдан. ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома;

савдо қилиш ҳуқуқини берувчи маҳаллий йиғим тўланганлигини билдирувчи банк ҳужжатининг нусхасини тақдим этишлари зарур.


7. Сертификат ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ойдан ўн икки ойгача берилади.


8. Сертификат 6-бандда кўрсатиб ўтилган тегишли ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб беш кун мобайнида берилади.


9. Истеъмол товарлари билан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилишга хоҳиш билдирган жисмоний ва юридик шахсларга улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида савдо қилиш жойлари сертификат ва савдо қилиш жойини ижарага олиш ҳуқуқини берувчи шартнома асосида бозорлар дирекцияси томонидан берилади. Бунда бозор дирекцияси томонидан бир марталик йиғим ва бошқа тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.


10. Юридик ва жисмоний шахслар истеъмол товарларини улгуржи бозорлар, улгуржи-савдо комплекслари ва савдо марказлари ҳудудида ҳам нақд пулсиз, ҳам нақд пулга турғун савдо объектлари ёки дўконларга мослаштирилган бинолар орқали сотиш ҳуқуқига эгадирлар, бунда улар мажбурий тартибда назорат-касса аппаратларидан фойдаланишлари ва нақд тушумларни инкассация хизмати орқали банк муассасаларига ёки ваколатли банкларнинг бозор ҳудудида жойлашган кассаларига топширишлари шартдир.


11. Улгуржи бозорлар, улгуржи-савдо комплекслари ва савдо марказларида савдо-сотиқ фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.


12. Истеъмол товарларини улгуржи бозор, улгуржи-савдо комплекси ва савдо марказида жисмоний шахслар томонидан сотишдан олинган, банклар муассасаларига топшириладиган нақд тушум тадбиркорнинг биринчи талабига кўра тўлиқ ҳажмда қайтарилиши керак.



МАЗКУР ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК


13. Мазкур Тартиб талабларини бузганлик учун айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.



МАЗКУР ТАРТИБГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


14. Мазкур Тартибга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш давлат солиқ хизматлари органларига юкланади.






Тартибга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси


____________ туман (шаҳар) ҳокимлиги


__________-сон СЕРТИФИКАТ


199__ йил "__" _________

га

(корхонанинг ёки хусусий тадбиркорнинг номи)


улгуржи бозорида

(улгуржи бозорнинг номи)


199__ йил "____" __________ дан 199__ йил "____" _________гача муддатда


товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш ҳуқуқи берилади.



Туман (шаҳар) ҳокими ёки

ҳокимнинг ўринбосари     __________________

                                                        имзо, муҳр