язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1998 й. 125-сон "Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.1998 й.

N 125



ҚИШЛОҚ САВДОСИДА МУЛКЧИЛИК

МУНОСАБАТЛАРИНИ, БОШҚАРУВ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Савдо соҳасида рақобат муҳитини яратиш, қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида" 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон матлубот кооперацияси акциядорлик ва матлубот жамиятлари Марказий уюшмаси (Ўзбекбирлашув Марказий уюшмаси), "Ўзулгуржимевасабзавот" акциядорлик компаниясининг ва уларнинг хўжалик юритувчи субъектларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар матлубот кооперациясининг мавжуд акциядорлик жамиятлари уюшмалари ҳамда "Улгуржимевасабзавот" акциядорлик бирлашмалари негизида "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари уюшмаларини ва "Улгуржимевасабзавот" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини қайта ташкил этиш ва бирлаштиришда "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларига ёрдам кўрсатсинлар.

3. Қуйидагилар "Матлуботсавдо" худудий акциядорлик компаниялари фаолиятининг асосий йўналишлари хисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

қишлоқ аҳолисини халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини янада ривожлантириш;

қишлоқ савдоси акциядорлик жамиятлари, корхоналари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, уларга шартнома шартларида маркетинг хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашни, биринчи навбатда фермер ва деҳқон хўжаликларидан тайёрлашни ташкил этиш, уларни қайта ишлашни ва сотишни таъминлаш;

савдо, тайёрлов ва бошқа корхоналарга реклама, товарлар етказиб бериш ва сотиш юзасидан шартномалар тузиш масалаларида, товар ишлаб чиқарувчилар билан оқилона, узоқ муддатли хўжалик алоқалари ўрнатишда консалтинг хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ савдо ва тайёрлов корхоналарига уларни техника билан қайта жиҳозлашда, замонавий савдо-технология, ишлаб чиқариш ва тайёрлов жараёнларини жорий этишда, хорижий инвестицияларни, шу жумладан қўшма корхоналар барпо этиш йўли билан, жалб этишда кўмаклашиш;

тайёрлов ва қайта ишлаш корхоналари экспорт имкониятларини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, чет мамлакатларда савдо уйлари ва ваколатхоналари очиш.


4. Қуйидагилар:

"Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

"Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларининг фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан уларнинг ижро этувчи аппарати харажатлари ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек амалдаги қонун хужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.

5. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниясининг устав жамғармаси тугатилаётган Ўзбекбирлашув Марказий уюшмасининг, шу жумладан Савдо асбоб-ускуналари заводининг, "Ўзматлуботинформсервис" ижара корхонасининг мол-мулки ҳамда компания бошка аъзоларининг таъсис бадаллари ҳисобига ташкил топади;

"Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларининг устав жамғармаси қайта ташкил этилаётган Корақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари уюшмаларининг, тугатилаётган "Улгуржимевасабзавот" акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки, компания қатнашчиларининг таъсис бадаллари ҳисобига ташкил топади;

матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятларининг илгари собиқ пайчилар номидан юқори ташкилотларга берилган акциялар пакетлари акциядорлик жамиятларининг ўзларига қайтарилади ва улар томонидан "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари устав жамғармасига қўшиш учун, эркин сотиш учун ҳамда белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотиш учун фойдаланилади;

янги ташкил этилаётган "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниясининг ҳамда "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компанияларининг акциялари пакетларини тақсимлаш, шунингдек ушбу компаниялар таркибига кирувчи мавжуд акциядорлик жамиятларининг акциялари пакетларини қайта тақсимлаш, шу жумладан уларнинг мол-мулкини баҳолаш ва қайта баҳолаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари мутахассисларини, маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек бошқа манфаатдор томонлар вакилларини жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидаларига мувофиқ икки ой муддатда амалга оширилади;

акциядорлик жамиятлари айланма маблағларини тўлдириш, қўшимча, шу жумладан; хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида акцияларнинг ва иккиламчи эмиссия акцияларининг барча сотилмаган қисми учинчи шахсларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотилади.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Улгуржи базалар ҳамда "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, инфратузилманинг бошқа савдо ташкилотлари ва корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шартнома асосида амалга оширилади;

"Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари тугатилаётган матлубот кооперацияси акциядорлик жамиятлари ҳудудий уюшмаларининг, "Ўзулгуржимевасабзавот" акциядорлик компаниясининг ва "Ўлгуржимевасабзавот" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланадилар.


7.

"Матлуботсаздо" ҳудудий акциядорлик компаниялари раҳбарлари маҳаллий ҳокимият органлари тавсиясига кўра белгиланган тартибда сайланадилар ҳамда қишлоқ аҳолисини истеъмол товарлари билан узлуксиз таъминлаш учун маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари билан баравар шахсан жавоб берадилар.


8. Тугатилаётган Ўзбекбирлашув Ўзбекистон матлуоот кооперацияси акциядорлик ва матлубот жамиятлари Марказий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек Самарқанд кооператив институтининг уни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорининг 6-бандига мувофик; тугатилаётган Ўзбекбирлашув Ўзбекистон матлубот кооперацияси акциядорлик ва матлубот жамиятлари Марказий уюшмаси тасарруфидаги кооператив техникумлар ва коллежларни икки томонлама бўйсундирувга  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда 6-иловага мувофиқ тегишли "Матлуботсавдо" худудий акциядорлик компанияларига бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли тижорат банклари ва ташкилотлар "Ўзбекбирлашув" ва Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари билан биргаликда икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар, кредитлар ва бошқа молиявий мажбуриятларга, шунингдек улар бўйича пенялар ва фоизларга оид қарзларини белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсинлар.


10. Белгилансинки, Ўзбекбирлашув Марказий уюшмасини қайта ташкил этиш ва "Ўзулгуржимевасабзавот" акциядорлик компаниясини тугатиш даврида уларга раҳбарлик қилиш функцияси тегишли равишда Марказий уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари, "Ўзулгуржимевасабзавот" акциядорлик компанияси бош  директори зиммасида сақланиб қолади. Уларга тугатиш комиссияларини тузиш ҳамда тугатилаётган органларни, уюшмалар ва бирлашмаларчи қонунчиликда белгиланган тартибда икки ой муддатда тугатиш топширилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (М. Ўсмонов) Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор идоралар иштирокида бир ой муддада таъсис мажлисларини ўтказсин ҳамда "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниясининг ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари устав жамғармаларининг шакллантирилишини таъминласин.


12. "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ аҳолисига савдо хизмати кўрсатиш масалаларида Ўзбекбирлашув фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 23 апрелдаги 208-сон қарорида белгиланган вазифалар ва талабларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


13. Ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириб бориш учун 7-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин,


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мевасабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва сотиш тизимини ривожлантириш тўғрисида" 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарори (9, 10, 11, 12, 13, 15-бандларидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 мартдаги

125-қарорига

6-ИЛОВА



Икки томонлама Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги ва "Матлуботсавдо" ҳудудий

акциядорлик компаниялари бўйсунушига бериладиган

собиқ Ўзбекбирлашув тизими ўқув юртлари

РЎЙХАТИ

Т


Ўқув юртлари номи


Қайси "Матлуботсавдо" ҳудудий

акциядорлик компаниясига берилади


1.


Нукус кооператив коллежи


"Қорақалпоқтутьгауи" Қорақалпогистон республика акциядорлик компанияси


2.


Тошкент кооператив техникуми


"Матлуботсавдо" Тошкент вилоят акциядорлик компанияси


3.


Фарғона кооператив коллежи


"Матлуботсавдо" Фарғона вилоят акциядорлик компанияси


4.


Самарқанд кооператив коллежи


"Матлуботсавдо" Самарқанд вилоят акциядорлик компанияси


5.


Қарши кооператив техникуми


"Матлуботсавдо" Қашқадарё вилоят акциядорлик компанияси


6.


Бухоро кооператив техникуми


"Матлуботсавдо" Бухоро вилоят акциядорлик компанияси


7.


Термиз кооператив техникуми


"Матлуботсавдо" Сурхондарё вилоят акциядорлик компанияси