язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1994 й. 621-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1994 й.

N 621



АҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ҚЎЛЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Товарлар ва хизматлар ҳақи сифатида аҳолидан тушадиган нақд пул маблағларини қабул қилиш ҳамда ҳисобга олишни тартибга солиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 1995 йилнинг 1 июлгача назорат-касса машиналари ўрнатмаган мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолиятлари тўхтатилади.

Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра савдо корхоналари, ташкилотлари, муассасаларининг айрим тоифаларига жорий этилмайди. Булар ўз фаолиятлари хусусиятига қараб аҳоли билан ҳисоб-китобни назорат-касса машиналарисиз амалга оширишлари мумкин.

Белгилансинки, турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахсларназорат-касса аппаратларидан фойдаланишга мажбурдир.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ўн кун муддатда:

аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар;

ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан ҳисоб-китобларини назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган савдо корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг алоҳида тоифалари рўйхатини аниқласинлар.

4. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йил 1 октябрдан бошлаб аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўлланилаётган назорат-касса машиналари ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши лозим.

Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, шунингдек бундай машиналардан фойдаланган ҳолда чек берилиши айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

5. "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг назорат-касса машиналарининг 1995 йилдан бошлаб "Фотон" ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босқичма-босқич ишлаб чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бутловчи, технология ва назорат-синаш асбоб-ускуналарини хорижий фирмалардан сотиб олиш учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан тақдим этилган техник-иқтисодий асослашлар бўйича белгиланган тартибда кредит ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.


6. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси, Ўзбекбирлашув назорат-касса машиналарига техника хизмати кўрсатиш бўйича минтақавий марказлар ва шохобчалар барпо этишни, ушбу шохобчаларнинг ташкил қилиниш ва фаоляит кўрсатишини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чиқаришни 1995 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда таъминласинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

жойларда назорат-касса машиналарига техника хизмати кўрсатувчи минтақавий марказлар ва пунктларни барпо этишда ёрдам кўрсатсинлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин.

8.

Бузуқ назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга оширишга мажбурдирлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 15 бандининг учинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов, Ю. Ф. Пайгин ва М. З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов