язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 01.04.1997 й. 118-сон "Тадбиркорликнинг якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғилланиб даромад олаётган фуқоролар даромадига қаътий солиқ тўлови миқдорини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.1997 й.

N 118




“ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЯККА

ТАРТИБДАГИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒИЛЛАНИБ ДАРОМАД ОЛАЁТГАН

ФУҚОРОЛАР ДАРОМАДИГА ҚАЪТИЙ

СОЛИҚ ТЎЛОВИ МИҚДОРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА"



Ўзбекистон Республикасининг 15 феврал 1991 йилдаги “Тадбиркорлик” тўғрисидаги қонуннинг 5-модда 1-бандига кўра якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг айрим турлари билан шуғилланиб даромад олаётган фуқороларни аниқлашда, назорат қилишнинг қийинлигини инобатга олиб, шу фаолият турлари билан шуғилланиб даромад олаётган фуқороларгақаътий солиқ жорий этиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг айрим турларига қатъий солиқнинг чораклик миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (А.С.Валиев) 1997 йил 10 апрелдан бошлаб барча якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг иловада келтирилган турлари билан шуғилланаётган ва янгитдан шуғилланиш истагини билдирган фуқоролардан қатъий солиқ ундириш жорий этилади.


3. Белгилаб қўйилсинки қатъий солиқ асосида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар хисоб-китоб ва касса дафтарларини юрғизмайдиларва тўлаб қўйилган қатъий солиқ миқдори ишлаган даври учун бошқа кўриб чиқилмайди ваякуний деб хисобланади.


4. Якка тартибда меҳнат фаолияти турларининг иловада кўрсатилмаган ва фаолиятнинг ўзбекистон республикси ҳудудида тақиқланмаган турлари билан шуғилланиш истагини билдирган фуқоролар туман хокимиятлари қарорлари асосида қайд гувоҳнома олиб фаолият юритадилар.


5. Корхоналарни рўйҳатга ва савдо тармоқларини хисобга олиш бошқармаси Тошкент шаҳар хокимлигининг 1996 йил 29 июлдаги 221-сонли қарорига 1-илова “Юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган жисмоний шахсларни Тошкент шахар худудида давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги Низом”га керакли ўзгартиришлар киритсин.


6. Корхоналарни рўйхатга ва савдо тармоқларини хисобга олиш бошқармаси Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда 10 кун ичида “Тадбиркорликни солиқ нозирларида хисобга туриш тартиби”га ўзгартиришлар киритсинлар


7. Давлат солиқ бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан тадбиркорлардан қатъий солиқ ундириш тартибини ишлаб чиқсин ва жойларда амалда қўлланилиши таъминлансин.


8. Мазкр қарор Ўзбекистон Республикасининг жойлардаги Давлат хокимиятлари тўғрисидаги қонуннинг VI-бобини 24-моддасига биноан тасдиқлаш учун Тошкент шахар халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилсин.


9. Ушбу қарорни бажарилиш назорати Тошкент шаҳар хокимининг ўринбосари зимммасига юклатилсин.





ИЛОВА

Фаолият турларининг

Номи

Энг кам ойлик

иш ҳақи

баробарида

чорак учун


САВДО СОТИҚ ФАОЛИЯТИ


Маҳсус ажратилган жойларда қўлда ерда ва латокларда чакана савдо қилувчилар



1.Истеъмол моллари билан (тамаки, сақич, печенье, уй рўзғор буюмлари ва ичимликлар)


9

2.Ҳар турли кийим кечак савдоси


15

3.Газмол савдоси


12

4.Гилам-поёндоз савдоси


18

5.Радио-теливизор аппаратура савдоси


18

6.Видеоаудио касеталари савдоси


12

7.Ҳар турли мўйнадан тайёрланган бош кийим олиб сотиш


15

8.Зоологик озуқа сотиш


12

9.Омухта ем олиб сотиш


30

10.Аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб сотиш


9

11.Аҳолидан сут маҳсулотларини олиб сотиш


12

12.Тухум олиб сотиш


15

13.Гул олиб сотиш


9

14.Пакет, қурт ва семечка олиб соиш


6

15.Нон олиб сотиш


12

16.Қурилиш моллари олиб сотиш


21

17.Четдан келтирилган ҳўл мевалар олиб сотиш


15

-------------------------

Изоҳ: Савдо-сотиқнинг майда улгуржи тури билан шуғулланувчи ҳар турли юридик ташкилотлардан фирма, чет эллардан катта миқдорда мол олиб сотувчи тадбиркорлар, миллий таом, ва нон маҳсулотлари тайёрлаб сотувчи фуқоролар қайд гувоҳномаси бўйича хисоб-китоб дафтари асосида фаолият юритадилар.

АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ:


1.майда маиший анжомларни таъмирлаш


9

2.Радио теливизор, видеомагнитафон анжомларини ўрнатиш ва таъмирлаш


12

3. Мебелларни ўрнатиш ва таъмирлаш


12

4.Соатсоз


9

5.Чархчилик


12

6.Видеотасвир сураткашлик


15

7.Тўй либосларини ижарага бериш


12

8.Сартарошлик, касметология хизматлари


12

9.Калит таъмирлаш ва тайёрлаб бериш


12

10.Шахсий автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш:



Кузов таъмирлаш


45

Электр қисмларини таъмирлаш ва қўриқлаш воситаларини ўрнатиш


30

11. Оёқ кийим таъмирлаш


9

12.Чинни форфор буюмларини таъмирлаш


6

13.Мусиқа асбобларини таъмирлаш


9

14.Кийим бош таъмирлаш


12

15.Якка тартибдаги дарс берувчилар (репититор)


9

16.Таржимонлик


9

17.Нусҳа кўчириш (ксерокопия)


9

18.Чарм тери маҳсулотларини ва зонтларни таъмирлаш


12

19.Санъаткорлик:



Таниқли санъаткорлар


30

Хавоскор хонандалар


21

Чолғучилар


15

Тўй маросимини бошловчилар


12

Сўз усталари (ацкиячилар)


21

20.Тўй ва ҳар турли маросимларда таом тайёрлаш


18

21.Гўшт ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаб сотиш


30

22.Якка тартибда уй жой ваибошқа биноларни қуриш таъмирлаш ва ободонлаштириш


24

23.Аквариумда балиқ кўпайтириб сотиш


12

24.Ит кўпайтириб сотиш


20

25.Уй жой ижарага бериш



Хусусий уй-жойни  чет эл фуқороларига


120

Хусусийлаштирилган квартираларни чет эл фуқороларига


75

Хусусийлаштирилган квартирани, гаражларни Ўзбекистон фуқороларига


9

Шахсий уй жойларни тадбиркорларга молларини сақлаш учун ижарага бериш


6

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ


1.сунъий гуллар, қабрга қўйиладиган сунъий гулчамбарлар тайёрлаш ва сотиш


9

2.бешик, беланчак ва болалар краватларини тайёрлаб сотиш


15

3.Қирмзчилик


15

4.Сандиқ, қути тайёрлаб сотиш


15

5.Эшик-ром тайёрлаб сотиш


18

6.Мебель тайёрлаб сотиш


24

7.Тандир тайёрлаб сотиш


9

8.Миллий чопон тикиб сотиш


24

9.Миллий либослар тикиб сотиш (лозим, қийиқча ва ҳ.к.)


12

10.Уй жойларни таъмирлаш учун гипс албастерда ҳар турли анжомлар тайёрлаб сотиш


15

11.Посилка яшиклари ва ҳар турли саватлар сотиш


12

12.Арқон, нўҳта ва эгар-жабдуқлар тайёрлаб сотиш


12

13.Мўйнадан ҳар турли бош кийимлар тайёрлаб сотиш


15

14.Дўппи тикиб сотиш


12

15.Темитр эшик ва панжаралар ясаб сотиш ва ўрнатиш


21

16.Ҳар турли тузлама ва салатлар тайёрлаб сотиш


15

17.Кондитр маҳсулотлари тайёрлаб сотиш


15

18.Сабзи тўғраб сотиш


9

19.Туникачилик


12

20.Темирчилик


12

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


1.Енгил автомобилларда


9

2.12 жойгача бўлган микро автобусларда


24

3.30 жойгача бўлган автобусларда


35

4.30 жойдан ортиқ бўлган автобусларда


75

5.3 тоннагач юк кўтарадиган автомашиналарда


19

6.9 тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда


24

7.9 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда


30

Тошкент шаҳар Давлат

солиқ бошқармаси бошлиғи                                 А.С.Валиев