язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.1994 й. 216-сон "Маҳсулотлар ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.1994 й.

N 216



МАҲСУЛОТЛАР ВА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ЯРМАРКАЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонини ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси "Ўзулгуржибиржасавдо"ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 14 мартдаги 136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлигининг:

"Корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотлар ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом"ни 1-иловага, республика товар-хом ашё биржаларида ва республика ярмаркаларида сотиб олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетишнинг Вақтинчалик тартибини 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги;

1994 йил 23 апрелда маҳсулотлар сотиш бўйича ярмаркалар ва биржа савдоси ўтказиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар 1994 йил 21 январдаги Фармоннинг ярмаркаларда ва биржаларда сотиб олинган маҳсулотлар ва товарларни (экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар ва товарлар бундан истисно) республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиясиз ва бож пошлиналарисиз амалга оширилиши ҳақидаги 11-банди қоидаларига оғишмай амал қилсинлар ва сўзсиз бажарсинлар.


3. Биринчи биржа савдолари Ўзбекбирлашувнинг кўргазма мажмуида ўтказилсин. Ўзбекбирлашув раҳбарияти (Абдуғаниев):

биржа ва кўргазма-ярмарка тузилмалари ишини ташкил этиш учун бино билан, биржа ва кимошди савдоси ўтказиш учун зал билан;

биржа савдосининг боришини хорижий шахслар, шу жумладан, дипломатик корпус кузатиши учун улар тегишлича жойлаштирилишини таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар уч кун муддатда:

корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган, улгуржи савдо ярмаркасида сотиш учун тармоқ корхоналари томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар ва товарларнинг натура ва пул ифодасидаги ҳажмлари рўйхатини "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасига тақдим этилишини;

улгуржи ярмаркада, мулкчилик шаклидан ва ҳудудий мансублигидан қатъи назар, шериклар, юридик ва жисмоний шахслар қатнашишларини таъминласинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқа шаҳарлардан келган ярмарка қатнашчиларининг яшаши учун меҳмонхоналарда ўринлар билан таъминласин.


6. "Ўздавтелерадио" компанияси, оммавий ахборот воситалари биржа савдосига тайёргарликнинг боришини, унинг ўтишини кенг ёритсинлар ва уни реклама қилсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамаси ярмарка ва биржадаги биринчи савдо якунларини кўриб чиқсин, республика ярмаркаси ва товар-хом ашё биржаси фаолият кўрсатишининг самарадорлигини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ярмарка ва биржанинг 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги иш якунлари бўйича ярмаркаларни ташкил этиш тўғрисидаги Низомга (1-илова) ва Республика биржаси ва ярмаркасида сотиб олинган маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетиш тартибига (2-илова) тегишли тўлдиришлар киритсинлар ҳамда уларни доимий амал қиладиган этиб тасдиқласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарлари - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 апрелдаги 138-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 апрелдаги

216-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика товар-хом ашё биржаларида ва

республика ярмаркаларида сотиб олинган

маҳсулотларни четга олиб чиқиб кетишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" 1992 йил 24 июлдаги ва "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги фармонларига мувофиқ сўм-купоннинг харид қобилиятини мустаҳкамлаш ва тадбиркорликнинг барча қатнашчилари, шу жумладан, хорижий қатнашчиларнинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. 1994 йил 21 январдаги Фармоннинг 11-бандига мувофиқ ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, биржалар иштирокидаги ярмаркаларда корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотлар ва товарларни сўм-купонга сотиб олишлари мумкин.

Бу ярмаркаларда сотиб олинган маҳсулотларни (экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар бундан истисно) республикадан четга олиб чиқиб кетиш, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиялаштирилмайди ва уларга бож пошлинаси солинмайди.


3. Бундай товарлар биржада сотишга тавсия этилганда қатнашчи-сотувчи биржага ёки ярмарка қўмитасига:

мазкур маҳсулот ҳақиқатдан ҳам корхона ва хўжаликнинг ихтиёрида қолдирилган маҳсулот эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Ҳужжат биринчи шахс (ёки унинг вазифасини бажарувчи), бош бухгалтер томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади;

сифат сертификатини тақдим этади.


4. Битишув аниқ мавжуд товар бўйича расмийлаштирилади ва у фьючерс шаклида бўлиши ҳам мумкин.

Ҳам маҳаллий, ҳам чет эллик қатнашчиларнинг хоҳишига кўра "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг барча акционерлик савдо фирмалари аниқ, мавжуд товар бўйича консигнация хизматлари кўрсатадилар.


5. Битишувлар тузилгандан кейин биржа ёки ярмарка қўмитаси юқорида қайд этилган барча ҳужжатларнинг мавжудлигини ҳамда уларнинг тўғрилигини текшириб, контрактни биржа муҳрида "Лицензиясиз ва пошлинасиз Ўзбекистондан четга олиб чиқиб кетишга" штампи билан тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармасига чопар орқали жўнатади.

Божхона келишилган жадвалга мувофиқ биржа чопаридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қиладиган, уларга имзо қўйиб, рўйхатга олиб, муҳр билан тасдиқлаб чопарга қайтарадиган масъул ходимларни белгилайди.

Божхона бир реестрдаги контрактларни бир иш куни мобайнида расмийлаштириши шарт.


6. Биржа ёки ярмарка қўмитаси қатнашчиларга уларнинг божхонанинг "Дарҳол" белгиси қўйилган контрактларини бир сутка муддатда беради.


7. Контрактлар шериклар томонидан (маҳсулотлар сотилаётганда) юк-транспорт божхона декларациясини тўлдириш учун асос ҳисобланади.

Ушбу тартиб-қоидалар юк қийматининг 0,15 фоизига тенг бўлган бож йиғими тўлашни бекор қилмайди.


8. Хорижий шериклар ярмарка ёки биржа савдосида қатнашганларида виза олиш масалаларини улар мустақил ҳал қиладилар.

Маҳсулотнинг лицензия олинмайдиган тусдалигини тасдиқловчи бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва шакллари биржа ва ярмарка қўмитаси томонидан белгиланади.